Юз – жағ хирургияси тошкент – 015 муаллифлар


V БОБ. ЮЗ ВА ЖАҒ СОҲАСИ ТИКЛОВ ХИРУРГИЯСИ


Download 1.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet98/117
Sana13.09.2023
Hajmi1.69 Mb.
#1677224
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   117
Bog'liq
ЮЗ – ЖАҒ ХИРУРГИЯСИ ЖИЛОНОВ 2015

V БОБ. ЮЗ ВА ЖАҒ СОҲАСИ ТИКЛОВ ХИРУРГИЯСИ.
Юз-жағ соҳасининг нуқсон ва деформациялари ҳамда улар
билан боғлиқ бўлган функционал ва эстетик бузилишларни
бартараф қилиш тиклов хирургиясининг асосий мақсадидир.
Юз, жағлар ва оғиз бўшлиғи аъзоларида учрайдиган нуқсон ва
деформацияларга турли патологик ҳолатлар сабаб бўлиб, булар
сирасига оғир даражадаги яллиғланиш, юқумли ва жароҳатли
некротик жараёнлар (жағлар остеомиелити, флегмона, нома, махсус
яллиғланиш касалликлари ва бошқалар), жароҳатлар, ўсма ва
ўсмасимон ҳосилалар бўйича қилинган хирургик ҳаракатлари,
туғма аномалиялар (лаб, юмшоқ ва қаттиқ танглай кемтиклари, жағ
шакллари ва ўлчамларининг бузилиши), нур терапиясини ўтказиш
оқибатлари кабилар киради. Бундай ҳолларда беморларда юз
анатомик 
шаклининг 
бузилишидан 
ташқари, 
функционал
ўзгаришлар: оғиз очилишининг чегараланиши, чайнаш, нутқ, нафас
олишнинг бузилиши ва бошқалар кузатилади. Буларнинг барчаси
беморнинг чуқур руҳий изтироб чекишига сабаб бўлади.
Тиклов хирургияси умумий хирургиянинг бир қисми бўлиб,
унинг 
асосида 
кўпроқ 
тана 
юзаси 
тўқималаридаги 
шакл
бузилишларини 
бартараф 
этиш 
мақсадида 
ўтказиладиган
операциялар ётади. Агар тананинг қўл ва оёқлардаги ҳамда қорин
ва кўкрак соҳасидаги нуқсонларни кийим ёки бирор бир
бойламалар билан беркитишнинг иложи бўлса, юз соҳасидаги
нуқсонларни беркитиш анча қийин масала ҳисобланади. Шу
туфайли, дастлабки пластик хирургия ҳаракатлари юз соҳасидаги
нуқсонларни бартараф этиш мақсадида ўтказиладиган жарроҳлик
муолажалари билан бошланган. Шунинг учун ҳам, юз соҳасидаги
тўқималар билан хирургик ишлаш принципи ва тажрибалари
тананинг бошқа соҳаларида кенг фойдаланишга асос бўлди.


282
Пластик хирургия алоҳида йўналиш сифатида ХХ асрда, асосан
Биринчи жаҳон урушидан кейин шакллана бошлади ва Иккинчи
жаҳон урушидан кейин, аниқроғи, ўтган асрнинг 50 - йилларида ўз
тасдиғини топди.
ХХ асрнинг 20 - йилларида англиялик хирург Gillis томонидан
пластик хирургиянинг асосий принциплари ишлаб чиқилганига
қарамасдан, мустақил фан сифатида пластик хирургия, аввало,
Англия ва АҚШ да ХХ асрнинг 40-50 - йилларида шакллана бошлади.
Пластик хирургиянинг ривожланишига совет олимлари жуда
катта ҳисса қўшди. Шулардан офтальмолог Филатов шох пардани
эркин кўчириб ўтқазиш пластикаси билан бир қаторда, кўз ости
соҳаси юмшоқ тўқималарининг нуқсонларини тананинг бошқа
соҳасида шакллантирилган думалоқ банд ёрдамида бартараф этиш
усулини эълон қилди (1917). Бу ҳақда Gillis ҳам 1918 йилда ўзининг
илмий мақоласини чоп этди. Ҳозирда бу усул Филатов ва Gillis усули
номи билан машҳур. Мазкур усул билан тери нуқсонларини
бартараф этиш оммавий равишда Иккинчи жаҳон уруши даврида
қўлланилди ва бунинг натижасида бир неча ўн минглаб
жангчиларнинг ҳаётини сақлаб қолишга эришилди. Шу йўсинда
биринчи марта хирургларда йўқотилган тўқималарни қайта
тиклаш учун бир қанча бандлар ёрдамида кўп сонли пластик
материаллар олиш имкони туғилди.
Пластик 
хирургия 
тараққиётининг 
тубдан 
ўзгариши
микрохирургия техникасининг амалиётга татбиқ этилиши билан
чамбарчас боғлиқдир.
Микрохирургия усулининг амалиётда қўлланилиши блокли
тўқималар аутотрансплантацияси орқали катта ҳажмли нуқсон
соҳасини бир ёки икки босқичли операция ёрдамида бартараф этиш
ва эстетик жиҳатдан беморни қаноатлантирадиган натижа олиш


283
имкони пайдо бўлди

Download 1.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling