Юз – жағ хирургияси тошкент – 015 муаллифлар
• пастки жағ ўзидан узоқ аъзоларга метастазлар берувчи хавфли ўсмалар билан зарарланганда; •
Download 1.69 Mb. Pdf ko'rish
|
ЮЗ – ЖАҒ ХИРУРГИЯСИ ЖИЛОНОВ 2015
•
пастки жағ ўзидан узоқ аъзоларга метастазлар берувчи хавфли ўсмалар билан зарарланганда; • пастки жағ резекциясидан кейинги ҳолатларда катта дозада (50 Дж/кг ёки 5000 рад.) нур терапияси ўтказилганда; • беморнинг умумий аҳволи қониқарсиз бўлганда; • нуқсон 5 см. дан катта бўлиб, суяк трансплантатини ёпиш учун юмшоқ тўқималар етмаган ҳолатларда. Аутотрансплантатли суяк пластикаси. Пастки жағ аутоостеопластика усули бирмунча кўпроқ ўрганилган ва у амалиётда кенг қўлланилади, чунки бу усул махсус қурилмалар ва консервацияловчи воситаларни талаб қилмайди ҳамда кўпгина ҳолларда ижобий натижа беради. Ўтган асрнинг 20-50 йилларидан фарқли равишда, ҳозирги даврдаги пастки жағ аутопластикасининг қатъий талаби – суяк бўлакларининг трансплантатга нисбатан мустаҳкам фиксацияланишидир. Жағ бўлакларининг ҳозирда мавжуд бўлган фиксация усулларини 2 гуруҳга ажратиш мумкин: оғиз ичи (тиш усти, тиш усти-милк, суяк усти) ва оғиз ташқариси (ташқи мосламалари бор бўлган суяк усти фиксацияси; ташқи юзага махсус мосламалари чиқмайдиган суяк усти ҳамда суяк ичи фиксация турлари). 321 Бундай операцияни иккита гуруҳдан ташкил топган хирурглар бригадаси ёрдамида бажариш мақсадга мувофиқдир: биринчи гуруҳ шифокорлари пастки жағ нуқсони соҳасида ўтказиладиган трансплантат учун жой тайёрласа, иккинчи гуруҳдагилар – қовурға, ёнбош суяги қирраси ёки яна бошқа соҳадан трансплантат олади ва ўша соҳани дарҳол тикиб, жароҳат ўрнини ёпади. Ўтқазиладиган трансплантат ўрнини тўғри шакллантириш оператив ҳаракат натижасига катта таъсир кўрсатади. Бунинг учун шу соҳани ёт таначалар, суяк бўлакларининг охирги қисмларидаги склерозланган суяк тўқималари, ўлган ва чандиқланган тўқималардан мукаммал тозалаш зарур. Шу билан бирга, бу майдонни оғиз бўшлиғидан ажратиш ва суяк трансплантатини ҳар томонлама қоплаб туриши учун қон билан яхши таъминланувчи юмшоқ тўқималарнинг сақланиб қолишига (айниқса, резекция ва остеопластика бир вақтда амалга оширилса) аҳамият бериш зарур. Оғиз бўшлиғидан чегаралаш мақсадида шиллиқ қаватга – бир қатор, шиллиқ ости қаватига – бир ёки икки қатор чок қўйилади. Пастки жағ фрагментида резекция ўтказилгандан сўнг, бўлаклар охирларида трансплантат учун жой шакллантирилиб, суяк бўлаклари (юқори ва пастки жағдаги тиш нисбатини ҳисобга олган ҳолда) тўғри йўналишда фиксацияланади. Трансплантат ўлчами чизғич ёрдамида аниқланади. Аутотрансплантат ўлчами, одатда, нуқсон ўлчами ва шаклига қараб танланади. Энгак соҳаси пластикаси учун – ёнбош суяги қирраси; пастки жағ танаси учун – ёнбош суяги қиррасидан тўғри текисликдаги бўлак ва майдаланган қовурға ёки бош суягидан олинган трансплантат (расм 112), пастки жағнинг шохи ва бурчаги учун эса – ёнбош суягининг қаноти ва қирраси, қовурға (расм 113), кичик болдир ёки метатарзал суягидан фойдаланиш мақсадга 322 мувофиқ ҳисобланади. Расм 112. Пастки жағнинг тана қисми нуқсонини калла суяги гумбазидан олинган қаватли аутотрансплантат билан бартараф қилиш. Расм 113. Қаватли қовурға билан нуқсонни бартараф қилиш. Аллотрансплантат ёрдамида ўтказиладиган суяк пластикаси. Кейинги йилларда ўтказилаётган аллопластика усуллари орасида, айниқса, ўликнинг пастки жағидан олинган лиофилизацияланган аллотрансплантатдан ойдаланиш алоҳида ўрин эгаллайди (расм 114). Лиофилизацияланган пластик материални хона ҳароратида узоқ муддат сақлаш ва у ёқ – бу ёққа олиб юриш (транспортировка қилиш) мумкин. Лиофилизация усулининг асоси – вакуум шароитида аввалдан музлатиб қўйилган тўқимадаги сувни сублимация қилишдан иборатдир. Тўқимани сувсизлантиришга ундаги ва атроф муҳитдаги сув буғи концентрациясини бир хил шароитда ушлаб туриш орқали эришилади. Тўқима бундай усулда қуритилганда оқсиллар денатурацияга учрамайди. Тайёрланаётган маҳсулотнинг қолдиқ намлиги лиофил қуритиш усули ва аппаратурага боғлиқ бўлиб, бу, ўз навбатида, трансплантат сифатига ва операция натижасига жиддий таъсир кўрсатади. Расм 114. ЧПЖБ тўлиқ аллотрансплантати (бўғим блоки) пастки жағнинг ён қисми ва ўсиғи билан. Ауто- ёки аллотрансплантат билан комбинацияланган суяк пластикалари. Пастки жағ нуқсонларини суяк трансплантатлари 323 ёрдамида бартараф этиш операцияларининг муваффақиятли якун топиши трансплантатни қабул қилувчи майдон ҳолати, нуқсон ўлчами ва трансплантат тури сингари қатор омилларга бевосита боғлиқдир. Пастки жағ нуқсонларининг иккиламчи суяк пластикаларида, амалиётда ўтказиладиган операция учун кўпинча, айниқса шу соҳада нур терапияси ўтказилган ёки қабул қилувчи майдон Филатов бандидан тайёрланган бўлса, ноқулай шароитлар пайдо бўлади. Бундай ҳолатларда трансплантатни қабул қилувчи майдонда қон билан яхши таъминланмайдиган чандиқланган тўқима пайдо бўлиб, бу, ўз навбатида аллотрансплантатдаги алмашинув жараёнларининг секин ўтишига ёки умуман амалга ошмаслигига сабабчи бўлади. Оқибатда, трансплантат тўқимасининг янги ҳосил бўлаётган суяк тўқимаси билан ўрин алмашмасидан олдин сўрилиб кетиши кузатилиши мумкин. Пастки жағдаги катта нуқсонларда кўпинча аутосуякдан фойдаланиш тавсия этилади, бироқ кўпгина ҳолатларда трансплантатнинг етарли мустаҳкамлигини сақлаган ҳолда, унга керакли шаклни беришга эришиб бўлмайди. Бундай муаммони ечиш мақсадида бир қатор муаллифлар аллоаутотрансплантация усулидан фойдаланишни тавсия этадилар. Бунда пастки жағ аутотопик аллотрансплантати ғоваксимон аутотрансплантат билан биргаликда комбинацияланган суяк пластикаси ўтказилади. Аллосуяк бундай ҳолатда каркас вазифасини бажариб, регенерация жараёнларига аутотрансплантатдан сўнг қўшилиб кетади. Мана шундай бирикма ҳолида ишлаш нафақат ауто - , балки аллотрансплантатга ҳам тўлиқ регенерат ҳолатига ўтишга ёрдам беради. Бу йўналишда Н. А. Плотников, А. А. Никитин ва П. Г. Сисолятин ўзларининг амалий тажрибалари орқали яхши натижага олиб 324 келувчи бир қатор операция турларини кўрсатиб ўтишган (расм 115). Расм 115. ЧПЖБнинг шакл бузилиши билан кечадиган артроздаги аллопластикаси: а) шакл бузилишли артроз; б) бўғим ўсиғи резекция қилинган, аллотрансплантат учун жой тайинланган; в) нуқсон бўғим пастқи қисми аллотрансплантати билан бартараф қилинган (ярим бўғим). Download 1.69 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling