Юз – жағ хирургияси тошкент – 015 муаллифлар
Download 1.69 Mb. Pdf ko'rish
|
ЮЗ – ЖАҒ ХИРУРГИЯСИ ЖИЛОНОВ 2015
Беморни махсус овқатлантириладиган идиш (поильник) билан
овқатлантириш. Касал ўтирган ёки ярим ўтирган ҳолатда бўлиши керак. Оғир касаллар ётган ҳолатда ёки боши ёстиқ билан кўтарилган ҳолда овқатлантирилиши лозим (расм 121). 343 Овқат ҳарорати 50 градусгача бўлиши керак ва поильникка ўрнатилган резина найча жўмраги орқали солинади. Бемордан оғизни максимал очиш сўралади ва резина найча тил илдизигача киритилади. Расм 121. Махсус идиш (поильник) билан овқатлантириш. Овқат беморнинг оғиз бўшлиғига вақтидан олдин тушмаслиги учун« поильник» беморнинг боши ва оғиз ёриғидан пастда бўлиши керак. Найча бармоқ ёрдамида эҳтиётлик билан қисилиб, оғизга оптимал овқат миқдори (8 - 10 мл.) юборилади ва тўлиқ ютиш буюрилади. Шундан кейин найча яна бармоқ билан қисилади ва беморга овқатни ютиш ҳамда 1-2 марта нафас олиш ҳамда чиқариш тавсия этилади. Овқатлантириш шу тариқа керакли миқдорда такрорланади. Шундай қилиб, ютиш ҳаракатлари нафас олиш оралиғи билан кетма-кетликда олиб борилади, овқатлантириш шошмасдан давом эттирилади. Агар беморга шина тақилиб, оғизни очиш ва резина найчани киритиш имкони бўлмаса, тиш қаторидаги нуқсон орқали киритилади. Агар нуқсон бўлмаса, овқат оғиз бурчаги ва Буялко лунж тортгичи (лопатка) ёрдамида ёнга тортилади ва секинлик билан резина найчанинг охири оғизнинг даҳлиз соҳасидан моляр орти соҳасига силжитилади. Ёрдамчи ёки беморнинг ўзи шу вақтда поильникни ушлаб туради. Найчанинг охири лунж шиллиқ қаватига тақалмаслиги учун беморнинг боши бироз орқага ўгирилган бўлиши керак. Суюқ овқатнинг бир порцияси (бир марталик миқдори) ёриқ орқали киритилиб, бу жараённи тезлаштириш учун беморга сўриш ҳаракатларини амалга ошириш тавсия этилади. Беморни овқатлантиришда пауза 0,5-1мин. 344 атрофида бўлиб, қатъият ва сабр билан овқатлантирилади, имкониятга қараб, ҳар сафар беморга овқатни тўлиқ ейиш ўзининг соғлиғига фойда эканлиги ҳақида тушунтирилади. Беморни зонд орқали овқатлантириш (расм 122). Керакли анжомлар: оливасиз ингичка ошқозон зонди ёки диаметри 4-5 мм., узунлиги 1метргача бўлган рангсиз хлорвинилли найча, 200 мл. сиғимли воронка ёки Жане шприци. Зондга олдиндан 3 та белги: 30–35 см.да – агар зонд фақат қизилўнгачга киритилса, 45 см.да – ошқозонга киритилса, 50-55 см.да – 12 бармоқли ичакка киритиш учун қўйилади. Зонд, найча, воронка ва шприц қайнатилиб, совутилади, сўнгра 2-3 стакан овқат 50 градус ҳароратгача иситилади. Зонд киритишдан олдин шифокор бурун йўлининг эркин эканлигига ишонч ҳосил қилиши керак. Расм 122. Беморни зонд орқали овқатлантириш. Агарда полип, ўсмасимон ҳосила, чандиқли синехиялар бўлса, улар зонд орқали овқатлантиришга қарши кўрсатма ҳисобланади. Охири айлана бўлган зондга глицерин суртилиб, юзнинг юзасига перпендикуляр ҳолда пастки бурун йўли орқали киритилади. Қачонки зонднинг 15-17 см. қисми кўринмай қолса, у бурун-ҳалқумга кирган бўлади, шунда беморга бошини пастга эгиш ва ютиш ҳаракатларини амалга ошириш кераклиги айтилади. Ҳар сафарги ютиш ҳаракатида зонд то 45см. ли белгигача ошқозонга силжийди. Ҳушсиз беморларда зонд бурун-ҳалқум қисмигача киритилгач, кўрсаткич бармоқ ёрдамида секинлик билан, авайлаб ичкарига киритилади. Бармоқ ёрдамисиз зонд трахеяга кириб қолиши мумкин. Зонд трахеяда эмаслигига ишонч ҳосил қилиниб, уни олдиндан 345 белгиланган белгигача ошқозон ёки 12 бармоқли ичаккача силжитилади. Шундан кейин овқатлантиришни бошлаш мумкин. Зонднинг ташқи тугаш жойига воронка уланади ва бошдан пастроқ қилиниб, унга овқат тўлдирилади. Кейин воронка шундай кўтариладики, бунда бир марталик ютиш ҳажми 8-10 мл. дан кўп бўлмаслиги керак. Воронка дам кўтарилиб, дам пастга туширилади. Овқатнинг ҳаммаси ошқозонга юборилади. Овқатлантириб бўлгач, воронка олинади ва зонднинг охири юзнинг ён томонига пластир ёрдамида ёпиштириб қўйилади. Овқатлантирилгандан сўнг ичишга компот, чой берилса, зонд ичидаги қолдиқ овқатларни ювиб кетади. Резинали зонд бурун орқали киритилганда, фақатгина 2-3 кунга қолдирилиши мумкин. Кейин чиқариб олиниб, тозалаб ювилади ва қайнатилади. Воронка ўрнига Жане шприци ишлатилиши ҳам мумкин. Бунинг учун зонд учи шприцга киритилиб, (100 мл.) 1-2 мин. давомида унинг поршени секинлик билан босилиб, овқат юборилади. Овқатнинг ҳарорати +50 градус бўлиши керак. Ректал овқатлантириш (озиқлантирувчи клизма). Бундай овқатлантириш энтерал овқатлантиришнинг имконияти бўлмаган ҳолатларда (ютқин ёки қизилўнгач девори шикастланганида, чандиқли стенозда) қўлланилади. Бунда барча турдаги озиқлантирувчи моддаларни тўғри ичак орқали киритишнинг имконияти бўлмайди, албатта, чунки тўғри ичакда ҳазм қилиш ферментларининг етишмовчилиги ҳолатлари кузатилади. Шу туфайли, тўғри ичак орқали гидролизсиз сўриладиган (натрий хлорнинг изотоник эритмаси, глюкозанинг 5%ли эритмаси, 4-5%ли алкоголь эритмаси, аминопептид ва бошқа) моддалар юборилади. Парэнтерал озиқлантириш орқали юз-жағ соҳаси жароҳатланган беморларга юқори самарали препаратлар, углеводлар, ёғли эмульсиялар, витаминлар, тузлар, гормонли 346 препаратлар, полипептид аралашмалари ва аминокислота ҳамда бошқа янги турдаги аралашмаларни киритиш қулай, чунки, энтерал йўл билан баъзан юқори натижаларга эришиб бўлмайди. Парэнтерал озиқлантириш фақатгина қўшимча усул сифатида қўлланилади. Бундай овқатлантириш энтерал йўл билан озиқлантиришнинг ўрнини боса олмайди. Шу боисдан, парэнтерал усулда овқатлантириш қисқа муддат, яъни 10 кундан ошмаслиги керак. Полипептид ва аминокислоталарнинг аралашмаларига: аминопептид, казеин гидролизати, гидролизин Л-103, аминокровин ва бошқалар киради. Юбориладиган озиқлантирувчи аралашмаларнинг бир марталик миқдори 200 мл. дан ошмаслиги керак, кўп марта қуйиладиган суюқликни эса 2-4 литргача киритиш мумкин. Озиқ моддаларни тез юбориш қон айланиш аъзоларининг зўриқишига олиб келади. Бундан ташқари, организмга кўп суюқлик қуйилса, ҳамма озиқ моддаларни бир йўла қабул қила олмайди ва сақлай олмайди. Узоқ вақт юбориладиган глюкозанинг 10%ли концентрациясидан юқорисини юборилиб бўлмайди, чунки у флебит, тромбоз ва эмболия ҳолатларини келтириб чиқаради. Ҳозирги вақтда беморнинг энергетик эҳтиёжини ҳисобга олиб, махсус ёғли эмульсиялар киритилади. Рационал овқатланиш кун давомида 4 маҳал бўлиб, унинг энергетик қиймати қуйидагича тақсимланади: нонушта – 30%, тушлик – 40%, кечки овқат – 20-25%, иккинчи кечки овқат – 5-8%. Download 1.69 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling