Юз – жағ хирургияси тошкент – 015 муаллифлар
II БОБ. ЮЗ - ЖАҒ СОҲАСИ ОНКОЛОГИЯСИ
Download 1.69 Mb. Pdf ko'rish
|
ЮЗ – ЖАҒ ХИРУРГИЯСИ ЖИЛОНОВ 2015
II БОБ. ЮЗ - ЖАҒ СОҲАСИ ОНКОЛОГИЯСИ
Статистика маълумотларига кўра юз-жағ ва бўйин соҳаларининг ўсмалари барча юз-жаг хирургияси касалликларининг 13 %ини ташкил қилади. Улар ўзига хос клиник кечиш хусусиятига эга бўлиб, бу ҳолат асосан юз-жағ ва бўйин соҳаларида ҳаётий муҳим аъзоларнинг ўзаро яқин жойлашганлигига ва бу соҳаларда турли органик махсус тўқималар мавжудлига боғлиқ. Бу ўсмалар кўпинча функционал ва косметик бузилишларга, шунингдек, ўлимга ҳам олиб келиши мумкин. Оғиз бўшлиғи ва юз соҳаси ўсмаларининг турлари жуда кўп бўлиб, бу, ўз навбатида, бундай ўсмаларнинг ҳар хил тўқима тузилмаларидан ривожланишига боғлиқ. Шу ўринда жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг онкологик касалликлар номларини стандартлаштириш мақсадида ўсмаларнинг халқаро гистологик таснифини (ЎХГТ) тузганлиги ва бу тасниф, ҳар 10 йилда қайта кўриб чиқилиб, зарурат туғилган ҳолларда унга қисман ўзгартириш ёки тўлдириш киритилишини эслатиб ўтиш керак бўлади. ЎХГТнинг 1985 йилги нашрида одонтоген гуруҳга кирувчи ва сўлак безлари ўсмаларига таалуқли қўшимчалар киритилди. ЎХГТ ўзида онкология соҳасидаги илмий ва амалий ютуқларни акс эттиради. Шуни таъкидлаш керакки, ўсмаларнинг клиник турларини аниқлаш уларнинг морфологиясини билишга асосланган. Чунки, касалликнинг моҳиятини тушуниб етиш касалликни ташхислаш ва даволашда жуда муҳим аҳамиятга эга. Моҳиятан, ЎХГТ 3 та принцип асосига қурилган бўлиб, улар қуйидагилардан иборат: ўсмаларнинг анатомик жойлашуви, гистологик тури ва клиник кечиши (хавфли ёки хавфсиз). Ўсма жараёнларининг жойлашувига боғлиқ ҳолда алоҳида тасниф 134 туркумлари мавжудки, шулардан 3 таси юз ва жағ ўсмаларига бағишланган бўлиб, улар органик махсус ўсмалар деб аталади. Масалан, одонтоген, сўлак безлари ва оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати ўсмаларини ана шундай ўсмалар сирасига киритиш мумкин. Қолган органик махсус бўлмаган ўсмалар тананинг бошқа жойларидаги ўчоқлашуви (локализацияси)да учрайдиган ўсмаларига айнан мос равишда ривожланади. Ўсмаларнинг гистологик белгилари унинг гистогенезига асосланган. Барча ўсмалар: ҳақиқий ўсмалар, ўсмасимон ҳосилалар ва кисталарга бўлинади. Бундан ташқари, тери ва оғиз бўшлиғи шиллиқ қавати соҳаларидаги ўсма туркумларида, уларнинг ўсма олди ҳолатлари ҳам фарқланади. Ўсма («неоплазма») грекча «неос» янги, «плазма» -ҳосила ёки бластома синонимлардир ва улар хавфли ҳамда хавфсиз ўсма жараёнларини билдиради. Аниқроқ қилиб айтганда, «рак» атамаси (лат. карцер) эпителиал тўқмага хос бўлиб, «саркома» эса - бириктирувчи тўқима табиатли ўсмага нисбатан қўлланилади. Мезодерманинг қайси тўқимасидан ривожланишига қараб, саркомаларнинг остеосаркома, миосаркома, фибросаркома ва бошқа турлари фарқланади. Агар ўсма ҳам эпителиал, ҳам бириктирувчи тўқималардан ривожланса, карциносаркома дейилади. Ўсма ёки ҳосила атамаси аномал массага эга бўлиб, уни келтириб чиқарган ташқи ёки ички омилларнинг таъсири тўхтагандан кейин ҳам тўқималарнинг керагидан ортиқ ўсиш ҳолатига нисбатан ишлатилади. Академик Н.Н. Блохин (1971)нинг таърифига кўра, «ўсма касалликлари» патологиянинг алоҳида кўринишида намоён бўлиб, табиатда кенг тарқалган ва тўхтатиб бўлмайдиган ҳамда касалланиш ўчоғидаги нисбатан мустақил ўсиш хусусиятига эга бўлган ҳужайраларнинг атипик бўлиниши билан 135 характерланади. Бунда ўсманинг ўсиши бирламчи куртаклардан бошланиб, атрофдаги ўзгармаган тўқималар жараёнга жалб этилмайди, лекин зарарланган ҳужайра ўзининг ўсиш хусусиятини аста-секин атроф ҳужайраларга бошлайди. Бунда тўқималарнинг анаплазияси кузатилади, яъни улар нисбатан содда кўринишга қайтиши, шунингдек, хавфли ўсмаларга хос инфильтратив ўсиш ва метастазланиш хусусиятларга эга бўлади. Ўсмаларнинг этиологияси ва патогенези. Ўсмаларнинг ривожланиши билан боғлиқ бир неча назариялар бор ва улар асосан қуйидагилардан иборат: 1) Таъсирланиш назарияси (Вирхов, 1863): ўсмалар узоқ муддатли сурункали таъсирланишдан келиб чиқади (механик, кимёвий, термик, эндокрин, нейроген ва бошқалар). 2) Конгеймнинг эмбрионал ривожланиш назарияси: ўсмалар эмбрионал ҳужайралардан ички ёки ташқи таъсирловчи омиллар натижасида ривожланади. 3) Юқумли-вирусли-генетик назария. У босқичма-босқич олим ва клиницистлар томонидан ривожлантирилиб, бугунги кунда ўсамалар этиологияси ва патогенези борасидаги асосий назариялардан бири ҳисобланади. Ўсмани келтириб чиқарувчи вирусларнинг 100 дан ортиқ тури мавжуд бўлиб, улар қуйидаги 2 гуруҳга бўлинади: 1) РНК тутувчи; 2) ДНК тутувчи. Онковирусларнинг хусусиятлари: 1) Улар кўпаювчи ҳужайранинг ўсишини стимуллайди. 2) Баъзи тўқималарга, масалан, эпителийга нисбатан тропизм хусусиятига эга. 3) Латент ҳолатда ҳам хавфли ўсмаларни ривожлантирувчи 136 канцероген моддалар билан биргаликда, яъни синергик таъсир кўрсатади. 4) Ҳужайра ичига киргач, унинг генетик хоссаларини ўзгартириб, онкогенлик хусусиятини намоён қилади. Канцероген моддалар.Хавфли ўсмаларни чақириш хусусиятига эга бўлган кимёвий, физик ва биологик моддалар канцерогенлар деб аталади. Кимёвий канцерогенларга: органик (полициклик углеводлар) ва ноорганик моддалар (мишьяк, хлоратлар), шунингдек, эндоген моддалар (ўт кислоталари, гормонлар) киради. Физик канцерогенларга: барча ионланувчи ва ультрабинафша нурлар (масалан, қуёш радиацияси), сурункали ёки бир мартали жароҳатланиш (куйиш, музлаш, шикаст)лар киради. Биологик канцерогенларга турли вируслар киради. Канцероген моддалар ҳайвон ёки одам организмида хавфли ёки хавфсиз ўсмаларни маълум латент даврлардан сўнг ривожлантириш хусусиятига эга, уларнинг давомийлиги моддаларнинг кимёвий тузилиши, организмга кириши, организмнинг сезгирлиги ва бошқа омилларга боғлиқ. Канцероген моддаларнинг таъсирлаш механизми ҳали етарли ўрганилмаган, лекин улар оқсилларга бирикиб, модда алмашинуви жараёнини бузади, деган тахминлар бор. Асосан, РНК ва ДНК структуралари бузилади. Эндоген (организмда ишлаб чиқарилувчи) омиллар канцероген стероид гормонлар, «Д» гуруҳ витаминлари, ўт кислоталари- тузилиши жиҳатидан полициклик углеводларга яқинлиги сабабли ўсмаларнинг ривожланишида муҳим ўрин тутади. Организмда циркуляция қилувчи гормонлар битта умумий хусусиятга эга бўлиб, улар барча тўқималарда пролифератив реакцияларни келтириб чиқариши мумкин: масалан, ички 137 органлар ва сут бези ўсмаларида эндокрин органларнинг турли морфологик ўзгаришлари кузатилади. Ва бу ҳолат тўқима ички алмашинувининг бузилишига сабаб бўлиб, регенератив жараённинг кучайишини стимуллайди ва, ўз навбатида, ўсма ҳосил бўлишига олиб келади. Хавфсиз ўсмаларнинг асосий хусусиятлари. Хавфсиз ўсмалар хавфлиларидан қуйидагилар билан фарқ қилади: 1) Баъзилари ривожланиш нуқсонлари бўлиб, туғма бўлади, (остеомалар, тератомалар, гемангиомалар, лимфангиомалар ва бошқалар). 2) Секин ўсади, атрофдаги соғлом тўқималардан етарли даражада чегараланган, базида ҳатто ташқи қобиққа ҳам эга бўлади. 3) Агар улар юмшоқ тўқимада жойлашса, узоқ муддат ўз ҳаракатчанлигини сақлаб қолади. 4) Метастаз бермайди. 5) Гистологик жиҳатдан бир хил тузилишга эга, унинг ҳужайралари эса атипик бўлса ҳам, нормал ҳужайраларга ўхшаш бўлади. 6) Жуда кам ҳолатларда хавфли тус олиши мумкин. Хавфли ўсмаларнинг асосий хусусиятлари. Ўсмада доимо ҳужайра элементлари орасидаги ўзаро фарқланишнинг бузилиши, яъни анаплазия ҳолати кузатилади. Анаплазия даражаси қанчалик юқори бўлса, унда хавфлилик даражаси ҳам шунчалик юқори бўлиб, хавфли ўсма кучли ва тез ривожланади. 1) Ҳар бир анаплазияга учраган ҳужайра келгуси авлодга ўзининг ўзгарган хусусиятини қолдиради, яъни бунда ҳар бир кейинги авлодда анаплазия даражаси аввалгига нисбатан юқорироқ 138 бўлади. 2) Фарқланиш жараёни қанчалик кучли бўлса, ўсма ҳам шунчалик тез ўсади ва, табиийки унинг клиник кечиши оғирлашиб боради. 3) Ўсма метастаз бериши ва ёндош тўқимага ўсиб кириши мумкин, яъни бунда у атрофдаги соғлом тўқима билан аниқ чегара орқали ажралмаган бўлади. 4) Хавфли ўсма ҳужайраларининг функцияси «ташкиллашмаган» табиатли бўлиб, организмнинг ҳаёт фаолияти билан мувофиқлашмаган бўлади. Download 1.69 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling