Юз – жағ хирургияси тошкент – 015 муаллифлар
Юз-жағ жарроҳлигида имплантациянинг бошқа турлари
Download 1.69 Mb. Pdf ko'rish
|
ЮЗ – ЖАҒ ХИРУРГИЯСИ ЖИЛОНОВ 2015
Юз-жағ жарроҳлигида имплантациянинг бошқа турлари.
Юз-жағ хирургиясида шу соҳада учрайдиган тўқима нуқсонларини бартараф этишда турли имплантацион конструкциялар қўлланилади (расм 41). Остеосинтез учун ишлатиладиган имплантат турларига: металл рамкалар, винтлар билан маҳкамланувчи мини-пластинкалар, суяк устига киритилувчи титан конструкциялар, шунингдек, илмоқ (спица)лар, ўзаклар, сим, металл штифтлар, синтетик ва бошқа хомашёдан тайёрланган иплар, хотирали металл ҳалқаларни киритиш мумкин. Расм 41. Юз суякларининг остеосинтези учун мўлжалланган имплантацион конструкциялар. Суяк синиқларини бирлаштириш мақсадида суяк ичидан қўлланиладиган турли имплантатлар мавжуд бўлиб, улар кўпинча суяк ичидан ва устидан фиксацияловчи элементлардан иборат бўлади. Сўнгги йилларда остеосинтезда винтлар билан маҳкамланувчи мини-пластинкалар кўринишидаги имплантатлар кенг қўлланилмокда. Конструкциялар титан қотишмасидан ясалади. Бундан ташқари, суяк синган бўлакларини маҳкамлашда углерод асосидаги пластиналардан фойдаланилади. Имплантацион конструкция юз-жағ соҳасидаги тикловчи операцияларда – пастки жағнинг алоҳида қисмларини, шу жумладан, пастки жағ бўғим ўсиғининг нуқсонларини тиклашда кенг қўлланилади (Ипполитов В. П., Семкин В. А., 1995). 116 Йўқотилган соҳаларни, айниқса, пастки жағнинг тотал нуқсонларини тиклашда титан қотишмасидан ясалган тўрдан самарали фойдаланиш мумкин (Неробеев А. И., 1994). Унга пастки жағ нуқсонининг катталиги ва шакли берилиб, ичи эса майдаланган аутосуяк ёки биоматериал билан тўлдирилади. Бу усул пастки жағ ўсмаларини олиб ташлаб, бир вақтнинг ўзида пластика ўтказиш имконини бермоқда. Имплантат-винтлар ёрдамида юзнинг алоҳида қисмларининг сунъий протезлари (бурун, қулоқ, кўз, қовоқ ва бошқалар) ни ҳам маҳкамлаш мумкин. Бу ишга, санъатшунос, моддий база ва керакли мутахассис-рассомлар, эстетик қониқтирувчи хомашё технологиялари жалб этилади. Шу билан бирга, имплантатларда юзни протезлаш, айниқса, онкологик беморларни даволашда самаралидир. Download 1.69 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling