Юз – жағ хирургияси тошкент – 015 муаллифлар


Download 1.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/117
Sana13.09.2023
Hajmi1.69 Mb.
#1677224
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   117
Bog'liq
ЮЗ – ЖАҒ ХИРУРГИЯСИ ЖИЛОНОВ 2015

Лаб 
қизил 
ҳошиясининг 
чегараланган 
рак 
олди
гиперкератози. Касаллик кўпинча ёш ва ўрта ёшли шахслар
орасида, асосан, эркакларда кузатилади ҳамда пастки лаб қизил
ҳошиясининг зарарланиши билан кечади. Тугунли рак олди
жараёнидан фарқ қилиб, унинг ўсиши анча секин, бир неча йиллар
давомида ривожланади. Зарарланиш ўчоғининг диаметри – 1 см.
гача бўлиши мумкин. Хавфли ўсиш беморларнинг қарийб 1/3
қисмида қайд этилади.
Клиник кўриниши чегараланган, нотўғри шаклдаги ўчоқдан
иборат бўлиб, юза қисми қизил ҳошиядан бирмунча пастроқда
жойлашади, оқиш-кулранг тусда, баъзан юзаси тангачалар билан
қопланган 
бўлади. 
Асосида 
инфильтрация 
белгилари
аниқланмайди, пайпаслаганда оғриқсиз бўлади. Чегараланган рак
олди гиперкератози оддий лейкоплакиядан (унинг юза қисмида
тангачалар бўлмайди) қиёсий ташхисланади. Хавфли ўсишга ўтган
ҳолатларда: инфильтрация белгилари пайдо бўлиши, оҳакланиши
ёки зарарланиш ўчоғида кучли мугузланиш кузатилиши мумкин.
Даволаш хирургик йўли билан, худди сўгалли рак олди
жараёнидаги сингари эрта муддатларда амалга оширилади.
Абразив (преканцероз) Манганотти хейлити. Касаллик
асосан 50 ёшдан ошган эркаклар орасида кузатилади. Жараён бир
неча йиллар давомида ривожланади ва пастки лаб қизил
ҳошиясининг зарарланиши билан кечади. Вақти-вақти билан
яранинг ташқи таъсирсиз ўз-ўзидан битиб кетиши ва касалликнинг
яна қайталаниши, айрим ҳолларда хавфли кўринишга ўтиши
кузатилади (расм 47).
Клиник кўриниши ўзига хос. Лаб қизил ҳошиясида якка


168
жойлашган ёки кўплаб – силлиқ юзали, қизил рангдаги, нотўғри
шаклли эрозив ўчоқлар сифатида аниқланади. Вақти-вақти билан
бундай эрозиялар устида қипиқчалар пайдо бўлиб, уларни олишга
уринганда, 
қонаш 
ҳолатлари 
кузатилади. 
Эрозия 
ўз-ўзидан
эпителий билан қопланганда, унинг юзаси кулранг-пушти тусга
киради. 1-3 ҳафтадан сўнг, жараён аввалги ёки лаб қизил
ҳошиясининг бошқа соҳаларида янгидан ривожланади. Одатда,
оғриқсиз 
бўлиб, 
асоси 
қаттиқлашмаган 
бўлади. 
Секин-аста
катталашиб, эрозия қизил ҳошия бўйлаб тобора кенгроқ тарқалиши
мумкин.
Расм 47. Абразив Манганотти хейлити.
Ташхис ўзига хос клиник белгилар, қириб олинган тўқима ёки
суртманинг цитологик текширувидан кейин қўйилади.
Даволаш консерватив усуллардан бошланади. Маҳаллий соҳага
А, Д витаминларининг ёғли эритмалари, чаканда (облепиха) мойи
ёрдамида аппликациялар қилиш буюрилади. Ичишга витамин А,
рибофлавин, тиамин, никотин кислота, пиридоксин комплекси
буюрилади. Ўтказилган даволаш муолажаси кўпинча эрозиянинг
битишига олиб келади, аммо бирмунча вақтдан сўнг рецидив
кузатилиши мумкин. Тез-тез қайталанувчи рецидив ҳолатларида
гистологик текширувдан сўнг касалланган соҳани соғлом тўқима
чегарасида хирургик йўли билан кесиб олиб ташлаш тавсия
этилади. Баъзи муаллифлар зарарланиш ўчоғида криодеструкция
ўтказишни маъқуллайдилар.

Download 1.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling