Юз – жағ хирургияси тошкент – 015 муаллифлар


Жағ суяги тўқимасидаги операциялар


Download 1.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/117
Sana13.09.2023
Hajmi1.69 Mb.
#1677224
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   117
Bog'liq
ЮЗ – ЖАҒ ХИРУРГИЯСИ ЖИЛОНОВ 2015

Жағ суяги тўқимасидаги операциялар. Тиш ёки кўпинча бир
нечта тишларни олишда ва альвеоляр ўсиқдаги деформацияларни
бартараф этишда оддий пластика усулларидан фойдаланиш
мумкин. Бунинг учун шиллиқ қават – суяк усти пардаси лахтаги
суякнинг зарарланган юзаси очилгунга қадар ажратилади. Суяк
омбури, суяк напильниги, бор ёки фреза ёрдамида альвеоляр
равоқнинг ички ва ташқи юзаси бўйича мавжуд деформация
бартараф этилади. Бормашина билан ишлаётганда операция


118
майдонини натрий хлориднинг изотоник эритмаси ёрдамида
ирригация (суғориш) йўли билан совутиб туриш зарур. Суякнинг
ўткир қирралари олиниб, улар силлиқланганидан сўнг, шиллиқ
қават-суяк усти пардаси лахтаги ўз ўрнига жойлаштирилади. Яра
четларининг ўзаро мос келишига эътибор берилади ва зарурат
туғилган ҳолларда унинг четлари текисланиб, тўқималарнинг
ортиқчаси кесиб ташланади.
Юқори жағ ва пастки жағ альвеоляр қисмидаги текис бўлмаган
суяк юзасининг коррекцияси. Адекват протезлашга юқори жағ
альвеоляр ўсиғининг эгрилиги, ундан суяк қирраларининг чиқиб
туриши, шунингдек, уни қоплаб турувчи юмшоқ тўқималарнинг
гипертрофияси тўсқинлик қилиши мумкин. Нормал альвеоляр
равоқ ҳосил қилиш учун шиллиқ қават-суяк усти пардаси лахтаги
ажратилади, жағнинг альвеоляр равоғи ёки альвеоляр қисми икки
томонлама очилади. Ўткир қирралар, ғадир-будурликлар ва
суякнинг бошқа деформациялари суяк омбурлари ёрдамида
текисланади. Лахтак ўз жойига қўйилиб, кетгут ёки полиамид ип
чоклари ёрдамида тикилади. Юқори жағда операция вақтида унинг
бўшлиғининг деворлари ва туби зарарланишининг олдини олиш
чораларини ҳисобга олиш лозим; пастки жағда – даҳан тешигининг
жойлашиши ва ундан чиқаётган қон томир-нерв тутамига эътибор
бериш керак.
Юқори ва пастки жағлардан экзостозни олиб ташлаш. Катта ва
намоён бўлган экзостозларда альвеоляр равоқ бўйича чизиқли
кесим ўтказилади ёки уни вертикал кесимлар билан тўлдирилиб,
бурчакли, 
трапеция 
шаклидаги 
лахтак 
ажратилади.
Деформацияланган суякнинг ҳар бир қисми яланғочлантирилади.
Экзостозлар суяк омбурлари билан олиб ташланади ёки баъзан
уларни искана (долото) ва болға ёрдамида уриб-уриб кўчирилади,


119
суяк юзаси бор ёки фреза билан текисланади. Шиллиқ қават-суяк
усти пардаси лахтаги ўз жойига ўрнаштирилади ва тугунли ёки
узлуксиз чок билан фиксацияланади. Альвеоляр ўсимтанинг
танглай томонидаги экзостозни олиб ташлашда, альвеоляр равоқ
бўйича ўтказилган чизиқли кесим орқали суяк яланғочланади.
Экзостозлар бор, фреза ёки тиш надшпили ёрдамида эҳтиёткорлик
билан олиб ташланади. Суяк яхши кўриниб туриши учун ўтмас
илмоқ билан юмшоқ тўқималарни четга суриш ва тил нерви,
артерия, вена, шунингдек, пастки жағ ости сўлак бези найининг
яқин жойлашганлигини эсда тутиш лозим. Кичик экзостозларда ва
альвеоляр ўсимтанинг етарлича бўлмаган кенглигида, керакли юза
шиллиқ қавати бўйича кесимлар ўтказилади ва суяк усти пардаси
ости тоннели ҳосил қилинади. Унинг ичига гидроксилапатит ёки
биоматериал киритилиб, текис ва керакли қалинликда альвеоляр
ўсимта шакллантирилади. Шиллиқ қаватдаги жароҳат герметик
қилиб тикилади. Унинг устига шакллантирувчи пластинка ёки
боғлам қўйиш тавсия этилади.
Юқори жағ ва пастки жағ альвеоляр ўсиқ соҳасининг
резекциясига кўрсатма: тўқиманинг ортиқлиги, суяк деформацияси,
протезда тишлар, шу жумладан, антагонист тишлар учун жой
йўқлиги. 
Протезлаш 
вазифаларидан 
келиб 
чиққан 
ҳолда
моделларда суяк резекциясининг зарур бўлган ҳажми аниқланади.
Бурун ва гаймор бўшлиқларининг жойлашуви рентгенологик
суратлар ёрдамида баҳоланади ва бу ҳолат уларнинг операция
вақтида зарарланишининг олдини олишга ёрдам беради. Альвеоляр
равоқ бўйича чизиқли кесим ўтказилади, шиллиқ қават–суяк усти
пардаси лахтаги ажратилади. Баъзан қўшимча тарзда вертикал
кесим ёки кесмалар ўтказилиб, бурчакли ёки трапеция шаклдаги
лахтаклар ажратилади. Альвеоляр қисмнинг ортиқчаси суяк


120
омбури, искана (долото), шунингдек, унинг юзасини текислашга
имкон берувчи бор ва фрезалар ёрдамида олиб ташланади.
Протезлаш учун зарур бўлган альвеоляр равоқларнинг окклюзион
юзаларига мос равишда операция майдонига керакли шакл
берилади. Юмшоқ тўқима ортиқлари шундай мўлжал билан олиб
ташланадики, натижада, жароҳат четлари таранглашмаган ҳолда
эркин бирлашлашадиган бўлсин. Бунда синтетик ипдан узлуксиз
чок қўйган маъқулроқдир.

Download 1.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling