Юз – жағ хирургияси тошкент – 015 муаллифлар


Мураккаб лахтакни микрохирургик техникани қўллаган


Download 1.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet109/117
Sana13.09.2023
Hajmi1.69 Mb.
#1677224
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   117
Bog'liq
ЮЗ – ЖАҒ ХИРУРГИЯСИ ЖИЛОНОВ 2015

Мураккаб лахтакни микрохирургик техникани қўллаган
ҳолда кўчиришнинг умумий қоидалари. Юзаки тўқималарни
кўчириш имкониятлари унинг қон айланиш шароитларига боғлиқ
бўлади. Кўп йиллик клиник текширишлар шуни кўрсатадики,
тери-ёғ қаватининг узунлиги билан кенглиги 1:1 ёки 1:2 нисбатда
олинганда, некроз хавфи кузатилмайди. Агар лахтак ундан катта
нисбатда олинса, периферик қисмда гипоксия ҳолати келиб чиқиши
мумкин, шу сабабдан, пластик хирургияда узунлик ва кенгликнинг
нисбати ҳозирги кунда асосий шартлардан бири ҳисобланади.
Узунлик ва кенглик нисбати сақланган ҳолда пластик материални
ҳосил қилиш тери ва клетчатка орасидаги қон томир чигалидан
терининг қон билан таъминланишига асосланган.
Микротомирли анастомозларни қўллаган ҳолда ўтказиладиган
пластик операциялар техник жиҳатдан мураккаб ҳисобланади ва
улар қуйидаги 4 босқичдан иборат, яъни – реципиент зонани
тайёрлаш, лахтакни пайдо қилиш ва уни нуқсон соҳасига кўчириш,
микротомирли анастомозларни қўйиш, донор қисмни ва лахтак
четларини тикиш. Агар битта хирурглар жамоаси ишласа,
босқичлар кетма-кет ўтказилади. Агар иложи бўлса, иккинчи
хирурглар жамоасига лахтаклар ҳосил қилишни ва донор соҳасини
тикишни юклаб қўйиш мумкин. Икки жамоа бўлиб ишлаш


325
операция вақтини камайтиради, лекин бу ишни нуқсон ва донор
соҳаси бир-биридан анча узоқ соҳада жойлашган бўлсагина амалга
ошириш мумкин.
Бундан ташқари, беморнинг столдаги ҳолати ҳам муҳим роль
ўйнайди.
Операцияни 
режалаштириш. 
Нуқсон 
таҳлили 
пластик
хирургиянинг 
умумий 
ҳолатларини 
эътиборга 
олиб, 
унинг
ўчоқлашуви 
(локализацияси), 
катталиги, 
шакли, 
чуқурлиги
аниқланади ва атроф тўқималарнинг ҳолати инобатга олинади.
Бундан ташқари, деформация этиологияси, олдинги операциянинг
характери, қўлланилган бошқа даволаш усулларининг характери ва
натижалари, жумладан, нур терапияси ва криотерапия, албатта
ҳисобга олиниши лозим.
Операция усулини танлашда нуқсон соҳасидаги қон томирлар
ҳолатига катта эътибор бериш лозим. Юз соҳасида шикастланмаган
артериал ва веноз система борлиги ташқи уйқу артериясининг
ҳамма тармоқларида, шунингдек, юз ва пастки жағ веналарида
анастомозлар ҳосил қилиш имконини беради.
Уйқу артериясининг селектив ангиографиясида аниқланган
облитерация даражаси, қолган шохларнинг анастомоз учун
яроқлилигини аниқлаш имконини беради.
Операцияни асосий босқичлари. Реципиент майдонни тайёрлаш.
Қабул қилувчи томирлар ажратиб олинади. Ҳосил бўлаётган
лахтакнинг озиқланиши учун артерияда қон ҳайдаш кучи
аниқланади. Қон томир деворларининг склеротик ўзгаришлари
анастомоз ҳосил қилишда анча қийинчилик туғдиради. Томир
учлари соғ тўқима учрамагунча кесиб чиқилади. Қабул қилувчи
томир 2-3 см. оралиқдаги атроф тўқималардан ажратилади.
Операциянинг биринчи босқичи визуал назорат остида амалга


326
оширилади. Микроскоп фақат дағал чандиқли ўзгаришлар бўлган
ҳоллардагина ишлатилади.
Лахтакни ҳосил қилиш. Лахтакни кўтариш пайтида томирли
оёқчанинг ҳолатига эътибор бериш лозим. Калта томирлар
анастомозлар қўйишни қийинлаштиради ва уларни ажратиш
асосий қон томир ўзанигача қилиниши лозим, айрим ҳолатлардада
катта артериянинг бир қисми ҳам атроф тўқималардан ажратилади.
Лахтакни кўтариш пайтида унинг жароҳатли четларидан капилляр
қон кетиши назорат қилиниши лозим. Операция охирида тикиш
учун зарур бўлган қон томири ажратилади. Артериялар иккита
бўлганда, битта каттаси танланади. Бунда функционал синама
ўтказса бўлади: микроклипсалар орқали қон томирларининг бири
қисиб қўйилади ва 10-15 дақиқадан кейин лахтакнинг қон билан
таъминланиш даражаси текширилади. Узун қон томир оёқчасига
клипсалар ёки қисқичлар қўйилмоқчи бўлганда, улар томирнинг
марказий охирига қўйилади. Лахтак кесиб олинади ва нуқсон
соҳасига кўчириб ўтқазилади ёки нам салфеткага ўраб операция
столига қўйилади. Томир ва донор соҳалари жароҳатларига чоклар
қўйилади. Агар операция столида беморнинг ҳолати микротомир
босқичига ўтишга имкон бермаса, донор соҳасидаги жароҳат
тикилади ва стерил салфетка билан беркитилади, шундан кейин
беморнинг ҳолати ўзгартирилади.
Бошқа ҳолатларда микробосқич билан бир вақтнинг ўзида
донор соҳасидаги жароҳат тикиб қўйилади.
Микротомирли чокларни қўйиш Дастлаб реципиент соҳадаги
қон томирларига микротомирли техникага асосланган ҳолда ишлов
берилади. Томирлардаги сиқилиш (спазм) ни камайтириш учун
унинг марказий охирини ташқи пардаси олиб ташланади. Агар
лахтакни озиқлантирувчи артериянинг яроқлилигига шубҳа


327
туғилса, артерияни кесгандан кейин қон оқиш тезлиги назорат
қилинади. 
Айрим 
ҳолатларда 
артерия 
пульсацияси 
яхши
ифодаланган, лекин қон оқими кучсиз бўлади. Бунда томирлар
спазмига қарши чора кўрилиши лозим (механик дилятация,
доривор таъсирлар).
Тайёрланган реципиент артерия ва веналарга микроклипсалар
қўйилади, лахтак нуқсон соҳасига кўчирилади ва тўғри ҳолатда бир
нечта чок ёрдамида терига ёки тери ости ёғ қаватига фиксация
қилинади. Лахтак ва реципиент соҳа томирларининг учлари иложи
борича бир-бирига яқинлаштирилади, айрим ҳолатларда биполяр
клипсалардан фойдаланилади.
Анастомозлар стандарт усулда 8/0 - 10/0 диаметрли атравматик
юмалоқ игналар ва иплар билан тугунли чоклар орқали қилинади.
Диаметри 1,5 мм. ли томирларга 8-10 та чок қўйилади. Дастлаб
чуқур қон томирларига, ундан кейин юзаки қон томирларига
анастомозлар қўйилади. Анастомоз қўйилиб бўлгандан кейин
дастлаб 
артериялардан 
клипсалар 
олинади, 
ундан 
кейин
веналардан ечиб олинади. Анастомозларнинг ўтказувчанлиги
томирларда ҳосил бўлган пульсация орқали аниқланади. Лахтакда 3
секунддан кейин гипоксия ҳолатининг йўқолиши қон оқими
тикланганлиги 
билдиради. 
Кўрсатиб 
ўтилган 
белгиларнинг
бўлмаслиги қон томирларида спазм ҳолати борлигини билдиради.
Тери ҳароратининг ўзгариши ҳам лахтакнинг ҳаётий ҳолатини
баҳолайди. Қон билан таъминланиш яхши бўлганда лахтак билан
соғ тўқима орасидаги ҳарорат фарқи 20 С дан ошмайди.
Донор 
соҳаси 
жароҳатини 
тикиш, 
лахтакнинг 
охирги
фиксацияси. Донор соҳаси жароҳати лахтак олинганидан кейин ёки
тери-ёғ 
лахтаги 
кўчириб 
ўтқазилганидан 
кейин 
четлари
яқинлаштирилиб тикилади.


328
Лахтак янги жойга бириктирилганда, томир оёқчасининг
тортилиши ёки буралиб қолишидан эҳтиёт бўлиш лозим. Лахтак
остидан бир нечта резина чиқаргич қолдирилади ва у асептик
бойлам билан енгилгина боғлаб қўйилади. Боғлам ўртасидан
трансплантат ҳолатини текшириб бориш учун «ойна» очиб
қўйилади.

Download 1.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   105   106   107   108   109   110   111   112   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling