Юз – жағ хирургияси тошкент – 015 муаллифлар
Download 1.69 Mb. Pdf ko'rish
|
ЮЗ – ЖАҒ ХИРУРГИЯСИ ЖИЛОНОВ 2015
Операциядан кейинги давр. Операциядан кейин бандга алоҳида
эътибор билан қараш керак бўлади. Биринчи боғламни алмаштириш операциядан кейинги иккинчи кунда амалга оширилади. Банд яхши битаётган маҳалда унинг маҳаллий ҳарорати сақланиб қолади. Биринчи асоратлар қон айланишининг бузилиши билан боғлиқ бўлади: цианоз, пуфакчалар пайдо бўлади ва унинг некрози кузатилади. Тери тортилиши меъёридан ошиб кетганда, банд юзаси бўйлаб бир нечта бўшаштирувчи майда кесмалар ўтказилади. 305 Қон айланишининг бузилиши кузатилмаслиги учун дастлабки 3-4 кун давомида банд совутиш воситалари ёрдамида гипотермия ҳолатига туширилади. Банд совуганда модда алмашинуви пасаяди, натижада тўқималарнинг сезувчанлиги пасаяди. Агар яллиғланиш белгилари пайдо бўлса, битта-иккита чоклар олиниши лозим. Гематома ҳосил бўлганда уни чиқаргичлар ёрдамида чиқарилади. Қисман тўқима некрозида ўша соҳа кесиб ташланади ва Рауэр бўйича жароҳат беркитилади. Асоратланмаган операциядан кейинги даврда банд шакллантирилган соҳадаги чоклар 9-10 кунда, банддаги чоклар 10-12 кунда олинади. Бандни кўчириш. Бандни кўчириш вақти артериал анастомозларнинг тикланиш вақтига боғлиқ. Биринчи 4-5 кунда банднинг яшовчанлиги оёқчаларнинг қон томирлари орқали таъминланилади. Кейинчалик банд томир оёқчалари орасида анастомозлар ҳосил бўлади, бу анастомозлар 4-5 – суткада пайдо бўлиб, 7 суткадан кейин артериал тўрга айлана бошлайди. Е. В. Груздовскийнинг фикрича, рентгенограммада банд ва кўчирилган оёқча ўртасидаги анастомозлар 13 - суткада кўринади, 21 - суткада эса кенг қон тўрини ҳосил қилади. Филатов банди воситасида пластика бир неча босқичда ўтказилади. Банд оёқчасини ўтқазишдан олдин қон томир тизимида машқлар ўтказилади. Бунинг учун ташқи таъсирнинг турли усуллари ишлатилади: механик, физиотерапевтик, медикаментоз ва бошқалар. Бу таъсиротлар натижасида банд тўқимасининг адаптация жараёни тезлашиб, лахтак тўқимасининг трофикаси яхшиланади ва булар даволаш даврининг қисқаришига олиб келади. Филатов бандининг қон томир тизими машқларида 306 қуйидагилар кенг қўлланилади: 1) Механик усул: банднинг кўчирилаётган оёқчасидаги қон оқимини резина катетерлар, жгут (эластик тасма) лар, юмшоқ ичак қисқичлари, махсус конструкциялаштирилган қисқич ва аппаратлардан фойдаланиб, вақтинча тўхтатиш. 2) Хирургик усул: хирургик аралашувлар ёрдамида қон оқимини тўлиқ ёки қисман тўхтатишга асосланган. 3) Биологик усуллар. Мазкур усулнинг асосида банд қон томир тизимига механик таъсирсиз ва унинг яхлитлигини бузмаган ҳолда ўтказиладиган қуйидаги муолажалар ётади: гипотермия, иссиқлик муолажаси, ультрафиолет нурлантириш, соллюкс, ионофорез, гипербарик оксигенация (ГБО), фармакологик моддалар ва бошқалар. Банднинг «етилганлиги» ва унинг кейинги босқичларга ўтишга тайёрлиги турли лаборатория ва функционал текширув усуллари ёрдамида аниқланади. Бу борадаги энг оддий ва кўп ишлатиладиган усул сифатида бўлиб Филатов банди оёқчасини узоқ муддат давомида механик сиқиб, кейинчалик унинг клиник ҳолатини баҳолаш (асосий кўрсаткичлар ранги ва ҳарорати) ни кўрсатиб ўтиш мумкин. Масалан, агар банд илиқ ва атрофдаги тери рангидан фарқ қилмаса, демак, унинг трофикаси меъёрида; илиқ, лекин оч рангда бўлиши банд артериясининг кенгайиши ва веналар торайишидан, шунингдек, банд терисининг оқариб, совуқ бўлиши артерия ва венанинг торайиб қолиб, трофикаси бузилишидан далолат беради. Ана шу белгилар кузатилмаганда, 1,5-2 соатдан сўнг банд ёрдамидаги пластиканинг кейинги босқичларига ўтса бўлади. Филатов бандининг етилиш вақтлари унинг катталиги, узунлиги ва кенглиги нисбатига, миграция турларига боғлиқ бўлиб, бу жараён ўртача 3-4 ҳафтани ташкил этади. Филатов банди 307 оёқчасини миграция даврида озгина ортиқча тери-ёғ клетчаткаси билан кесиш керак. («чархланган қалам» усули) ёки банднинг тугалланувчи қисмида 0,5 см. узунликдаги терида деэпидермизация ўтказилади. Кўрсатилган усул гематома ҳосил бўлишининг олдини олади, шунингдек, лахтак оёқчаси ва уни қабул қилувчи майдоннинг адаптациясини яхшилайди. Банд оёқчасини қабул қилувчи майдоннинг қулай шаклланиши учун энг самарали усул сифатида ярим овал тилсимон ағдарилувчи лахтакни кўрсатиб ўтиш мумкин. Бандни ёйиш босқичи нафақат бандни очиб ёйишни (буни айнан тўғри маънода тушуниш керак эмас), балки турли анатомик соҳалар ва аъзолар (бурун, қулоқ супраси) ни шакллантиришни ҳам ўз ичига олади. Банд лахтагида сезги аъзолари фаолиятининг тикланиши 4-6 ҳафтадан кейин бошланади ва дастлаб оғриқ, кейин тактил ҳис ва охирида ҳарорат тикланади. Сезгининг тўлиқ тикланиши 6 ойдан 1,5-2 йилгача давом этиши мумкин. Ранг номутаносиблигини бартараф этиш. Банддан ҳосил қилинган орган атроф тўқимадан ранг жиҳатдан фарқланиши мумкин. Буни бартараф этишда бандни қумқоғоз ёки карборундли тош орқали деэпителизация қилинади. Деэпителизация усули ҳар доим ҳам кутилган натижани беравермайди. Л. А. Кольцова (1967) бандни организм учун нейтрал бўёқлар билан бўяшни таклиф қилган ва бу бўёқ титаннинг қўш оксидидан иборат. Бандни ранглаш маҳаллий оғриқсизлантириш остида амалга оширилади, агар оғриқ сезгиси тикланмаган бўлса, у ҳолда оғриқсизлантирмасдан бўяш мумкин. Бўёқ хамирсимон масса кўринишида терига сурилади ва стерил игналар билан 3 мм. гача киргизилади. Бу усулни лаб ҳошиясини шакллантиришда ҳам ишлатса бўлади. |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling