Юз – жағ хирургияси тошкент – 015 муаллифлар
Download 1.69 Mb. Pdf ko'rish
|
ЮЗ – ЖАҒ ХИРУРГИЯСИ ЖИЛОНОВ 2015
Тиш имплантациясига қарши кўрсатмалар. Иммунологик
текширувлар (иммунограмма) - стоматолог ва умумий мутахаcсислар томонидан ўтказиладиган текширув - назорат усули бўлиб ҳисобланади. Айнан иммун тизими нуқтаи назаридан иммунитетнинг бузилиши ва ундаги нуқсонлар имконият даражасида аниқланади ва бунда табиийки, бирон бир қарши кўрсатмалар келиб чиқади. Бундай вазиятда аллергик ҳолатлар, аутоиммун, иммунопролифератив синдром, иммун тизимининг наслий касалликлари тўлиқ қарши кўрсатма бўлиб майдонга чиқади. Инфекцион синдром ҳам қарши кўрсатма бўлиб саналса - да, бироқ инфекция ўчоғи санация қилингандан сўнг рухсат этилиши ҳам мумкин. Бунда асосий эътибор одонтоген инфекция ўчоқлари ва бурун,қулоқ ва ҳалқум касалликларини бартараф этишга 91 қаратилиши лозим. Т. Г. Робустова ва А. И. Матвеева (1992, 1996) томонидан имплантация ва ортопедик даволашдан олдин тўлдириш керак бўлган тиббий-юридик ҳужжат ишлаб чиқилди ва тасдиқланди. Беморга имплантациянинг салбий ва ижобий томонлари ва бошқа даволаш усуллари ҳақида олдиндан батафсил тушунтирилади. Имплантация бемордан ёзма равишда рухсат олингандан сўнггина ўтказилади. Бемор ва шифокор орасидаги шартномада имплантация ва ортопедиянинг босқичлари, амалиётнинг давомийлиги, ортопедик ва хирургик босқич учун жавобгар бўлган шифокорнинг исми ва фамилияси кўрсатилади. Ҳужжатда даволанишнинг молиявий тарафи ҳам кўрсатилади. Ҳамма босқичларда бўладиган ножўя таъсир (бўлиши мумкин бўлган) ва асоратлардан бемор олдиндан бохабар бўлиши зарурдир. Имплантация вақтидаги ташхис. Имплантациядан олдин, текшириш даврида тиш-жағ тизимини клиник баҳолаш, рентгенологик текширувлар ва ортопедик моделлардан иборат бўлган ташхислаш тадбири ўтказилади. Клиник текширувларда жағ альвеоляр ўсиқларининг баландлиги ва энини ўлчаш, пастки жағ каналларининг ҳолати, юқори жағ бўшлиғи жойлашувини аниқлаш муҳим аҳамиятга эга. Бунда асосий эътиборни тишларнинг ҳолатига, яъни каналлар ва бўшлиқларни пломбалаш сифатига ва оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг ҳолати ҳамда окклюзияга қаратиш лозим. Клиник маълумотлар рентгенологик текширувлар ёрдамида тўлдирилади. Компьютер томографияси кўрсаткичларини баҳолаш, ортопантограмма ва бошқа тасвирлар аниқ-равшан бўлиши зарурдир. Клиник ва рентгенологик ташхислашга жағ моделларини 92 баҳолаш (шу жумладан, окклюдаторда) янада аниқлик киритади. Имплантатнинг ортопедик даволаш қисмига киритилиши ҳақида ортопед-стоматологнинг тавсиясига биноан, шаблон–металл шарлар билан рентгенологик текширувлар ўтказилади. Бу бўлажак имплантатнинг ҳолати тўғрисида аниқ тасаввурга эга бўлишга ҳамда унинг конструкциясини тўғри танлашга имкон беради. Қаватли томография суякнинг ҳолати тўғрисида аниқ тасаввур бериб, имплантатларнинг жойлашишини ҳамда уларнинг ортопедик қурилмаси моделлаштирилиши мумкин бўлган жағнинг моделини яратишга ёрдам беради. Маҳаллий ташхислаш. Имплантация олдидан бемор умумий стоматология қоидаларига кўра текширилади.Бунда асосий эътибор сўлак ажралишининг бузилиши, оғиз очишдаги оғриқ, милклар қонаши, шиллиқ қаватда сезувчанлик ҳиссининг бузилиши каби шикоятларга қаратилади. Тиш ва шиллиқ қават касалликларининг сабаблари сўралади ва қандай даволангани ҳамда қандай натижалар бўлганлиги аниқланади. Тишларнинг олиниш сабабларига, шунингдек, ундан кейинги асоратларга эътибор берилади. Тиш имплантациясида юз конфигурациясининг ўзгаришларини аниқлаш муҳим аҳамият касб этади: юз табиий бурмаларининг кучли кўриниши; оғиз ёриғининг осилиб туриши; жағлар нисбатининг диспропорцияси ва бошқалар. Бундай эстетик бузилишлар имплантация қўйиш ва ортопедик даволашдан сўнг бартараф этилади. Бироқ, аниқланган бузилишлар аномал ҳам бўлиши мумкин. Бу ҳолдаги нуқсонлар даволаш режасини тузишда албатта ҳисобга олинади. Маҳаллий оғиз бўшлиғи текширилганда қуйидагиларга эътибор берилади: шиллиқ қаватнинг ранги, оғиз даҳлизи чуқурлиги, юқори ва пастки лаб юганчаларининг бирикиши, 93 шиллиқ қаватдаги бурмаларнинг ҳолати, мимика мушакларининг бирикиш даражаси ва бошқалар. Пастки жағнинг альвеоляр соҳаси текширилганда ички томондан мушаклар ҳамда альвеоляр ўсиқ ҳолатини аниқлаш мумкин бўлади. Буларнинг ҳаммаси имплантациядан олдин қўшимча операция зарурати бор ёки йўқлигини аниқлаб беради. Марказий окклюзия ҳолатида юқори ва пастки жағ тишлар чайнов юзаларининг ҳолати кўрилади. Аномал тишлар нисбати имплантацияга кўрсатмада катта роль ўйнайди. Тишлар нисбатининг физиологик турлари ҳам имплантат ўрнатишга таъсир қилади. Юқорида кўрсатилган омилларнинг барчаси ортопедни имплантатни таянч сифатида қўллаш ҳақида ўйлаб кўришга мажбур қилади. Натижаларга кўра, кўрсатма ва қарши кўрсатмалар аниқланади. Айрим ҳолатларда, дастлаб кўздан кечиришда бирламчи қўрилганда, оғиз бўшлиғида кариес, пародонт касалликлари, генераллашган пародонтит, оғиз гигиенасининг ёмонлиги сингари қарши кўрсатмалар аниқланиши мумкин. Баъзан эса, аниқланган сабаблар нисбий қарши кўрсатма ҳам бўлиши мумкин ва айрим ҳолларда генераллашган пародонтоз каби белгилар тўла қарши кўрсатма бўлади. Тиш имплантациясини ортогнатик ва бошқа физиологик тишлар нисбати турларида қўллаш мумкин. Тўлиқ клиника - лаборатория текширувлари ўтказиб бўлингандан сўнг хирург ва ортопед-стоматолог тиш-жағ моделларини Н. Spiekermann (1995) тавсия қилган окклюдаторда текширади. Комплекс текширув имплантация учун қулай шароитни аниқлаб беради. Баъзи ҳолатларда тиш-жағ тизимида кўринмайдиган патология мавжудлиги аниқланади, бу эса 94 имплантат қўйиш ёки қўймаслик масаласини ҳал қилишда муҳим аҳамият касб этади. Download 1.69 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling