Юз – жағ хирургияси тошкент – 015 муаллифлар


Download 1.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/117
Sana13.09.2023
Hajmi1.69 Mb.
#1677224
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   117
Bog'liq
ЮЗ – ЖАҒ ХИРУРГИЯСИ ЖИЛОНОВ 2015

Имплантациядан олдин ўтказиладиган рентгенологик
текширувлар.
Юқорида айтиб ўтилганидек, клиник текширувлар доим
рентгенологик текширувлар билан тўлдирилади. Кўпроқ дентал,
панорамали 
(ярим 
доира 
шаклидаги), 
зонограмма 
ва
ортопантомограмма суратлари қўлланилади. Баъзида КТ ёки
магнит-резонанс томографиясини қўллаш мумкин. Ҳозир амалиётга
визиограф усулида текшириш ўтказиш кенг миқёсда киритилмоқда.
Унинг афзаллик томони тез муддатда текшириш ўтказиш, жағ
альвеола ўсиқларини барча параметри ва суякни зичлигини
аниқлаш имконияти борлигидир.
Бирламчи текширувда нисбатан кўпроқ маълумот бериши
мумкин 
бўлган 
ортопантомография 
қўлланилади. 
Беморга
текширувларни стандартлаштириш ва имплантация динамикасида
қўллаш керак (Н. А. Рябухина ва бошқалар., 1993, 1999). Ҳамма
суратлар беморнинг бир хил ҳолатида қилиниши керак ва бир хил
ишлов берилиши керак.
Ортопантограмма ғовак модданинг сифати, баландлиги, ёндош
бўшлиқлар нисбати, пастки жағдаги даҳан тешиги ва пастки жағ
нервининг жойлашиш нисбатини, пастки жағ каналини ҳамда 2 та
альвеоляр ёй хусусиятини, махсус металл маркерли пластинка
билан қилинган ортопантомограмма эса окклюзион текисликнинг
ҳақиқий баландлигини аниқлаш имконини беради (Misch С, 1993;
Spiekerman Η., 1995) (расм 33).
Расм 33. Ортопантомография


95
Шунингдек, ортопантомография ўтказилгандан сўнг, унга
имплантат ўрнатиш жойи белгилаб қўйилади (расм 34).
Лекин 20-30% ҳолларда ортопантомаграмма (суяк ўлчами,
сифати, пастки жағ канали, юқори жағ бўшлиғининг туби ҳақида)
аниқ маълумот бермайди (Shimura M. et al., 1990).
Расм 34. Имплантат ўрнатишдан олдинги ортопантомограмма.
Шу боисдан, қўшимча равишда тўғри ва ён проекцияда
панорамали (ярим доира шаклидаги) рентген тасвири олинади. Бу
билан имплантатнинг адекват узунлиги ва қандай бурчак
остидалиги аниқланади. Жағ тишлари, альвеоляр фрагменти, бурун
бўшлиғи, буруннинг ёндош бўшлиқлари ҳақидаги тўлиқ маълумот
компьютер томограммасидан олинади. Компьютер ва магнит-
резонанс томограмма суяк ўлчами ва унинг математик таҳлили,
пастки жағ канали, даҳан тешиги, юқори жағ бўшлиғининг
топографияси ва, энг асосийси, суяк қалинлиги ва сифатини
аниқлаш имконини беради.
Ўтказиладиган текширув давомида жағларнинг тузилиш
хусусиятлари ва тиш йўқотилгандан кейинги кутилиши мумкин
бўлган ўзгаришларни ҳам, албатта, назарда тутиш лозим. Юқори
жағдаги альвеоляр ўсиқ ингичка кортикал моддага эга бўлиб, ғовак
қисми эса сийрак структурали ҳолатда жойлашган бўлади. Айни
пайтда, юқори жағ скелетига тушадиган чайнов кучи суяк
структурасига 
таъсир 
қилади. 
Юқори 
жағнинг 
тузилиш
хусусиятларидан яна бири – унинг бўшлиғидир.
Юқори жағ бўшлиғи пневматизация даражасига қараб:
пневматик, склеротик ва комбинацияланган турларга бўлинади.


96
Юқори жағ бўшлиғининг туби ҳам юқори тишлар билан ҳар хил
муносабатда бўлади. Бунда юқори тишлар баъзида бўшлиқ тубига
яқин, ичига кириб туриши ёки тубига етиб бормаслиги ҳам мумкин.
А. С. Иванов (1991) томонидан ўтказилган антропометрик
текширувлар шуни кўрсатадики, юқори жағ бўшлиғининг туби
билан илдиз учи орасидаги масофа 7,4 мм. ни ташкил қилади.
Бўшлиққа энг яқин тиш – 6|6 ҳисобланади. Лунж илдизларида
суякнинг ўртача қалинлиги 2,05—2,02 мм. танглай илдиз соҳада 2,02
мм. ни ташкил этади.
Бўшлиқ ва имплантат орасидаги масофа камида 1-2 мм.
бўлиши керак, лекин тиш йўқолганда атрофия туфайли альвеоляр
ўсиқ билан гаймор бўшлиғи тубининг яқинлашуви кузатилади ва
уларни фақатгина ингичка суяк пластинкаси ажратиб туради. Бу
ҳолат тиш имплантациясининг қийинлашувига сабаб бўлади.
Натижада, баъзан ундан воз кечилади ёки бўшлиқ тубини
кўтариш учун қўшимча операция ўтказиш талаб қилинади.
Юқори жағнинг дистал қисмида ўтказиладиган имплантация
бир қатор хусусиятларга эга. Биринчи навбатда, имплантация
пайтида юқори жағ артерияси ва юқори жағ дўмбоғи қанотсимон
вена чигали, юқори жағ бўшлиғининг анатомик-топографик
тузилиш хусусиятини ҳисобга олиш зарур.
К. Hoffmann (1995)нинг аниқлашига кўра, артерия ва вена
чигали орасида нормал ҳолатда оралиқ масофа мавжуд бўлса-да,
атрофия вақтида улар орасидаги масофа сезиларли даражада
яқинлашади. Пастки жағ тузилишидаги ўзига хос хусусиятлар ва
адентияда кузатиладиган суяк атрофияси бир қатор муаммоларни
юзага келтириши мумкин. Имплантация пайтида бу ҳолатни
албатта ҳисобга олиш керак. Пастки жағдаги альвеоляр ўсиқ


97
эгилган ва орал юзага қараган бўлиши мумкин. Кўпинча жағнинг
дистал қисмида тишлар йўқ бўлади. Бу ерда суяк сифатига эътибор
берилади. Агар пастки жағнинг альвеоляр қисми ингичка ёки
атрофияланган бўлса, имплантация пайтида тил томон девори
синиши мумкин. Бундан ташқари, мазкур ҳолатда тил нервининг
(айниқса, биринчи моляр ва иккинчи премоляр соҳасида)
зарарланиш эҳтимоли катта бўлади. Пастки жағдаги альвеоляр
ўсиқ атрофиясида пастки альвеоляр нерв тил томонга силжийди.
Альвеоляр ўсиқ атрофияси пастки альвеоляр нерв очилиши ва
даҳан тешигининг силжишига олиб келиши мумкин. Бундан
ташқари, нерв альвеоляр ёйда ҳам жойлашиши мумкин. Бундай
ҳолатларда имплантацияни альвеоляр ўсиқ пластикасисиз ёки нерв
репозицияси каби амалиётларни бажармасдан туриб ўтказиб
бўлмайди.
Альвеоляр нерв перфорацияси имплантатнинг битишига ва
унинг бўлажак ортопедик конструкциясига таъсир қилади. Пастки
жағнинг альвеоляр ўсиғи атрофияси ғовак модда ҳисобига юзага
келади. Тиш олингандан сўнг, альвеоляр ўсиқ ингичкалашиб, пичоқ
тиғдами (лезвиеси) шаклини олади. Кейинчалик у, бўйламасига
атрофияга учрайди ва янада ингичкалашади. Пастки жағнинг
симфиз соҳасида альвеоляр ўсиқ яссиланади. Даҳан-тил ва
даҳан-тил 
ости 
мушаклари 
бириккан 
анатомик 
ҳосилалар
альвеоляр ўсиқ қирраси юзасидан пайпасланади.

Download 1.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling