Юз – жағ хирургияси тошкент – 015 муаллифлар


Тил юганчаси калталигида ўтказиладиган операциялар


Download 1.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet37/117
Sana13.09.2023
Hajmi1.69 Mb.
#1677224
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   117
Bog'liq
ЮЗ – ЖАҒ ХИРУРГИЯСИ ЖИЛОНОВ 2015

Тил юганчаси калталигида ўтказиладиган операциялар.
Протезлашда кўпинча тил юганчасини узайтириш зарур бўлади.
Бунинг учун юганча ўртасидан кўндаланг йўналишда кесув
ўтказилиб, ҳосил бўлган ромбсимон жароҳатнинг икки четини
ўзаро 
яқинлаштириб, 
кетгут 
ёки 
синтетик 
ип 
ёрдамида
фиксацияланади (М. В. Мухин). Операция вақтида тил ости
сўрғичларини жароҳатлаб қўймаслик учун уларнинг жойлашувини
эсда тутиш керак бўлади.
Тил юганчасини олиб ташлаш (тилнинг френулоэктомияси), оғиз
даҳлизидаги чандиқли, мушакли пайларни бартараф қилиш. Юқори
ва пастки лаб юганчаларининг калталиги протезни маҳкамлашда
баъзи қийинчиликларни келтириб чиқаради. Лаб юганчаси
альвеоляр ўсиққа кенг асоси билан бирикканда, у шу соҳада
эллипсимон 
шаклда 
периостгача 
кесилади. 
Шиллиқ 
қават
периостга, иложи борича ўтув бурмасининг бор чуқурлигича
тикилади. Ҳосил бўлган жароҳат суяк усти пардасига бутун
узунлиги бўйича тикилади.
Лаб юганчасини узайтиришда худди тил юганчасиникига
ўхшаш кесма ўтказилади (расм 42).
Лаб юганчасини узайтириш амалиётини, айниқса, унинг
альвеоляр ёйга кенг бирикишида, протез қирғоғининг тўқималарни
жароҳатлаши натижасида келиб чиққан ўзгаришларда ўтув
бурмасидан юганчанинг альвеоляр ёйга бириккан марказига мос
келадиган 
бурчаксимон 
кесишувчи 
кесмалар 
(Лимберг


127
учбурчаклари) ўтказиш мақсадга мувофиқ.
Расм 42. Юқори лаб юганчасини френулоэктомияси
Учбурчаксимон лахтак альвеоляр ўсиқ юзасидан ажратилиб,
унинг охирлари ўтув бурмаси соҳасида суяк усти пардасига
тикилади. Ҳосил бўлган ярали юза иккиламчи тортилиш билан
битади.
Ортопедик даволашдан олдин ўтказиладиган хирургик
аралашувининг бошқа усуллари. Ортопедик даволаш қийин
бўлган ҳолларда, яъни тиш йўқотилиши натижасида келиб
чиқадиган альвеоляр ёйнинг ва унга яқин жойлашган базал
суякнинг тўлиқ атрофиясида мураккаб хирургик усулларидан
фойдаланишга тўғри келади. Бундай жараёнлар пастки жағда
кўпроқ намоён бўлади.
Альвеоляр суякда тишнинг илдиз қисми қолдирилганда хирургик
аралашуви. Ҳозирги кунда, жағ суяклари атрофиясининг олдини
олиш ва протезлаш учун энг қулай шароит яратиш мақсадида
альвеолада 
тиш 
илдизини 
қолдириш 
мақсадга 
мувофиқ
ҳисобланади.
Тиш илдиз қисмининг яхши пломбаланганлигини обдон
клиник - рентгенологик текширилгандан сўнг, уларни суяк
юзасигача 
шундай 
чархланадики, 
бунда 
чўнтакнинг 
милк
қирғоғидаги чуқурлиги 3 мм. дан кўп бўлмаслиги керак. Агар
чўнтак чуқур бўлса ҳамда милк гипертрофияси кузатилса, у ҳолда
гингивоэктомия ўтказилади. Тўқима яқинлаштирилиб, тиш илдизи
шиллиқ қават ва суяк усти пардаси билан ёпилади ҳамда герметик
чок қўйилади. Тўқима етишмовчилиги ва альвеоляр равоқ


128
реконструкциясини ўтказиш вақтида шиллиқ қаватдан эркин
лахтак кўчириб ўтказиш мумкин.
Баланд ва кенг альвеоляр равоқ ҳосил қилиш операцияси.
Альвеоляр равоқнинг баландлиги ва кенглиги етарли бўлмаганда,
шунингдек, унинг чуқур деформацияларида, яъни мазкур равоқ –
ўткир қирра шаклига эга бўлганида, шунингдек, у (альвеоляр равоқ)
резорбция туфайли жағ асосигача йўқ бўлиб кетган ҳолларда,
мураккаб суяк пластик операциялари бажарилади. Кўпинча
трансплантат сифатида аутосуяк ҳамда гидроксилапатитли сунъий
материал ёки уларнинг комбинациялашган шаклидан фойдаланиш
тавсия этилади.
Пастки жағни ўстиришда эса аутоқовурғадан ҳосил қилинган
трансплантатдан фойдаланиш мумкин. Қовурғадан иккита 15 см.
узунликдаги фрагмент олинади: бир қовурғага альвеоляр ёй шакли
берилиб, альвеоляр ёки жағ суяк юзасига симли чок билан
фиксацияланади. Иккинчиси майдаланиб, биринчи қовурғадан
тайёрланган трансплантатни қоплаш учун фойдаланилади.
Катта резорбция ҳолатларида, пастки жағнинг синиш хавфи
бўлганлиги сабабли айрим ҳолларда суяк пластикасини жағ асосида
бажаришга 
тўғри 
келади. 
Услубий 
жиҳатдан, 
юқорида
кўрсатилганидек, операция оғиз даҳлизи тарафдан олиб борилади.
Аутотрансплантат суяк чоки ёрдамида фиксацияланади. Бу услуб
альвеоляр суяк синишининг олдини олади, лекин протезлашга
яхши шароит яратиб бера олмайди.
Бу борада суякни ўстиришнинг энг оддий усули сифатида,
гидроксилапатитни қўллаш тан олинган. Пастки жағ альвеоляр
қисмининг сезиларли атрофиясида равоқ бўйича симметрик қозиқ
тиш ёки биринчи премолярга мос равишда суяккача кесма
ўтказилади. Жағ танасининг суяк усти пардаси ости йўли орқали


129
тоннель ҳосил қилинади ва бу тоннель альвеоляр қисм ва
равоқнинг баландлиги, кенглиги ва шакли белгиланган зарур
меъёрга етгунча гидроксилапатит билан тўлдирилади. Яралар
тугунли чоклар билан тикилади.
Юқори жағни ўстириш пастки жағга нисбатан камроқ
ҳолатларда 
ўтказилади. 
Бироқ 
суякнинг 
катта 
ҳажмдаги
атрофиясида ва танглай шаклининг адекватлиги йўқолганида
альвеоляр ўсиқни катталаштириш керак бўлади. Шу мақсадда,
операцияда 
аутоқовурғадан 
тайёрланган 
трансплантатдан
фойдаланиш 
мумкин. 
Бу 
операция 
худди 
пастки 
жағда
ўтказиладиган операцияга ўхшаш бўлиб, юқори жағ альвеоляр
ўсиғининг остеотомияси Лефор III чизиғи бўйича ўтказилиб,
альвеоляр ўсиқ фрагменти пастга силжитилади ва ҳосил бўлган
оралиқ майдон майдаланган аутоген суяк (қовурға ёки ёнбош
суягининг тож қирраси) билан тўлдирилади. Мабодо, монолит
трансплантат қўлланилгудай бўлса, у жағ ва ёноқ суяги танасига
металл симлар, винтлар, винтли мини-пластинкалар билан
фиксацияланади. 
Бироқ 
бундай 
операциялардан 
сўнг 
суяк
резорбцияси кузатилади ва қайта операция қилиш зарур бўлиб
қолади. Бундай ҳолларда бемор узоқ вақт протездан фойдалана
олмайди.
Энг содда ва самарали операция – бу юқори жағни
гидроксилапатит ёрдамида ўстиришдир. Бу операция услуби ҳам
худди гидроксилапатит ёрдамида пастки жағда ўтказиладиган
пластика каби амалга оширилади. Альвеоляр равоқнинг ўрта
чизиғидан фақат битта кесма ўтказилади. Суяк ости тоннелини
фақатгина юқори жағнинг олдинги юзасидан ҳосил қилинади. Суяк
усти пардаси остига етарли миқдорда остеопластик материал
киритилиб, баландлиги ва кенглиги шакллантирилгандан сўнг, 7-8


130
кунга шакл берувчи пластинка тақилади, уни сим билан ёки
танглай шуруплари билан фиксациялаш керак бўлади. Бунинг учун
эски протезни альвеоляр ўсиқнинг янги шаклига мослаб ишлатиш
мумкин.
Юқори жағ альвеоляр ўсиғининг атрофиясида, айниқса, унинг
дистал қисмида протез таянчи учун майдон етишмаган ҳолларда
юқори 
жағ 
дўмбоғининг 
пластикаси 
ўтказилади. 
Шиллиқ
қават-суяк усти пардаси лахтаги альвеоляр равоқ бўйича
қанотсимон бурма нуқтасигача очилади, юқори жағ дўмбоғи
яланғочланиб, остеотом ёрдамида қанотсимон ўсиқнинг латерал
қисмидаги ортиқча қисмлар ажратилади ва улар қанотсимон
илмоқ ёрдамида орқага силжитилади. Ҳосил бўлган чуқурчага
лахтакнинг охирги қисми жойлаштирилади. Жароҳат юзаси
йодоформли боғлама билан ёпилади ва жароҳат иккиламчи
тортилиш билан битади. Иш сўнгида протезнинг яхши фиксацияси
учун қулай шароит яратилади.
Пастки жағ альвеоляр равоғининг баландлигини кўтариш учун
юмшоқ тўқимада олиб бориладиган хирургик ҳаракатларини
амалга ошириш бирмунча самарали ҳисобланади. Улардан бири
бўлиб, тилнинг пастки юзасидан олинган шиллиқ қават пардали
лахтак 
ҳисобига 
оғиз 
бўшлиғининг 
даҳлиз 
қисмини
чуқурлаштириш ҳисобланади. Бундай операция пастки жағ
альвеоляр қисмининг етарли баландлигида (15 мм. дан кам
бўлмаган), тил томони етарли чуқурлигида ва оғиз даҳлизининг
чуқурлиги етишмаслигида, шунингдек, шиллиқ қаватнинг мушак
пайлари қўшилиб битганида қўлланилади. Бунда альвеоляр ёйга
параллель қилиб, шиллиқ қаватда 3-4 см. узунликдаги иккита
лахтак (бири – пастки лаб соҳасида, иккинчиси – альвеоляр
ўсиқнинг ташқи юзаси бўйлаб) ҳосил қилинади. Сўнг альвеоляр


131
ўсиқдан ажратилган лахтак (оёқчада) лаб нуқсонига кўчирилади ва
лаб лахтаги ўтув бурмаси ариқчасига (уни чуқурлаштириб)
тикилади, кейин эса тилнинг пастки юзасидан олинган лахтак
альвеоляр ўсиқнинг олдинги юзасига жойлаштирилади, шундан
сўнг чоклар қўйилади. Тўқималар махсус тайёрланган шина ёки
эски протез ёрдамида оғиз даҳлизи чуқурлигини коррекция қилиш
мақсадида фиксацияланади. Протезнинг таглиги юмшоқ бўлиши
керак. 3-4 ҳафтадан сўнг ортопедик даволаш босқичига ўтиш
мумкин.
Альвеоляр қисм сезиларли даражада атрофияга учраган
ҳолларда, яъни оғиз даҳлизи, альвеоляр ёй ва тўқималар тил
томондан бир текисликда ётса ва протез фиксациясига шароит
бўлмаса, ҳар хил модификациядаги Обвегезер услубига мурожаат
қилинади. Обвегезер услуби оғиз даҳлизини кенгайтиришга
қаратилган. Бунинг учун клиник ва рентгенологик текширувлар
натижасида олинган маълумотлар керак бўлади; шунингдек,
альвеоляр қисм 15 мм. дан кам бўлмаслиги керак. Аввал терининг
сочсиз қисмидан олинган ва кенглиги 4 мм. дан кам бўлмаган
лахтак тайёрланади. Альвеоляр равоқда кесма ўтказиб, шиллиқ
қават–суяк усти пардаси лахтаги юмшоқ тўқима ва мушак билан
бирга ажратилади. Бунда лахтак жағнинг вестибуляр ва тил
юзасидан ажратилади ва у жағ асосига тушириладиЯланғочланган
жағ соҳасига тери трансплантати жойлаштирилади, сўнг жағни
айлана чоклар билан маҳкамланади ва шина ёрдамида ушлаб
турилади. Шина қирғоқларининг пастки жағ вестибуляр қисмининг
чуқурлигига етиб боришига эътибор бериш керак. 7 кундан сўнг
жароҳат атрофидаги чоклар ечилади. Қайта боғловлар кунора
бажарилади. Оғиз гигиенаси муолажалари ҳар куни бажарилади.
Протезлаш 3-4 ҳафтадан сўнг бошланади.


132

Download 1.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling