Юз – жағ хирургияси тошкент – 015 муаллифлар
Юз-жағ хирургиясида беморларни диспансеризациялаш ва
Download 1.69 Mb. Pdf ko'rish
|
ЮЗ – ЖАҒ ХИРУРГИЯСИ ЖИЛОНОВ 2015
- Bu sahifa navigatsiya:
- ЮЗ – ЖАҒ ХИРУРГИЯСИ Тиббиёт олий ўқув юртлари стоматология факультети талабалари учун дарслик
Юз-жағ хирургиясида беморларни диспансеризациялаш ва
реабилитация қилиш. Стоматологик касалларни диспансеризациялашнинг асосий принциплари: 347 1. Даволаш-профилактика ва санитария-гигиена ишларининг энг мақбул (оптимал) вақти ва давомийлигинни режалаштириш. 2. Даволаш ишлари фақатгина ўша соҳани эмас, балки организмни комплекс даволашга ва унинг ҳолатини яхшилашга қаратилиши керак. 3. Комплекс даволашнинг асосий қисмини аниқлаш (асосий эътибор даволаш-профилактика ишларига қаратилади. Диспансеризация қуйидаги 3 босқичли принципга асосланади: диспансер назоратига олинадиган шахсларни аниқлаш, госпитализацияга олинадиган (касалхонага ётқизилиши шарт бўлган) беморларни назоратга олиш, даволаш - профилактика ишларини ўтказиш ва касалликларни динамикада кузатиш. Диспансеризациянинг биринчи босқичи шифокор кўриги пайтида ўтказилади. Мақсадли профилактик кўриклар тиббий муассасаларда, ётоқхоналарда, мактабларда ўтказилади. Муассасалардаги комплексли профилактик кўрикларни турли соҳадаги шифокорлар бригадаси ўтказади. Биринчи навбатда, диспансер назоратида турган ишчилар ва хизматчилар кўрикдан ўтказилади. Ҳар битта беморга шахсий амбулатория картаси (25-форма) ва диспансер кўриги учун назорат картаси (30-форма) очилади. Беморнинг шахсий картасига тиббий кўрик натижалари, унинг соғлиғидаги ўзгаришлар ҳамда иш ва турмуш шароитларига оид маълумотлар киритилади. Диспансер кўригидаги назорат картаси шифокор томонидан ёзилган ишларни тасдиқловчи оператив ҳужжат ҳисобланади. Назорат картасининг нозологиясига биноан, уни маркалаш ва шифокорнинг картотекасида сақлаш тавсия этилади. 348 Диспансеризациянинг учинчи босқичи – даволаш-профилактика ишлари ва беморни динамик кузатиш ҳисобланади. Касалларнинг диспансеризацияси қуйидаги асосда бажарилиши лозим: 1) Касалларни тез топиш, айниқса, касалликларни эрта аниқлаш. 2) Алоҳида гуруҳ беморларнинг назорати ва фаол тиббий кўриги. 3) Иккиламчи асоратларнинг олдини олиш учун даволаш - профилактика ишларини режа асосида, замонавий текшириш усуллари натижасига таянган ҳолда олиб бориш, шунингдек, кейинчалик тезлик билан соғлиғини ва иш қобилиятини тиклаш. Ҳозирги пайтда барча клиницистларнинг ягона фикрига кўра, касалликни даволашнинг мувоффақияти ёки унинг самарасизлиги ташхиснинг эртароқ ва тўғри ёки нотўғри қўйилганига боғлиқ. 349 Жилонов А.А., Абдуллаев Ш.Ю., Минисаев Д.А., Садикова Х.К., Халматова М.А., Махмудов А.А., Кудратов Ш.Ш., Ярмухамедов Б.Х., Дадамов А.Д. Юз – жағ хирургияси. Дарслик. Тошкент. 2011 УЎК 616-05.01.1 КБК 56.9 ISBN 987-9493-17-131-0 Жилонов А.А., Абдуллаев Ш.Ю., Минисаев Д.А., Садикова Х.К., Халматова М.А., Махмудов А.А., Кудратов Ш.Ш., Ярмухамедов Б.Х., Дадамов А.Д. ЮЗ – ЖАҒ ХИРУРГИЯСИ Тиббиёт олий ўқув юртлари стоматология факультети талабалари учун дарслик Муҳаррир Б.Худоерова Бадиий муҳаррир Ш.Одилов Техник муҳаррир Ф.Самадов Мусаҳҳиҳ Б.Саидова Бичими 60х90 1/16. “Times New Roman” ҳарфида терилиб, офсет усулида чоп этилди. Босма табоғи 4.5. Нашр табоғи 4.0. 1000 нусхада чоп этилди. Буюртма №1. Баҳоси шартнома асосида. Download 1.69 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling