Юз – жағ хирургияси тошкент – 015 муаллифлар
Download 1.69 Mb. Pdf ko'rish
|
ЮЗ – ЖАҒ ХИРУРГИЯСИ ЖИЛОНОВ 2015
Остеоартроз – дистрофик характерга эга бўлган чакка-пастки
жағ бўғимининг сурункали касаллиги бўлиб, модда алмашинувидаги ва нейродистрофик бузилишлар, сурункали артритлар, оғриқ дисфункцияси синдроми, бўғимнинг сурункали травмаси, нотўғри протезлаш, чайнов мушаклари ҳолатининг ўзгариши ва бошқалар бунга сабабчи бўлиши мумкин. Бунда тоғай ва суяк тўқимасида суст кечувчи деструкция ва яллиғланиш билан боғлиқ ўзгаришлар натижасида кўпинча деформацияланиш билан биргаликда кечадиган суяк - бўғим элементларининг остеосклероз ҳолатлари кузатилиши мумкин (расм 96). Остеоартрознинг асосий сабабларидан бири – бу бўғим тоғай тўқимасининг чидамлилиги ва тушган зарбнинг бир-бирига мос келмаслигидир. Расм 96. ЧПЖБ остеоартрози. 267 Нормада бўғим зўриқмайди ва чайнаш вақтидаги мушаклар кучи, асосан, ҳамма тишларга ва уларнинг периодонтига тенг тарқалади. Тишларнинг камайиши, асосан, молярларнинг ва бўғим ўсиқларининг бўғим чуқурчасига меъёрдан кўп ботишига олиб келади. Бўғим юзаларида ортиқча босим вужудга келади. Натижада, бўғим чуқурчасининг ботиши, унинг суяк пластинкасининг атрофияси кузатилади ва шу сабабдан, тишлов баландлигининг пасайиши вужудга келади. Моляр ва премоляр тишларнинг йўқотилиши бўғимнинг «лиқиллаб қолишига» ва бўғим бошчасининг чиқишига олиб келиши мумкин. Бўғим тоғай юзалари ва менискнинг доимий жароҳатлари дегенератив - яллиғланиш касалликларига олиб келади. Тоғай юзалари эластиклигининг камайиши бўғимнинг суяк қисмига бериладиган зарбни оширади. Шунинг учун, ЧПЖБдаги деструктив ўзгаришлар, бўғимга тушадиган зарб ва бўғимнинг чидамлилиги орасидаги муносабат бузилганида келиб чиқади. Суяк тўқимаси зарб ортишига мослашади, яъни бунда: ёки бўғим юзалари ён қисмининг кенгайиши ҳисобига катталашади ёки суякнинг субхондрал қисми склерозланади. Остеоартроз кўпинча кекса ёшдаги одамларда учрайди ва у инсоннинг ёшига ҳамда инволюцион кўрсаткичлар ўзгаришига бевосита боғлиқдир. Склерозловчи ва деформацияловчи остеоартрозлар фарқланади. Склерозловчи турида юзаки ва чуқур бўғим ғовак суяк элементларининг склерози кузатилади. Деформацияловчи остеоартрозда суяк деформацияси кузатилади, у пастки жағнинг бўғим ўсиғида тиканаклар кўринишида суяк ҳосилалари (экзостоз ва остеофитлар) пайдо бўлиши билан кечади. 268 Клиник кўриниши. Склерозловчи остеоартрит касаллигининг клиник кўриниши кучсиз белгилар билан кечади ва шу боис, беморлар шифокорга кеч мурожаат қиладилар. Деформацияловчи остеоартрознинг клиник намоён бўлиши бўғим деформациясининг даражасига боғлиқ. Беморлар пастки жағ ҳаракатларида кучаядиган доимий оғриқдан, оғиз очилишининг чегараланишидан, пастки жағ ҳаракатларининг сустлашишидан шикоят қиладилар, оғиз очилганда пастки жағнинг шикастланган томонга силжиши шақиллаш ва қарсиллаш билан кечиши мумкин. Склерозловчи остеоартроз билан касалланган беморлар рентгенологик текширилганда бўғим бошчаси, бўғим чуқурчаси, кўпинча бўғим дўмбоғининг юзасидаги суяк қирраларининг қаттиқлашиши ҳамда пастки жағ бўғим ўсиғи бошчасининг кичрайиши кузатилади. Деформацияловчи остеоартрозда бўғим бошчасининг деформацияси ёки катталашиши, унинг шаклининг кортикал қават сурилиши ёки остеофитлар натижасида ўзгариши кузатилади. Даволаш. Остеоартрозни даволаш муаммо бўлиб қолмокда. Турли терапия усулларини қўллаш вақтинчалик самара беради. Тавсия этиладиган муолажалар: физиотерапия – калий йодид, лидаза, гидрокортизон, консервацияланган тиббий ўт электрофорези; ультратовуш; бўғим ичида инъекциялар орқали гидрокортизонотерапия ўтказилади. Тишлаш жараёни бузилганда – рационал протезлаш тавсия этилади. Пастки жағ ҳаракатлари камайганда – даволовчи гимнастика, оғриқда эса – оғиз очилишини чегаралаш ҳамда майдаланган овқат истеъмол қилиш яхши натижа беради. Баъзи касалларда юқорида қайд этилган даволаш муолажалари йилига 2 марта ўтказилади. Бўғим бошчаси жиддий деформацияга учраганида ва бўғим 269 функцияси бузилганда хирургик даволаш усули қўлланилади: бўғим бошчаси текисланиб (нивелировка қилиниб) моделлаштирилади, мениск олиб ташланади, пастки жағ бўғим ўсиғи резекция қилинади. Айни вақтда артропластикада турли аллоген (консерватив) ва синтетик (металл, пластмасса) имплантатлар қўлланилади. Download 1.69 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling