Юз – жағ хирургияси тошкент – 015 муаллифлар


IV БОБ. ЧАККА-ПАСТКИ ЖАҒ БЎҒИМИНИНГ КАСАЛЛИКЛАРИ


Download 1.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet93/117
Sana13.09.2023
Hajmi1.69 Mb.
#1677224
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   117
Bog'liq
ЮЗ – ЖАҒ ХИРУРГИЯСИ ЖИЛОНОВ 2015

IV БОБ. ЧАККА-ПАСТКИ ЖАҒ БЎҒИМИНИНГ КАСАЛЛИКЛАРИ.
КОНТРАКТУРА.
ЧПЖБ анатомияси ва бу соҳадаги касалликлар таснифи. ЧПЖБ
комбинацияланган бўлиб, унда иккита бўғим (ўнг ва чап)
биргаликда келади, улар бир-бирига симметрик, ўзаро узвий боғлиқ
ва 
битта 
кинематик 
тизимни 
ташкил 
қилади: 
суяк-тоғай
структураси, мушаклар ва бойламлар.
ЧПЖБ пастки жағ бўғим бошчасини, пастки жағ чуқурчасини,
чакка суяги бўғим дўмбоғини ва бўғим дискини ўз ичига олади. Ана
шу барча элементлар бўғим капсуласида жойлашган (расм 95).
Бўғим ўсиғи. Пастки жағ бўғим ўсиғи эллипс шаклига эга
бўлган бўғим бошчаси билан тугалланади. Бўғим ўсиғининг бўғим
юзаси коллаген толалардан иборат бўлган тоғай билан қопланган.
Пастки жағ чуқурчаси эллипс шаклига эга бўлган коллаген
билан қопланган ботиқлик бўлиб, чакка суягида жойлашган. Пастки
жағ чуқурчаси билан бўғим ўсиғи бўғим бошчасининг катталиги
бир хил эмас. Уларнинг конгруэнтлиги ва бўғим бошчасининг бўғим
чуқурчасида қандай жойлашиши мушак ва бойлам аппаратининг
ҳолатига боғлиқ.
Бўғим дўмбоқчаси – бу чакка суяги ёноқ ўсиғининг пастки


263
қисмида жойлашган бўртмача бўлиб, бўйи 0,5 дан 2 см. гача, қиялик
бурчаги эса ўртача 40-450 ни ташкил қилади.
Бўғим диски икки томондан сиқилган шаклга эга ва у бўғим
ўсиғининг бошчаси билан пастки жағ чуқурчаси орасида
жойлашиб, ўзида тоғай ҳужайраларини тутадиган қаттиқ фиброз
бириктирувчи тўқимадан ташкил топади. Шу аснода, у бўғим
бўшлиғини 1-1,2 мм. ўлчамдаги юқори ва 0,5-0,8 мм. ўлчамдаги
пастки қисмларга бўлади. Бу маълумотларни бўғим бўшлиғига дори
ёки рентген контраст моддаларни юборганда инобатга олиш керак.
Бўғим дискининг шакли бўғим бошчаси ва бўғим чуқурчаси
шаклини айнан такрорлайди.
Бўғим капсуласи қаттиқ фиброз бириктирувчи тўқимадан ва
коллаген толалардан ташкил топган. Капсула юқоридан чакка
суягига, пастдан эса бўғим ўсиғининг бўйин қисмига бирикади.
Бўғим капсуласи икки қаватдан ташкил топган: ташқи – фиброз ва
ички – синовиал. Ички қавати синовиал суюқлик ишлаб чиқариб,
бўғим юзалари сирпанганда улар орасидаги ишқаланишни
камайтиради. Элементлар ўзаро капсула ичи ва капсула ташқариси
боғламлари билан боғланган.
ЧПЖБнинг қон билан таъминланиши ташқи уйқу артерияси
ҳисобига бўлади: яъни – юзаки чакка, чуқур қулоқ, орқа қулоқ
ноғора олди, қанотсимон артерия тармоқлари. Веноз қон айланиши
эса юз венаси тармоқлари томонидан амалга оширилади.
ЧПЖБ иннервацияси асосан қулоқ-чакка, катта қулоқ, кичик
энса, адашган нерв толалари ҳамда бошқа майда тармоқлар орқали
таъминланади.
Расм 95. Чакка-пастки жағ бўғими тузилиши:


264
1-бўғим капсуласи; 2-бўғим орти дўмбоғи; 3-пастки жағ чуқурчаси;
4-бўғим диски; 5-бўғим дўмбоғи; 6-латерал қанотсимон мушак
юқори бошчаси; 7-латерал қанотсимон мушак пастки бошчаси;
8-чакка ости қирраси; 9-юқори жағ дўмбоғи; 10-пастки жағ тож
ўсиғи; 11-пастки жағ шохи; 12-пастки жағ ўйиғи; 13-бигизсимон
ўсиқ – пастки жағ боғлами; 14-бигизсимон ўсиқ; 15-пастки жағ
бошчаси; 16-ташқи эшитув йўли.
Пастки 
жағ 
ҳаракатлари 
унга 
бирикадиган 
мушаклар
қисқариши натижасида амалга оширилиб, улар шартли равишда 2
гуруҳга бўлинади:
Олдинги гуруҳ – даҳан ости-тил ости, жағ-тил ости, икки
қоринчали мушак, буларнинг вазифаси жағни тушириш ва тил ости
суягини кўтаришдир. Орқа гуруҳга эса (чайнаш мушаклари гуруҳи)
– хусусий чайнов мушаги, чакка, медиал ва латерал қанотсимон
мушаклар киради. Бундай бўлиниш нисбий ҳисобланади, чунки ҳар
бир мушакнинг кучини қолганлари оширади. Шу билан бир
қаторда, тил мушаклари, мимика мушаклари ва марказий нерв
тизимининг регулятор фаолиятини ҳам ҳисобга олиш зарур.
Физиологик нормал бўғимда икки хил ҳаракат комбинацияси
мавжуд – шарнирсимон (пастки қисмида) ва орқага қайтарувчи
(юқори қисмларида).
Ҳаракат 
турлари 
комбинацияси 
бўғим 
ичида 
қисқа
силжишларда юқори ва пастки жағ тишларининг кесув қирралари
орасида пастки жағни катта амплитудали ҳаракатларга эришишга
имкон яратади.
ЧПЖБнинг 
функционал 
имкониятлари 
орасида 
катта
индивидуал фарқланишлар мавжуд бўлиб, улар бўғим алоҳида
қисмларининг анатомик тузилишига боғлиқ. Нормада ЧПЖБнинг 3
тури фарқланади:


265
1) Яссилашган бўғим. Бўғим чуқурчаси ясси, аммо – кенг.
Пастки жағ бошчаси бўртмаган, яссилашган. Бўғим дўмбоқчаси
баланд эмас. Бундай бўғим типига тўғри тишлар нисбати ҳос, бунда
орқага йўналган – қайтарилувчи ҳаракатлар устун туради.
2) Меъёрида бўртиб-ботган бўғим. Бўғим бошчаси яхши
шаклланган. Пастки жағ бошчаси бўртган. Бўғим дўмбоқчаси ҳам
яхши ривожланган. Мазкур бўғим типига ортогнатик тишлар
нисбати хос бўлиб, бундай ҳолатда орқага қайтарилувчи ва
шарнирсимон ҳаракатлар яхши шаклланган бўлади.
3) Кескин бўртиб-ботган бўғим. Бўғим чуқурчаси чуқур, аммо –
тор. Пастки жағнинг бўғим бошчаси бўртган. Бўғим дўмбоқчаси
баланд, унинг орқа қиялиги кескин ривожланган. Бундай бўғим
типига чуқур тишлар нисбати киради ва бунда шарнирсимон
ҳаракатлар устун туради.
ЧПЖБ функционал имкониятларининг индивидуал фарқлари
нафақат унинг анатомик элементлари анатомияси, балки тиш-жағ
аппаратининг ҳолати, чайнов мушакларининг тонуси ва тишлар
нисбатининг баландлигига боғлиқдир. Бўғим функцияси ўзгарганда
юз тузилиши ўзгариши мумкин ва, аксинча, юз анатомик
ҳолатининг ўзгариши бўғим функцияси ўзгаришига олиб келиши
мумкин.
Ташхислаш. ЧПЖБ касалликларини ташхислашда, анатомик ва
функционал ўзгаришларга ҳамда умумий клиник маълумотларга –
бемор шикоятлари, анамнез, объектив кўрик, пальпация, тиш-жағ
тизимига умумий баҳо бериш (тишлар, тиш протезлари, тишлар
нисбати ҳолати ва бошқалар) га асосланилади. Шикоятларида
пастки жағ бўғимида ўзгариш ёки оғриқ бор беморларни
текширганда, бўғим ёриқлари ҳолатини, бўғим бошчаларининг


266
ўлчамлари ва тузилишини, бўғим чуқурчаси ва бўғим бошчаси
муносабатларини 
текшириш 
керак. 
Оғиз 
очилганда 
бўғим
бошчалари ҳаракатининг траекторияси, синхронлиги, амплитудаси
ва 
бир 
текисдалиги 
ҳамда 
пастки 
жағнинг 
силжиганлик
даражасини аниқлаш мумкин.
Махсус текширувлар (рентгенография, мастикоциография,
аудиометрия 
ва 
бошқалар) 
ўтказилади. 
Рентгенологик
текширишлар иккита бўғим соҳасида синхрон олиб борилиб,
текширув оғизнинг очиқ ва ёпиқ ҳолатларида ўтказилади. Оддий
рентгенологик усул бўғимдаги фақатгина дағал деструктив
ўзгаришларни кўрсата олади. Томография усули кўпроқ имкониятга
эга, чунки у бириккан жойнинг соясиз тасвирини бериб, уни
қаватма-қават текшириш имкониятини беради.

Download 1.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling