Юз – жағ хирургияси тошкент – 015 муаллифлар
Маҳаллий тўқималар ёрдамида амалга ошириладиган
Download 1.69 Mb. Pdf ko'rish
|
ЮЗ – ЖАҒ ХИРУРГИЯСИ ЖИЛОНОВ 2015
Маҳаллий тўқималар ёрдамида амалга ошириладиган
пластика. Маҳаллий тўқималар билан пластика амалиётини ўтказиш нуқсон атрофидаги тўқималар ҳисобига амалга оширилиб, тиклов хирургиясининг энг қадимги ва самарали усули ҳисобланади. Юз соҳасида маҳаллий тўқималар ҳисобига ўтказиладиган пластика қатор афзалликларга эга. Улардан энг асосийси – пластика ўтказишда муҳим бўлган тўқималарнинг эластиклиги ва ранги бўйича бир-бирига мос келиши ҳамда эстетик жиҳатдан яхши натижа бериши ҳисобланади. Бундан ташқари, операция усулини оптимал режалаштириш ва атравматик техника усулларининг қўлланилиши операциянинг силлиқ ўтуви ва ундан кейинги даврнинг асоратсиз кечишини таъминлайди, шунингдек, операция ўрнидаги жароҳатнинг бирламчи битиши ва чокнинг унчалик сезилмаслиги билан характерланади Маҳаллий тўқималар билан қилинадиган пластика амалиётининг афзалликлари: 1) ишлатиладиган тўқималар атроф тўқималар билан ранги ва фактураси жиҳатидан бир жинслидир; 2) иннервация ҳамда тонус сақланади; 3) йўқотилган тўқималар ҳажми жароҳатланиш чуқурлигига қараб, мураккаб трансплантатлар ҳисобига тикланиши мумкин; 288 4) даволаш тезлиги (операцияни бир босқичда бажариш мумкин). Шуни таъкидлаш лозимки, турли оператив усуллар мавжудлигига қарамасдан, узоқ тарихий давр мобайнида пластик хирургиянинг умумий қоидалари йўқ эди ва бу усуллардан ҳар бирининг қўлланиши аниқ бир муайян шароитларга боғлиқ эди. Ю. К. Шимановский биринчи бўлиб ўзидан олдинги хирурглар тажрибасини умумлаштириб, пластик хирургиядаги асосий ёндашувларини белгилаб берди ва уларни содда геометрик шаклдаги чизмалар кўринишида ифодалади (103 - расм). Ю. К. Шимановский чизмалари хирургларга ҳар бир муайян ҳолатдаги хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда, қийин масалаларни ечишга ёрдам беради. Бу чизмаларни ўрганиш юз-жаг хирургисида ўз касбининг назарий ва амалий асоси ҳисобланган фикрлаш салоҳиятини шакллантиради ва ўткирлаштиради. Расм 103. Нуқсонларни содда геометрик шакл кўринишида беркитиш (чизма). Маҳаллий пластик операцияларни режалаштириш таълимотининг ривожланишига А. А. Лимберг ўз меҳнатлари билан катта ҳисса қўшди. У маҳаллий пластикада тўқималарда кечадиган жараёнларни ўрганиш борасида математик таҳлил усулини қўллаб, операцияларни режалаштиришда объектив илмий ҳисобларни ўтказди. Юқори эстетик самарага эришиш мақсадида юз соҳасидаги унча катта бўлмаган нуқсонларни бартараф қилиш маҳаллий пластик операциялар борасидаги асосий кўрсатмалар сирасига киради. Маҳаллий операцияларни қуйидаги 3 турга ажратиш мумкин: 289 а) тўқималарни кесиб олиб ташлаш ва яқинлаштириш (чандиқни кесиб олиб ташлаш); б) тўқималарни кесиб олиб ташлаш ва ажратиш (бандни тикиш ёки терини эркин кўчириш); в) тўқималарнинг икки тарафлама алмашинуви (турли шаклдаги лахтаклар ва озиқланувчи оёқча ёки оёқлар) билан ўтказиладиган пластика. Маҳаллий пластикада тўқималарда қуйидаги жараёнлар кузатилади: чўзилиш, қисқариш ва кўчиш ёки силжиш. Улар пластиканинг турли хилда бир вақтда кузатилиши, лекин биринчи жараёнда кўпроқ чўзилиш, иккинчида – қисқариш, учинчида – тўқималарнинг силжиши сифатида намоён бўлиши мумкин. Кўп ҳолларда тўқималарнинг кесишувчи алмашинувидан фойдаланилади, чунки бу усулда маҳаллий-пластик операциянинг ҳамма элементлари мавжуд бўлади. Тенг томонли учбурчак шаклидаги лахтаклар алмашинуви тўқималарнинг кесишувчи алмашинувининг асосий тури ҳисобланади. Уларнинг кўчишида жароҳат четлари узунлигининг тўғри келиши рўй беради. Тўқималарнинг кесишувчи алмашинуви бошқа шакллар орқали қилинганда, ҳосил бўлган жароҳат юзаларини атроф терини қаттиқ тортиб тикиш йўли билан ёпиш керак бўлади. Баъзан бундай жароҳатни «ўзига» тикишнинг имконияти бўлмайди. Тўқималарнинг кесишган алмашинувида кўчириш – асосий бошқарувчи жараёндир ва фақат у эътиборга олиниши, қисқариш ва чўзилиш эса тўғрилаш сифатида ишлатилиши керак. Тўқималарнинг қисқариш ва чўзилиш чегараси унчалик катта эмас ва бу ҳолат, терида эластик толаларнинг мавжудлигига боғлиқ. Шу боис, операциядан олдин нуқсон атрофидаги тўқималарни ва уларнинг эластиклигини, яъни тўқималарнинг ён ҳаракатчанлиги 290 захирасини аниқлаш ва ҳисобга олиш лозим. А. А. Лимберг пластик операцияларни режалаштиришни қисқариш ва чўзилишга бўйсунмайдиган қаттиқ юзаларни кўчириш асосида бажариш лозим, деган фикрни илгари сурди ва уни математик жиҳатдан асослаб берди. Кесишувчи учбурчакли лахтак билан пластика ўтказиш учун учта кесма ўтказиш зарур: битта – ўртадан ва иккита – ён томондан тегишли пластика шакли кўринишида. Бунда, тўқималарнинг тўғри физиологик чўзилиши учун ҳамма кесмалар бир хил узунликда бўлиши керак. Агар бу шаклнинг ҳамма четлари чизиқлар билан бирлаштирилса, иккита диагоналли ромб шакли ҳосил бўлади: калта диагональ – ўрта кесма ва узун диагональ – шаклнинг алоҳида нукталарини ўрта чизиққа нисбатан перпендикуляр ҳолатда бирлаштирувчи кесма (104 - расм). Учбурчакли лахтакларнинг кесишувчи алмашинувида қуйидаги ҳолатлар рўй беради: 1) диагоналлар алмашиши; 2) бурчаклар ёпилиши ва очилиши; 3) жароҳат четларининг алмашиниши. Расм 104. Кесишувчи учбурчакли лахтаклар шакли (фигуралари) нинг ҳосил бўлиши: а) кесмаларни ўтказиш; б) симметрик шаклларнинг ҳосил қилиниши; в) носимметрик шаклларнинг ҳосил қилиниши. Операция ўтказилган тўқималарда қуйидаги ўзгаришлар кузатилади: 1) Диагоналлар ҳолатининг ўзгариши туфайли (яъни қисқа диагональ ўрнига узун диагоналнинг кўчиши), ўрта кесманинг эса 291 ҳар доим қисқа диагоналга мос келиши туфайли, ўрта кесма йўналишида диагоналлар узунлиги орасидаги фарқни ташкил қилувчи катталикларда узунликнинг ўсиб кириши рўй беради. Шу сабабдан, англашиладики, узайтиришга эришиш учун ўрта кесма доим тўқималарнинг энг катта қисқариш йўналишида ўтказилиши керак, чунки аввалги узун диагональ йўналишида ўтказилган кесмада шакл энининг қисқариши кузатилади. 2) Бурчакларнинг ёпилиши ва очилишида «тик турувчи» ва «ётувчи» конуслар ҳосил бўлади. Бунда қуйидаги қонуниятлар мавжуд: бурчакнинг катталиги конуссимон ҳосила («тик турувчи» ва «ётган» конуслар) нинг яққолроқ намоён бўлишини белгилайди; диагоналлар орасидаги фарқ қанча катта бўлса, тўқималарнинг ўсиб кириш имконияти шунчалик кўпроқдир. Симметрик ва носимметрик шакллар мавжуд. Шаклнинг тенг бурчаклигида (симметрик шакллар) ўрта кесма четларининг икки тарафига бир хил ўсиб кириши рўй беради. Шаклнинг нотенг бурчакларида (носимметрик шакллар) катта бурчак чўққисида катта ўсиб кириш, кенгликнинг энг кўп йўқолиши эса кичик бурчак асосида кузатилади. А. А. Лимберг шаклни бўйламасига узайтириш коэффициентларининг жадвалини ишлаб чиқди, яъни бунда шакл бурчакларининг муайян катталигида узун диагоналнинг қисқа диагоналга нисбати; носимметрик шакллар четида бўйлама узунлашишнинг ўсиб кириш жадвалини ҳамда ўрта кесма катталигига нисбатан ўсиб кириш фоизини аниқ белгилаб берди. Бурчаклар: 30°хЗ0° узунликнинг кўпайиши 25% 45°х45° – 50%; 60°х60° – 75%; 75°х75° – 100%; 30°х90° – 50% (бунда бурчак чўққисида 30° – 9%, 90° ли бурчак чўққисида – 41%); 45°х90° – 73% (45° бурчак чўққисида – 18%, 90° – 55%). 292 Кесишувчи учбурчакли лахтаклар билан пластика қилишда қуйидагиларни эътиборга олиш керак: 1) Учта гуруҳ шаклларининг мавжудлиги: а) бўйлама узайтириш нуқтаи назаридан кам самарали (30° ли бурчаклар); б) самарали (45-90° ли бурчаклар); в) кам самарали, лекин конуссимон ўзгаришлар берувчи (90° дан катта бурчаклар). 2) Кичик «тик турувчи» ва «ётган» конуслар айлана қисқариш ва айлана чўзилишга учрайди, 75°-90° дан катта конуслар эса учрамайди. 3) Тўқималар ён ҳаракатчанлигининг захираси ва, шу билан бирга, шаклларнинг турлича жойлашиши зарур. Тўқималар ён ҳаракатчанлигининг етарли захираси бўлмаса, маҳаллий тўқималар билан пластикага имконият бўлмайди. 4) Тўқималар ён қисмларининг қисқариши ва чўзилиши ўрта кесма узунлиги билан ўзаро боғлиқ ва улар 3:1 нисбатдадир. 5) Агар симметрик шаклларда бўйлама чўзилувчанлик бир хил бўлса, носимметрик шаклларда асосий чўзилувчанлик катта бурчакнинг чўққи қисмида, энининг қисқариши эса – кичик бурчак асосида бўлади. Шунинг учун шаклларни, албатта, тўғри жойлаштириш зарур. 6) Бўйлама чўзилиш шаклнинг мутлақ (абсолют) катталигига (ўрта кесма узунлигига) ва бурчаклар катталигига боғлиқ. Пластика учун биргаликдаги шакллар ҳам қўлланилиши мумкин. Бунда асосан кесишувчи учбурчакли лахтакларнинг якка шаклларини кучайтириш услубидан фойдаланилади. Бунинг учун бир-бирини ўзаро кучайтирувчи симметрик ва носимметрик шакллар ишлатилади. 293 Биргаликда ишланган шаклларни қўллашга кўрсатмалар: 1) Катта кесмани ўстириш керак бўлган, лекин тўқималар ён ҳаракатчанлигининг камлиги туфайли узун ўрта кесма ўтказишга имконият бўлмаган ҳолатлар. Шунинг учун, етарлича узайтириш мақсадида ўрта кесма узунлигига тенг бўлган иккита шакл ҳосил қилинади. Бунда бўйлама узунлашишлар йиғиб ҳисобланади ва энининг йўқолганлиги қўшилмайди (улар махражланади). 2) Агар ўрта кесманинг катта узунлигини олиш имкони бўлмаса, яъни аъзо узунлиги кичик бўлса, бунда шаклларда умумий ўрта кесма ҳосил бўлади. Шундай қилиб, кичик кесма бўлишига қарамасдан, ўрта кесма четлари бўйича узунликнинг узайиши ҳосил бўлади. Шакллар умумий ва ён кесмаларга эга бўлиши мумкин. Маҳаллий пластикали операциялар натижасида қуйидагиларга эришиш мумкин: 1) тери юзасини аниқ йўналишда узайтириш; 2) аниқ йўналишда қисқартириш; 3) керакли жойда конуссимон бўрттириш ёки чуқурлаштириш; 4) конуссимон бўртишларни бартараф этиш; 5) бир тўқимани бошқа тўқималар билан ўрин алмаштириш. Маҳаллий тўқималар воситасида ўтказиладиган пластика лаб юганчасининг калталигини бартараф этишда қўлланилади. Бу ҳолда А. А. Лимберг усули бўйича кесишувчи учбурчак лаҳтаклар орасида ўзаро алмашинув ўтказилади. Юқори лаб юганчаси тўқималарнинг бутун узунлиги бўйича кесилиб, жароҳатнинг икки четидан 45-60° ли бурчак остида шиллиқ қават соҳасида альвеоляр 294 ўсиқ суяк ости пардасигача шиллиқ ости қават билан биргаликда иккита кесишувчи учбурчаксимон симметрик лахтаклар бичилади. Лахтаклар ажратилиб, мобилизация қилингандан кейин, улар бир-бири билан алмашинади ва чоклар билан фиксацияланади. Бу услуб тилнинг калта юганчасини бартараф этишда ҳам ишлатилади. Тил юганчасининг сезиларли калталашувида унинг кўндаланг кесими самаралидир. Шиллиқ қават ҳаракатчанлигини ҳисобга олган ҳолда, жароҳат ўрни узунлик проекциясида тикилади. Чандиқларни ҳамда оғиз даҳлизи шиллиқ қават бурмаларини бартараф этиш мақсадига А. А. Лимберг бўйича вертикал кесиш йўли билан кесишган учбурчаксимон лахтаклар пластикаси ёрдамида эришилади. Микростомани бартараф қилиш учун Евдокимов, Васильев усуллари бўйича маҳаллий пластика элементларидан фойдаланилади. Маҳаллий тўқималар воситасида пластика ўтказиш амалиёти турли бошқа операцияларда, масалан: гингивопластика, лаб ва оғиз атрофи соҳалари нуқсонлари (иккиланган лаб, қалинлашган лаб, осилган пастки лаб) ни бартараф этишда ҳам қўлланилади. Иккиланган лабда юқори лаб шиллиқ қаватининг ортиқчаси кесиб олиб ташланади. Кўпрок шиллиқ қават бурмасини кесиб олиб ташлаш усули қўлланилади. Бундай ҳолларда ўтказувчан оғриқсизлантириш остида шиллиқ қаватнинг белгиланган ортиқ жойидан иккита яримойсимон кесишувчи кесма қилинади ва уни шиллиқ безлар ҳамда шиллиқ ости клетчатка билан бирга кесиб олиб ташланади. Шиллиқ қават мобилизациясидан сўнг, мушак қаватини тиккан ҳолда, жароҳат четларини яқинлаштириш ва чоклар қўйиш (кетгут ёки синтетик иплардан) амалга оширилади. Худди шундай операция (мушак қаватини қисман кесиб олиб 295 ташлаш билан) қалинлашган лабда ҳам қўлланилади. Осилган пастки лабни жарроҳлик йўли билан мутаносиб ҳолатга келтириш мақсадида унинг марказий қисмидаги тўқималарнинг ҳамма қаватлари орқали: шиллиқ, шиллиқ ости, мушак ва тери қаватларини (аввалги математик ҳисоб билан) кўндаланг понасимон кесиб олиб ташлаш йўли билан эришилади. Бунда лаб артериясини икки томондан боғлаш, ҳосил бўлган нуқсон четларини мос келтириш ва жароҳатни қаватма-қават тикиш (мушак, шиллиқ ости тўқима ва тери ости клетчаткани чуқур чоклар билан, шиллиқ қават ва терисини эса синтетик материаллар билан тикиш) зарур. Дағал (баъзан тортилган) чандиқни пастки лаб марказининг шиллиқ ва шиллиқ ости қаватида иккита кесишган учбурчакли лахтаклар ҳосил қилиш ва уларни ўзаро алмаштириб, чоклар билан фиксациялаш орқали бартараф қилиш мумкин. Download 1.69 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling