Юз – жағ хирургияси тошкент – 015 муаллифлар


Оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг эритроплакияси


Download 1.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet54/117
Sana13.09.2023
Hajmi1.69 Mb.
#1677224
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   117
Bog'liq
ЮЗ – ЖАҒ ХИРУРГИЯСИ ЖИЛОНОВ 2015

Оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг эритроплакияси.


169
Оғиз бўшлиғи эритроплакиясининг морфологик кўриниши
худди Боуэн касаллигига ўхшашдир. Касаллик кам учраб, асосан ҳар
хил ёшдаги эркакларда кузатилади. Кечиши узоқ давом этади,
хавфли кўринишга ўтиш ҳам баъзан бир неча йилдан сўнг юзага
келади. Оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг эритроплакияси Боуэн
касаллиги каби cancer in situ нинг бир тури ҳисобланади. Етарли
даражада аниқ чегарали, тиниқ-қизил рангли духоба кўринишида,
юзасида кулранг-оқ ғуборли хира доғлари бўлган ўчоқ сифатида
кўзга ташланиб туради. Жараён узоқ давом этганда зарарланиш
соҳасида шиллиқ қават атрофияси кузатилади ва ўчоқ гўё кичрайиб
қолади. Зарарланган соҳа нотўғри шаклда, пальпацияда – оғриқсиз,
остидаги тўқима эса зичлашмаган бўлади. Яқин жойлашган лимфа
тугунлари 
катталашмаган. 
Ўз-ўзидан 
тикланиш 
ҳолати
кузатилмайди.
Жараён маълум вақтда барқарорлашуви мумкин, кейин эса
зарарланиш сатҳида эрозия ва яралар пайдо бўлади, остидаги
тўқима инфильтрацияланади ва хавфли кўринишга ўта бошлайди.
Одатда, эритроплакия ўчоқлари маҳаллий таъсирловчи омиллар
бартараф этилганда ҳам бутунлай йўқолиб кетмайди. Касалликни
ташхислаш 
учун 
цитологик 
ёки 
кўпроқ 
патогистологик
текширувлар ўтказиш катта аҳамиятга эга. Эритроплакияни қизил
югурик ва шиллиқ қават рак касаллигидан қиёсий ташхислаш
лозим. Қизил югурикда касалланган соҳада оғриқ сезгиси ва ёрқин
гиперемия белгилари кузатилади. Эритроплакиядан фарқ қилиб,
рак касаллигида ўсмасимон инфильтрат билан бирга унинг
оҳакланиши ҳам кузатилади.
Даволаш ҳосилани хирургик йўли билан соғлом тўқима
чегарасида кесиб олиб ташлашдан иборат. Баъзи муаллифлар
ҳосилани электрохирургик йўл билан олиб ташлашни тавсия


170
этадилар. Хирургик даволаш иши эритроплакия ташхислангандан
сўнг кечиктирмасдан, яқин муддатларда олиб борилиши зарур.
Хирургик даволашни амалга ошириш имкони бўлмаган ҳолатларда
нур терапиясидан фойдаланиш мумкин.

Download 1.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling