Юз – жағ хирургияси тошкент – 015 муаллифлар


Тиш ва юз – жағ имплантацияси


Download 1.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/117
Sana13.09.2023
Hajmi1.69 Mb.
#1677224
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   117
Bog'liq
ЮЗ – ЖАҒ ХИРУРГИЯСИ ЖИЛОНОВ 2015

Тиш ва юз – жағ имплантацияси.
Аввал қабул қилинган Халқаро тасниф бўйича имплантация –
«аллотрансплантация», янги тасниф бўйича эса – «эксплантация»
усулига киради. Шу билан бир вақтда, мамлакатимизда чоп этилган
ва 
хориж 
адабиётларида 
янги 
таклиф 
қилинаётган 
тиш
конструкцияларига нисбатан асосан «имплантация» атамаси кенг
қўлланилади.
Хирургик стоматология соҳасида имплантация жараёнининг
қайси соҳада амалга оширилишига қараб, шартли равишда тиш ва
юз-жағ имплантациясини фарқлаш қабул қилинган.
Тиш имплантациясининг кейинги тараққиёти бевосита тиш
касалликларини даволашнинг хирургик бўлими ҳамда юз-жағ
хирургияси билан боғлиқдир. Вақт ўтиши билан йўқотилган ёки
«ёмон тишлар» ни алмаштириш муаммоси одамларни қизиқтириб
келган. Сўнгги маълумотларга қараганда, сунъий тишларни татбиқ
этиш 
борасидаги 
илк 
изланишлар 
қадим 
замонлардаёқ
қўлланилган бўлиб, бу йўналишда Миср, Марказий Америка, Хитой
ва бошқа мамлакатларда олиб борилган геологик қазиш ишлари
натижасида 
топилган 
имплантацион 
конструкциялар
фикримизнинг яққол далили ҳисобланади.
M. Arnaudow ва U. Gerlich маълумотлари (1972) бўйича, 1100


76
йилда 
Spaniard 
Alabusasim 
биринчи 
бўлиб, 
тиш
ретротрансплантацияси 
(реплантация) 
ва 
трансплантацияси
муаммосини илгари сурган. Аммо XVII—XIX асргача бу иш ўзининг
амалий татбиқини топа олмади. Захм, сил сингари юқумли
касалликларнинг кенг тарқалиши эса тиш трансплантациясининг
қўлланиш имкониятини жиддий равишда чеклади.
XIX асрнинг охирига келиб, тиш аллотрансплантациясига
илмий асос солинди. Мазкур йўналишнинг илк қалдирғочлари I.
Magillo, Η. Edmunds (1886, 1887), Η. Η. Знаменский (1891), Α. Hartmann
(1891), R. Payne (1898) бўлиб ҳисобланадилар. Материал сифатида
улар олтин, кумуш, шунингдек, чинни (фарфордан) фойдаланишган.
Ўша 
давр 
конструкциялари 
штифтлар, 
капсулалар, 
найча
(трубка)лар, «саватчалар» кўринишига эга бўлган.
Замонавий винтли имплантатларнинг вакили сифатида R.
Adams ва A. Strock конструкциясини келтириб ўтиш мумкин. R.
Adams 1937 йилда, юзасида винтсимон кесимли имплантатни, A.
Strock эса 1939 йилда кобальт, хром ва молибден каби металлардан
имплантат тайёрлашни тавсия этган. Тиш имплантациясининг
ривожланишида P. Schercheve нинг (1940) бу соҳага қўшган ҳиссаси
каттадир.
Россияда 
тиш 
одонтопластикаси, 
шу 
жумладан,
реплантацияси, трансплантацияси ва аллотрансплантацияси ўтган
асрнинг 50 - йилларида фаол ривожлана бошлади. Бу жараён
пластмасса (Варес Э. Я., 1955; Брахман Г. Б., 1956)ни ва хром -
кобальтли қотишма (Мудрый С. П., 1956) ни тиш ва жағ
имплантатлари сифатида қўллашда ўз аксини топди.
Ўша даврда I. Scialom (1952), L. Linkow (1954), S. Tramonte (1965),
G. Murratori (1969), P. Paskialini (1969) ва бошқалар таркиби ва
шаклига кўра турли хил тиш имплантатларини ишлаб чиққанлар.


77
Бироқ бу ҳаракатлар расман қўллаб-қувватланмади ва, шу туфайли
ҳам, кенг татбиқ этилмади. Айнан шу вақтда бу новаторлик
ишлари, икки турдаги суяк ичи имплантатларини (ясси ва тиш
илдизи шаклидаги) яратиш ва имплантатларни стоматология
амалиётига татбиқ этиш учун асос бўлиб хизмат қилди.
Тиш имплантациясининг ХХ асрнинг 40 - йилларигача бўлган
тарихи тиш илдизи шаклидаги конструкциялар билан боғлиқдир.
Ўша 
йилларда, 
бундай 
конструкциялар 
айтарли 
кенг
қўлланилмаса-да, ҳарқалай суяк усти тиш имплантатлари янги
йўналиш бўлиб кириб келди. Биринчи бўлиб, 60 - йилларда
яратилган ясси имплантатлар (расм 30) кенг миқёсда тарқала
бошлади ва улар бу соҳада 80-йилларнинг бошларигача етакчи ўрин
тутган бўлса, ўтган асрнинг 80-йиллари охиридан то ҳозирги
кунгача Branemark тизими асосидаги тиш илдизи шаклидаги
имплантатлар (расм 31) машҳур бўлди.
Шу вақтдан бошлаб, тиш илдизи шаклидаги турли хил
конструкциялар 
тиш 
имплантацияси 
соҳасида 
ўз 
ўрнини
мустаҳкам эгаллаб турибди, лекин ясси ва суяк усти пардаси ости
конструкциялари ҳам амалиётда яхши натижаларга эришилган
ҳолда қўлланилиб келмоқда.
Расм 30. Ясси (пластинкасимон) имплантатлар)
Расм 31. Винтли цилиндрсимон имплантатлар.
Янги имплантат конструкцияларининг ишлаб чиқилиши
бутун 
дунё 
мамлакатларида 
давом 
этмоқда. 
Аммо 
тиш


78
имплантатлари ёрдамида адентия давосини олувчи беморлар
сонининг жуда тез ортиб боришини фақат имплантацион
конструкцияларнинг мукаммаллашуви билан боғлиқ, деб ҳисоблаш
нотўғри бўлур эди. Беморлар контингенти юқори даражада
кенгайди, 
чунки 
ўтган 
аср 
80-йилларининг 
ўрталарида
имплантацион 
хирургияда 
тўғри 
ташхис 
қўйиш 
учун
диагностикалаш усуллари тобора мукаммаллашди ва бу ҳолат
беморларга суяк ичи имплантатларини қўйиш имконини анчагина
кенгайтириб берди. Қўшимча операциялар мустаҳкам ўрин
эгаллади. Қўшимча операцияларга, энг аввало, жағ суяклари
резорбцияси натижасида келиб чиққан патологик оқибатларни
йўқотиш киради. Тиш имплантацияси учун альвеоляр ўсиқ
шаклини хирург-стоматолог суяк пластикаси ёрдамида тиклайди:
имплантат қўйилган соҳаларда суяк тўқимасини тиклаш учун ва
юқори жағ бўшлиғи тубини керакли баландликка кўтариш
мақсадида турли трансплантатлардан фойдаланилади. Суякнинг
маҳаллий 
нуқсонлари 
биологик 
мембраналар 
ёрдамида
йўналтирилган регенерация усули билан йўқотилади. Пастки
жағнинг дистал қисмларида имплантат қўйиш учун талаб
қилинадиган жой пастки альвеоляр нервни латерал репозициялаш
усули орқали яратилади.
Ҳозирги вақтда тўлиқ ёки қисман йўқотилган тишларнинг
ўрнини босиб, чайнаш самарадорлигини ошириш мақсадида
эндооссал, суяк усти пардаси ости ва транссуяк имплантатлари
ишлатилади. Буларнинг орасида энг кенг тарқалгани – эндооссал
имплантатларидир. Улар ичида иккита асосий принципиал фарқли
тизим ажратилиб, булар Р. Бронемаркнинг винтли ва Л.
Линковнинг ясси имплантатларидир. Вақт ўтиши билан, улар
асосида имплантация учун ишлатиладиган хомашёларни, уларнинг


79
турлари, конструкциялари ва шаклларини такомиллаштириш
устида тинимсиз изланишлар олиб борилди. Ҳозирги вақтда 100 дан
ортиқ тиш имплантатларининг турлари ва тизимлари маълум.
Масалан, 
думалоқ 
шаклли 
имплантатлардан: 
бурама,
цилиндрсимон, қуйма, текис, конусли, ғоваксиз, юзаси ғовакли,
юзасида тешикчалари, ариқчалари бўлган ҳамда чизиқлилари
имплантация амалиётида кенг тарқалган.

Download 1.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling