Юз – жағ хирургияси тошкент – 015 муаллифлар


Оғиз бўшлиғининг юмшоқ тўқималарида ўтказиладиган


Download 1.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet36/117
Sana13.09.2023
Hajmi1.69 Mb.
#1677224
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   117
Bog'liq
ЮЗ – ЖАҒ ХИРУРГИЯСИ ЖИЛОНОВ 2015

Оғиз бўшлиғининг юмшоқ тўқималарида ўтказиладиган
операциялар. 
Тишлар 
олингандан 
сўнг, 
кўпинча 
юмшоқ
тўқималарда 
ўзгаришлар 
содир 
бўлади. 
Алоҳида 
анатомик
ҳосилаларнинг туғма бузилишлари ҳам бўлиши мумкин. Буларнинг
ҳаммаси 
протезлашда 
қийинчилик 
туғдиради 
ва 
хирургик
даволашни талаб қилади. Операциягача клиник ва рентгенологик
текширишлар ўтказилиши, ортопедик даволаш режаси тузилиши
ва унинг хирургик муолажа вазифаларига адекватлигини аниқлаш
лозим. Ортиқча юмшоқ тўқималарнинг мавжудлигини уни суякни
катталаштириш мақсадида ишлатиш нуқтаи назаридан баҳолаш
керак.
Юқори ва пастки жағнинг альвеоляр ўсиғи қисмини қоплаб
турувчи шиллиқ қават ва суяк усти пардаси нотекислигини
камайтириш вазифаси патологик майдонни чегаралаб олувчи
эллипссимон 
бирлашувчи 
кесимлар 
ўтказиш 
йўли 
билан
бажарилади. 
Шиллиқ 
қават-суяк 
усти 
пардаси 
лахтаклари
вестибуляр ва орал томонлардан таранглаштирмасдан эркин
бириккунига қадар туташтирилади, ундан сўнг яра тугунли ёки
узлуксиз чок билан тикилади. Яра қирралари яқинлаштирилганда
яланғочланган 
суяк 
майдони 
қолса, 
уни 
суюқ 
йодоформ
шимдирилган дока тампон билан беркитилади, бунда яра
иккиламчи тортилиш билан битади.
Ретромоляр 
соҳаси 
тўқималарини 
камайтириш. 
Баъзи
ҳолатларда 
гипертрофия 
оқибатида 
ретромоляр 
соҳасидаги
тўқималарнинг ўсиб кетиши кузатилади. Бундай тўқималарни,
яъни кераксиз, ортиқча қисмларни ўша соҳада эллипссимон кесув
ўтказилиб, олиб ташланади. Шундан сўнг, нуқсон четлари бўйича
тўқима юпқалаштирилиб, ҳосил қилинган жароҳат тугунли ёки
узлуксиз чок ёрдамида тикилади.


124
Танглайнинг дистал қисмидаги юмшоқ тўқималарнинг ортиқча
қисмларини олиб ташлаш. Танглай гумбазининг дистал қисмида
ҳам кўпинча юмшоқ тўқиманинг ортиқча қисмлари кузатилади ва
бу ҳолат унинг торайишига сабаб бўлади, натижада, тиш-жағ
тизимини протезлашда маълум бир қийинчиликлар келиб чиқади.
Хирургик ҳаракатлари пайтида олдинги танглай артерияси ёки
қанотсимон веноз чигалини бехосдан зарарлаб қўйиш мумкин,
бунинг олдини олиш мақсадида шу соҳадаги тўқималарни юзаки
олиб ташлаш тавсия этилади. Юмшоқ тўқима ортиқча қисмларини
шиллиқ ости қават чуқурлигида ўткир ингичка скальпель
ёрдамида кесиб олиб ташлаш тавсия этилади. Шундан сўнг, яра
четлари бирлаштирилиб, чоклар қўйилади ҳамда яра юзасига
ҳимоя пластинкасини тақиб қўйиш билан операция якунланади.
Альвеоляр равоқнинг кераксиз, ортиқча юмшоқ тўқималарини
олиб ташлаш. Суяк атрофиясида қатор ҳолатларда ноадекват
фиксацияланувчи тиш протезлари тақилгандан сўнг, суякли таянчи
бўлмаган ортиқча юмшоқ тўқималар пайдо бўлади. Агар бу
тўқималарни альвеоляр ўсимта баландлиги ёки кенглигини
кўпайтириш мақсадида ишлатишнинг имконияти бўлмаса, уларни
олиб ташлаш маъқулроқдир. Тўқимани олиб ташлаш учун
эллипссимон, охирида бир-бири билан туташувчи, параллель кесма
ўтказилади ва бу кесмалар альвеоляр ёй бўйича суяк усти пардаси
остигача давом этади. Операциядан сўнгги жароҳатни одатдаги усул
билан бирлаштириб тикилади. Кўпинча ортиқча юмшоқ тўқималар
«тасма» шаклида бўлиб, ҳаракатчан бўлади. Бундай ҳолатларда
ортиқча юмшоқ тўқимани суяк усти пардаси билан биргаликда
олиб ташланади. Шуни айтиб ўтиш жоизки, бундай даволаш усули
оғиз даҳлизининг сезиларли нуқсонига олиб келиши ҳам мумкин.
Яллиғланиб ўзгарган ортиқча тўқималарни олиб ташлаш.


125
Фиксацияси яхши бўлмаган тиш протезлари ҳамда уларнинг
ноадекватлиги туфайли альвеоляр ёй ва тил ости ариқчасида
фиброз ўсимтали ўзгаришлар кузатилиши мумкин. Бундай
ўзгаришлар тиш протезларини керагича тўғрилаб бориш орқали
бартараф этилади. Бошқа ҳолатларда эса, патологик тўқимани олиб
ташлаш операцияси бажарилади. Энг оддий усулда тўқимани
электрокоагуляция ёки лазерпичоқ ёрдамида олиб ташлаш
амалиёти 
ўтказилади, 
жароҳат 
тампон 
остида 
иккиламчи
тортишиш билан битади. Яллиғланган тўқима майдони катта
ҳажмда бўлса, бундай тўқима суяк усти пардасигача одатдаги усулда
олиб ташланади ва яра тугунсимон ёки узлуксиз чок билан
яқинлаштириб тикилади. Ярани тикишда тўқима етишмовчилиги
кузатилса, уни тортмасдан, жароҳат четларини суяк усти пардасига
тикилади, ҳосил бўлган нуқсон эса иккиламчи тортилиш билан
битади. Барча хирургик аралашувида бўлғуси протезлаш учун қулай
шароит яратиш, шу қаторда етарли ўтув бурмаси ҳосил қилиш
керак. Бунинг учун яра устига шина ёки юмшоқ тагликли протез
тақилиб, уни қайта боғлаш ёки гигиеник муолажа вақтида ечиш
имконияти бўлиши керак.
Қаттиқ танглайнинг шиллиқ қаватидаги папилломатоз каби
ўсимтасимон ҳосилаларни олиб ташлаш энг қийин босқичлардан
саналади: асосан, бундай ўзгаришлар тиш протезлари жароҳати,
оғиз гигиенаси талабларига тўлиқ риоя қилмаслик ҳамда Candida
инфекцияси натижасида келиб чиқади. Консерватив даволаш ва
протез коррекцияси самара бермаганда, хирургик аралашувини
ўтказиш 
зарур 
бўлади. 
Хирургик 
аралашуви: 
коагуляция,
лазерпичоқ ёрдамида олиб ташлаш ёки суюқ азот билан ишлов
бериш ва патологик тўқимани оддий скальпель ёрдамида суяк усти
пардасигача кесиб олишни ўз ичига олади. Бунда, албатта, олинган


126
тўқималарнинг патологик-анатомик текширувини ўтказиш шарт
ҳисобланади. Яра юзасини асептик боғлам ва юмшоқ тагликли
пластинка ёрдамида беркитилганда, яранинг иккиламчи битиши
учун қулай шароит яратилади ва унинг 4 ҳафта ичида битиши
кузатилади.

Download 1.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling