Юз – жағ хирургияси тошкент – 015 муаллифлар


Тукималарни эркин кўчириб ўтқазиш


Download 1.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet104/117
Sana13.09.2023
Hajmi1.69 Mb.
#1677224
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   117
Bog'liq
ЮЗ – ЖАҒ ХИРУРГИЯСИ ЖИЛОНОВ 2015

Тукималарни эркин кўчириб ўтқазиш. Юз суяклари ва
юмшоқ тўқималаридаги нуқсонларни бартараф этиш мақсадида
юз-жаг хирургиясида тўқималарни эркин кўчириб ўтқазиш
амалиёти кенг қўлланилади. Бир организмда ўзидан ўзига
тўқималар кўчириш – аутотрансплантация; бир туркумга кирувчи,
лекин генетик ҳар хил бўлган организмларда (одамдан – одамга,
қуёндан – қуёнга) тўқима ўтқазиш – аллотрансплантация; генетик
бир хил бўлган одамлардан тўқима ўтқазиш – изотрансплантация;
ҳар хил туркумга кирувчи организмларда (ҳайвонлардан –
одамларга) тўқима ўтқазиш – ксенотрансплантация; сунъий –
металл материаллар, биометалл ва бошқалардан фойдаланиш –
эксплантация дейилади.
Аутопластик усул жароҳатнинг битиш хусусияти бўйича энг
яхши 
усул 
ҳисобланади. 
Бунинг 
муваффақияти 
шундаки,
организмдан ажратилган тўқима тез нобуд бўлмайди ва маълум
вақт ҳаётга лойиқ бўлади. Тўқима бошқа жойга ўтқазилганда, у
нафақат тирик қолади, балки кейинчалик яшаб ҳам кетади. Лекин
бу усулни қўллаш маълум даражада чегараланган, чунки
аутопластикада пластик материал захираси етарлича катта эмас.
Ундан ташқари, беморга донор соҳасидан тўқима олишда қўшимча
жароҳат етказилади.
Генетик муносабатда идентик бўлган, яъни бир тухумли
эгизаклардан олинган тўқималарни ўтқазиш жуда яхши натижа
беради.
Бир туркумга кирувчи, лекин генетик жиҳатдан ноидентик
бўлган аллотрансплантациядан амалиётда кенг фойдаланилмоқда.
Юз-жағ 
соҳаси 
тиклов 
хирургиясида 
асосан 
аллостатик
трансплантация ишлатилади.
Ксеноген тўқима кўчириб ўтқазиш – ҳозирги вақтда камдан -


309
кам ҳолатларда ишлатилади. У асосан нуқсон атрофидаги
тўқималарнинг 
регенератор 
хусусиятларини 
кучайтиришда
қўлланилади.
Ҳозирги кунда эксплантация – тирик бўлмаган материаллар,
яъни пластмасса, металл, углеродли композитлар, биоматериаллар
ва бошқаларни киритиш усули кенг тарқалмоқда. Эксплантатлар
(биологик нуктаи назардан имплантатлар) бирикиши ва яшаб
кетиши мумкин.
Тери пластикаси. Терини эркин кўчириш тери пластикасида
кенг қўлланиладиган усул ҳисобланади. Кимёвий, иссиқликдан
(термик) ёки механик куйиш натижасида терининг чандиқли
ўзгариши ҳамда хирургик аралашувдан кейинги чандиқлар
туфайли йўқотилган тери қопламини тиклаш бу борадаги муҳим
кўрсатмалардан ҳисобланади Терини эркин кўчириб ўтқазиш
пластик хирургиянинг истиқболли усулларидан бири ҳисобланади.
Ҳозирги вақтда лахтакнинг қалинлиги бўйича терини кўчириб
ўтқазишнинг 3 хил тури маълум.
Биринчи тури – қалинлиги 0,5 мм. гача бўлган юпқа тери
лахтаги (К. Тирш) – эпидермал қават ва хусусий терининг юқориги –
ўсувчи қаватидан иборат. Бунда эластик толалар кам бўлиб, улар
лахтаклар остидаги тўқималарнинг чандиқланиши туфайли
бужмайиб қолади.
Иккинчи тури – қалинлиги 0,5 дан 0,7 мм. гача бўлган
ажратилган тери лахтаги (109 - расм). Ажратилган лахтакка
терининг тўрсимон қаватидаги эластик толаларнинг катта қисми
ҳам киради. Бу лахтак турли конструкциядаги махсус дерматомлар
пайдо бўлганидан сўнг кенг қўллана бошлади (110 - расм).


310
Расм 109. Ажратилган тери лахтаги воситасида ўтказилган юз
пластикаси.
Учинчи тури – қалинлиги 0,8 мм. дан ортиқ бўлган қалин
лахтак, у терининг ҳамма қаватини ўз ичига олади. Юпқа ва
ажратилган тери лахтаги олинганида донор майдонининг битиши
(эпителизацияси) тери дериватлари эпителийси (ёғ ва тер безлари,
соч фолликулалари) нинг ўсиши ҳисобига бўлади. Тўла қатламли
тери лахтаги олинган донор майдонида ҳосил бўлган нуқсон
пластик аралашув йўли орқали бартараф этилади.
Лахтакнинг ҳар хил турини қўллаш ўз кўрсатмаларига эга.
Терининг яшовчанлиги унинг қалинлик даражасига боғлиқ.
Шундай қилиб, юпқа лахтаклар – яхши, қалинлари эса – ёмон
битади. Ҳар бир ҳолатда хирурглар қандай усулни қўллаш
афзаллигини олдиндан ҳисобга олишлари керак. Юз соҳасидаги
жароҳатларни ёпишда кўпроқ ажратилган тери лахтаги; оғиз
бўшлиғида – юпқа лахтак ишлатилади.
Расм 110. Тери лахтагини электродерматомда олиш.
Тери пластикаси бирламчи, иккиламчи ва грануляция устига
тери кўчириб ўтқазиш кўринишида бўлади.
Бирламчи тери пластикаси терининг ўткир жароҳат ёки
оператив ҳаракатлар туфайли пайдо бўлган юза нуқсонларини
беркитиш 
учун 
қўлланилади. 
Бирламчи 
терининг 
эркин
пластикаси кўп ҳолларда тиклов операцияларининг таркибий
қисми бўлиши ёки тери пластикасининг бошқа усуллари билан
бирга ишлатилиши мумкин.


311
Иккиламчи эркин тери пластикаси, иккиламчи йўл билан
битаётган тери жароҳатлари юзасидаги грануляцион тўқималарни
олиб ташлашдан кейин ҳосил бўлган жароҳат майдонида
ўтказилади. Грануляциялар тўлиқ олиб ташланиши керак. Терини
эркин кўчириб ўтқазиш кўп ҳолларда куйишларни даволашда
қўлланилади ва бунда кўпроқ юпқа тери ишлатилади. Юз ва
бўйинга, одатда, нуқсон шакли ва ўлчамига мос келадиган ягона
лахтак кўринишидаги тери кўчирилади.

Download 1.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling