Юз – жағ хирургияси тошкент – 015 муаллифлар


Оғиз бўшлиғини протезлашга хирургик тайёрлаш


Download 1.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/117
Sana13.09.2023
Hajmi1.69 Mb.
#1677224
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   117
Bog'liq
ЮЗ – ЖАҒ ХИРУРГИЯСИ ЖИЛОНОВ 2015

Оғиз бўшлиғини протезлашга хирургик тайёрлаш.
Ортопедик даволаш вақтида оғиз бўшлиғи аъзоларидаги
айрим патологик ҳолатлар туфайли турли қийинчиликлар келиб
чиқши мумкин. Альвеоляр ўсиқ деформацияси ва атрофияси,
экзостозлар, юқори ва пастки жағнинг суяк тўқимасини қоплаб
турувчи шиллиқ қаватлардаги ўзгаришларнинг мавжудлиги
ортопедик протезлашдан аввал хирургик аралашувни талаб қилади.
Бундай жарроҳлик аралашувининг асосий вазифаси суяк ва юмшоқ
тўқималардан ишончли таянч структурасини яратиш ҳисобланади
ва бу омил тиш протезларини ясаш ва уларнинг оптимал
функцияланиши учун зарурдир. Ортопед-стоматолог протезлаш
учун шароитни профессионал мутахассис нуқтаи назаридан
баҳолаши ва тиш-жағ тизимида ва, умуман, организмнинг умумий
касалликлари жўрлигида тиш протезининг тўлақонли ясалишини


117
кафолатлашга имкон бермайдиган патологик ўзгаришлар мавжуд
бўлган беморларни хирургик амалиёти йўли билан, яъни хирургик
даволашга йўллаши лозим. Бундай вазиятда руҳий омиллар табиий
равишда жиддий аҳамият касб этади: жумладан, бемор томонидан
хирургик 
муолажанинг 
муҳимлигини 
тушуниш; 
унинг
шикоятларининг адекватлиги; беморнинг ортопедик ва хирургик
даволаш натижасида функционал ва эстетик жиҳатдан нимани
кутаётганлигини билиши ҳам, албатта, аҳамиятлидир.
Хирург-стоматолог даволашни режалаштиришда эҳтимоллик
даражасини, шу жумладан, беморда умумий тизим касалликлари
мавжудлигини ҳам эътиборга олиши лозим. Клиник текширувлар
рентгенологик текширишлар билан, жумладан, панорамали (ярим
доира шаклидаги) суратлар ва жағ моделларини баҳолаш билан
тўлдирилиши лозим.
Оғиз бўшлиғини протезлашга тайёрлашда, аввало, юқори ва
пастки жағнинг альвеоляр ўсиқлардаги ўз функционал аҳамиятини
йўқотган 
тишларни 
олиб 
ташлаш 
ва 
операция 
вақтида
хирургиянинг барча қонуниятларига риоя қилиш, яъни альвеоляр
равоқ контурларига эътибор бериш ва тишларни олишда суяк ва
юмшоқ тўқималарни ортиқча зарарламаган ҳолда, уларни иложи
борича максимал даражада сақлаб қолиш зарурдир.

Download 1.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling