Юз – жағ хирургияси тошкент – 015 муаллифлар
Юз-жағ соҳаси ўсмалари бор беморларнинг диспансеризацияси
Download 1.69 Mb. Pdf ko'rish
|
ЮЗ – ЖАҒ ХИРУРГИЯСИ ЖИЛОНОВ 2015
Юз-жағ соҳаси ўсмалари бор беморларнинг диспансеризацияси.
Онкологик беморларни даволаш ва диспансер назоратига олиш борасида қулайлик яратиш учун ташкиллаштирилган клиник гуруҳлар шакллантирилади. • 1 - гуруҳга касалликнинг клиник кўриниши ноаниқ бўлган, аммо хавфли ўсмага гумон бор бўлган (1а - гуруҳ) ҳамда ўсма олди касалликлари бор беморлар (1б - гуруҳ) киради. Ҳар томонлама клиник текширувлар ўтказилиб, ташхис қўйиб бўлгандан сўнг, 1а - гуруҳдаги беморлар диспансер назоратидан чиқарилади ёки бошқа гуруҳга ўтказилади. 1б - гуруҳдаги беморлар диспансер назоратига олинади ва уларга нисбатан керакли даво ва назорат ишлари олиб борилади. Бундай беморларга даволаш - профилактика муассасаларида «Диспансер кўригининг назорат картаси» (№030/У форма) тўлдирилади. Агар 1б - гуруҳ беморлар облигат рак олди ёки хавфли ўсмалар билан махсус онкологик муассасаларга даволаниш учун мурожаат қилса, уларнинг назорати диспансер кўригининг назорат картаси (онко №030/6/У) орқали олиб борилади. • 2 - гуруҳга махсус ва радикал даволашни талаб этувчи хавфли ўсмаси бор беморлар киради. Бу беморларга «Ҳаётида биринчи марта аниқ қўйилган рак ёки бошқа хавфли ўсма ташхиси қўйилган бемор ҳақида хабарнома» (Ф № 090/У) ёзилади. Хабарнома тўлдирилгандан кейин 3 кунлик муддатда онкологик муассасага юборилади. Хабарнома умумий ва махсус даволаш тармоғидаги ҳамма врачлар томонидан тўлдирилади. Юз - жағ соҳасида хавфли ўсмаси бор беморлар махсус юз ва бўйин соҳаси онкологик бўлимларида ва умумий соматик касалхоналарда даволанади. Ёрдам кўрсатишнинг бундай турлари онкостоматологик беморлар учун қулайдир. Лекин бундай 153 муассасалар камлиги туфайли беморлар қўшма - мураккаб ва комплекс даволаш тадбирларини олиб бориш имконияти мавжуд бўлган стоматологияси бўлимларида ҳам даволанишлари мумкин. Юз соҳасидаги реконструктив операциялар ўсмани олиш операцияси билан бир пайтда қилинмаган бўлса, бундай операциялар камида бир йилдан кейин, яъни ўсманинг рецидиви ёки метастаз ҳолати кузатилмаса, шундагина ўтказилади. Онкологик бемор даволангандан сўнг «Стационар бемор тиббий картасини рўйхатдан чиқариш» (ф №027 - 1/У) тўлдирилади. Бундай бемор 3 - гуруҳга ўтказилади. 3 - гуруҳга қўшма - мураккаб даволаш ўтказилган ва соғлом беморлар киритилади. Бундай беморлар мунтазам равишда онкостоматолог ёки онколог томонидан кўрикдан ўтишлари керак: даволанишдан сўнг биринчи йилда – ҳар кварталда, иккинчи йили – ярим йилда бир марта, кейин эса – ҳар йили бир марта текширувдан ўтиб туришлари керак. Ўтказиб юборилган хавфли ўсмалари бор беморлар 4 - гуруҳга тегишлидир. Уларга нисбатан фақат паллиатив ва симтоматик даволаш чоралари ўтказилади. Агар шундай беморлар биринчи марта мурожаат даврида аниқланилса, «Ўтиб кетган хавфли ўсмаси бор бемор аниқланганлиги ҳақида протокол» тўлдирилади (Ф № 027 - 2/У). Download 1.69 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling