Юз – жағ хирургияси тошкент – 015 муаллифлар
Download 1.69 Mb. Pdf ko'rish
|
ЮЗ – ЖАҒ ХИРУРГИЯСИ ЖИЛОНОВ 2015
Контрактура.
ЧПЖБ контрактураси – бу пастки жағ ҳаракатларининг чегараланиши ёки умуман ҳаракатланмаслиги бўлиб, касалликнинг келиб чиқиш сабаблари турличадир. Яллиғланишли контрактура (тризм) чайнов мушаклари иннервацияси билан боғлиқ бўлган аппаратларнинг бевосита ва рефлектор таъсирланиши натижасида келиб чиқади (оғриқ таъсири). Постинфекцион контрактуралар нерв ёки мушакларнинг 276 зарарланиши билан биргаликда кечади. Улар пастки жағда жойлашган яллиғланиш жараёнларида, ўтказувчи оғриқсизлантириш техникаси бузилганида келиб чиқади (абсцесс, флегмона, перикоронарит ва бошқалар). Яллиғланиш контрактурасининг 3 хил даражаси бор. Биринчи даражада – оғиз очилиши бир оз чегараланган, юқори ва пастки марказий тишларнинг кесув қирралари орасида 3-4 см. атрофида чегараланади; иккинчисида – оғиз очилишининг чегараланиши 1-1,5 см. атрофида; учинчисида – оғиз 1 см. дан камроқ очилади. Даволаш. Яллиғланишли контрактурани даволаш яллиғланиш жараёнини бартараф этишга қаратилган. Агар оғиз бўшлиғидаги йирингли ўчоқни очишга йўл бўлмаса, унда чайнов мушакларининг спазмини бартараф этиш керак, бунинг учун уч шохли нервнинг учинчи шохини ҳаракатлантирувчи толаларига Берше – Дубов усулида блокада ўтказилади. Жағлар жипслашиши билан кечадиган узоқ муддатли яллиғланиш жараёнида 2 ҳафтадан кўпроқ вақтга физиотерапия ва даволовчи гимнастика тавсия этилади. Чандиқли контрактура. Пастки жағ атрофидаги юмшоқ тўқималарда чандиқли ўзгаришлар натижасида вужудга келади. Бу оғиз бўшлиғининг ярали – некротик жараёнларида (нома, скарлатинадан кейинги асорат, тиф, юрак-қон томир касалликларининг декомпенсацияланган шаклларида), сурункали ўзига хос жараёнлар (сифилис, туберкулёз, актиномикоз) да, иссиқликдан ва кимёвий куйишларда, жароҳатланишларда (шулар қаторида хавфсиз ва хавфли ўсмаларни олиб ташлаш операциялари) келиб чиқиши мумкин. Чандиқли контрактуралар беморларга анестетик ўрнида адашиб таъсирловчи моддалар (перекись, формалин, кальций 277 хлорид, нашатир спирти ва бошқалар) ни юбориш натижасида келиб чиқиши мумкин. Яранинг иккиламчи тортилиш билан битиши чандиқли тўқима ҳосил бўлишига олиб келади ва у коллаген толалардан иборат бўлиб, деярли чўзилмайди. Бу ҳолат, равшанки, табиий равишда аъзо ва тўқималарнинг деформациясига олиб келади. Дерматоген, десмоген (бириктирувчи тўқимали), миоген, микозоген ва суякли контрактуралар фарқланади. Клиник кўриниши жағларнинг турли даражадаги жипслашиши билан характерланади. Дерматоген, мукозоген чандиқлар ҳамда тешик ярани беркитувчи чандиқлар визуал, чуқурлари эса – пальпатор аниқланади. Бўғим бошчаларининг ҳаракати сақланади (пастки жағнинг бир оз сирпанувчи ва ён ҳаракатлари). Даволаш. Чандиқли контрактураларни даволаш деформацияланган тўқималарнинг жойлашиши, ҳажми ва касаллик муддатига боғлиқ бўлиб, парафин, пирогенал, Филатов бўйича тўқима терапияси, лидаза, репидаза, гидрокортизон, вакуумтерапия, ультратовуш, гелий – неонли лазер ва бошқаларни қўллаш билан консерватив усулда ўтказилиши мумкин. Консерватив даволашнинг асосий мақсади – коллаген толалар гиалинозининг олдини олишдир. Бундай даволаш усуллари янги – 12 ойгача бўлган чандиқларда самарали, бошқа ҳолатларда эса хирургик даволаш тайинланади. Оператив аралашув чандиқларни кесиш, олиб ташлаш ва уларнинг ўрнини бошқа тўқималар билан алмаштиришга асосланган. Ҳосил бўлган тўқима нуқсонлари қуйида келтирилган турли пластика усуллари: учрашувчи учбурчакли лахтаклар, оёқчали лахтак, тўқималарни эркин кўчириш (тери, тери ости клетчаткаси, фасция ва бошқалар), Филатов банди, микротомир анастомозли 278 лахтаклар (чуқур чандиқларда) ёрдамида бартараф этилади. Чандиқли контрактуралар рецидиви (қайталаниши) нинг олдини олиш учун, оператив аралашувдан кейин даволовчи гимнастика ҳамда механотерапия ўтказилиши зарур. Download 1.69 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling