Юз – жағ хирургияси тошкент – 015 муаллифлар


Юз терисининг ўсма олди касалликлари


Download 1.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet45/117
Sana13.09.2023
Hajmi1.69 Mb.
#1677224
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   117
Bog'liq
ЮЗ – ЖАҒ ХИРУРГИЯСИ ЖИЛОНОВ 2015

Юз терисининг ўсма олди касалликлари.
Ўсма олди – дистрофик, қаттиқ, лекин ҳали ўсмага айланмаган
чидамли 
пролиферат. 
Маълум 
босқичларда 
жараён 
орқага
қайтадиган, ўз вақтида ва рационал даволаш эса қайтмас ўсма олди
касаллигини тузалишга олиб келади. «Ўсма олди» тушунчасини
фанга илк бор дерматолог олим В. Дюбрей (1896) олиб кирган. Ўсма


154
олди ҳолатининг клиник кўриниши, одатда, турлича бўлади. Ўсма
олди 
ҳолатининг 
диагностикаси 
ва 
уни 
даволаш 
ўсма
ривожланишининг олдини олиш ва уни эрта босқичларида
аниқлаш воситаси ҳисобланади.
Ўсма олди деганда, кенг тушунчадаги сўз тафовут этилади,
чунки барча хавфсиз ўсмалар, аслида, сурункали яллиғланиш
жараёнлари ҳамроҳлигида гормонал ва бошқа хавфли ўсма келиб
чиқишига замин ҳозирловчи бузилишлар демакдир. Ўсма олди, тор
маънода, 
қопловчи 
эпителийда 
патологик 
ўчоқ
микроструктурасини 
ўрганишда 
аниқланадиган 
махсус
ўзгаришларни тавсифловчи тушунча ҳисобланади.
Тери ва юздаги ўсма олди ҳолатининг ривожланишига турли
нохуш омиллар, шунингдек, метеорологик (совуқ, қуёш, шамол),
касбга 
оид 
салбий 
ҳолатлар 
олиб 
келади. 
Қайд 
этилган
омилларнинг узоқ вақт давомида таъсир кўрсатиши эпителийда
кератинланиш жараёнининг бузилишига олиб келади ва ўсма олди
учун хос бўлган гиперкератоз, дискератоз кўринишида намоён
бўлади. Аммо ўсма олдини таърифлашда биз, айни пайтда, қисман
А. Л. Машкиллейсон (1970) таснифини ҳам қўллаймиз.
Ўсма олди ҳолатининг икки хил кўриниши, яъни облигат ва
факультатив шаклининг фарқланиши шартли ҳисобланади ва
ҳозирги адабиётларда қўлланилмайди. Чунки бу борада соҳа
мутахассислари 
орасида 
собитлашиб 
қолган 
фикр 
шундан
иборатки, облигат ўсма олди эртами ёки кечми, барибир ўсмага
ўтади, факультатив тури эса камдан - кам ҳоллардагина ўсмага
трансформацияланади.
Аммо 
сўнгги 
йиллардаги 
электрон 
микроскоп 
орқали
замонавий 
усуллардан 
фойдаланилган 
патоморфологик


155
текширувлар кам эҳтимолли ўсиш билан кечадиган факультатив
жараёнлар (оддий лейкоплакия) нинг эрта босқичларида базал
мембрана зарарланиши мумкинлигини кўрсатди.
Ўсма олди ҳолати, асосан, етук ёшдаги беморларда, кўпроқ
эркакларда ривожланади. Одатда, жараён ўчоқли характерга эга.
Консерватив даволашдан сўнг ўсма олди ҳолати кўпгина ҳолларда
рецидив беради.
Гистологик нуқтаи назардан, ўсма олди ҳолати эпителиал
ҳужайралар 
етилиш 
жараёнининг 
бузилиши 
бўлиб, 
базал
ҳужайраларнинг қутблашуви ва улар орасидаги контактнинг
йўқотилиши, ядровий гиперхроматоз, атипик мугузланиш, ҳужайра
ва ядро ўлчами ҳамда улар шаклининг тартибсизлиги, сони, тури ва
жойлашуви бўйича митозлар мавжуд бўлишини ўз ичига олади.
Ўсма олди ҳолатида эпителий ости тўқималарининг инвазияси
ўзига 
хос 
жиҳат 
ҳисобланади. 
Қайд 
этилган 
гистологик
ўзгаришларнинг кўпчилиги ва ҳаммасига эга бўлганида ўсма олди
интраэпителиал 
карцинома 
(carcinoma 
in 
situ) 
сифатида
баҳоланади.
Терининг ўсма олди ҳолатларига: Боуэн касаллиги, пигментли
ксеродерма, актиник кератоз, радиацион дерматоз, ўсма олди
меланози, Гетчинсон меланотик доғлари ва бошқалар киради. Қайд
этилган ўсма олди ҳолатларидан ташқари, баъзи патологик
ҳолатлар «фонли» (яъни бошқа касалликлар билан биргаликда
кечадиган) 
касалликлар 
ҳисобланиб, 
улар 
асосида 
ўсма
ривожланади. Уларга сурункали оқма, ёрилиш, трофик яра,
дерматоз, сил югуриги (волчанка) дан сўнгги чандиқлар, термик
ҳамда кимёвий куйиш ва бошқаларни киритиш мумкин.

Download 1.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling