Юз – жағ хирургияси тошкент – 015 муаллифлар


Download 1.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet62/117
Sana13.09.2023
Hajmi1.69 Mb.
#1677224
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   117
Bog'liq
ЮЗ – ЖАҒ ХИРУРГИЯСИ ЖИЛОНОВ 2015

Одонтома. Бу тиш тўқималарининг аномалияси ҳисобланади
ва типик одонтоген ўсма ҳисобланади. Одонтомалар юқори ва
пастки жағларда учраб, унинг ривожланиши тишлар тузилиши
билан боғлиқ. Одонтомалар кўпинча ёшларда учраб, тишларнинг
ривожланиш даврида ёки яллиғланиш белгилари қўшилган пайтда
кузатилади. Ёши катта беморларда тасодифан яллиғланиш жараёни
қўшилганда сезилади.
Патологик анатомияси. Декальцинация қилинган ўсмаларнинг
гистологик кесимида, уларнинг бутун тишларнинг кесилиш ва
жойлашиш даражасида бузилган тишлар емирилиши, пульпа
бўшлиқлари, эмаль қоплами билан ўралган атрофида цемент ёки
дентин, эмаль-дентин ёки цемент қаватига кириб кетганлигини
кузатиш мумкин.
Баъзи препаратларда дентин ёки цемент тўқималарини, бошқа
ҳолатларда эса – цемент-суяк тўқимаси ёки уларни бириктирувчи
тўқималар билан ажралганлигини кўрамиз. Шунингдек, тишнинг
фақат биттагина элементи (эмаль, дентин, цемент) кузатилиши ҳам
мумкин. Баъзи препаратларда тиш тўқимасининг юмшоқлашган
бўлади (юмшоқ одонтома). Яна бошқа ҳолатларда одонтоманинг
тузилишида 
бир 
неча 
тиш 
фолликулалари 
қўшилганлиги
кузатилади.
Одонтомалар таснифи. Қаттиқ ва юмшоқ одонтомалар
тафовутланади.
Қаттиқ одонтомалар оддий ва мураккаб турларга бўлинади. Оддий
одонтомалар 
тўлиқ 
ва 
нотўлиқ 
бўлиши 
мумкин. 
Оддий


193
одонтомалар – битта тиш фолликуласидан ривожланади.
Тўлиқ оддий одонтома – худди фил суяги сингари қаттиқ,
ҳажми думалоқ ва овал шаклдаги ўрмон ёнғоғи катталигида бўлиб,
бир тишнинг ҳамма элементидан ташкил топади.
Нотўлиқ оддий одонтома – тиш фолликуласининг бир
қисмидан ўсади. Тиш тож қисмида учраса – илдизи патологик
ўзгаришсиз, илдиз соҳасида учраса – тож қисми патологик
ўзгаришсиз бўлади. Оддий одонтомаларга пародонтомалар ҳам
киради. Одатда, улар ғадир-будур ва қаттиқ бўлиб, тиш бўйни ёки
тож соҳасига маҳкам ёпишган, ҳажми нўхатдай бўлади ва улар
эмаль дурлари деб аталади.
Юмшоқ одонтомалар – оралиқ ўсмалар (амелобластома ва
одонтомалар) ҳисобланиб, улар, одатда, тиш тўқималарининг тўлиқ
ривожланмаганлиги туфайли ҳосил бўлади. Юмшоқ одонтомалар –
аралаш одонтоген ўсмалар сирасига киради. Ўсманинг эпителиал
ўзаги эмаль органининг тузилишини эслатиб, мезенхима тўқимаси
тиш фолликуласининг тиш сўрғичларига ўхшайди.
Клиник кўринишиодатда, одонтомалар ҳажмдор бўлиб,
катталашиб етилганида жағлар деформацияга учрайди (жағ суяги
юпқалашади). Баъзида одонтомалар ўсиб, суяк усти пардасини
тешиб, шиллиқ парда бутунлигининг бузилганлиги ҳисобига
оғиздан кўринади. Шу соҳани зондлаб текширилганда ўсманинг
қаттиқ тўқимага тақалиши кузатилади.
Одонтомаларнинг фаол ўсиши тишларнинг ривожланиш
даврига тўғри келади. Оғиз бўшлиғидан кўринган одонтомаларга
яллиғланиш жараёнининг қўшилиши ҳисобига клиник жараён
сурункали остеомиелитга ўхшаб кетади ва ҳақиқий ўсманинг
клиник кўринишини беркитади.
Рентгенологик кўриниши.Одонтоманинг рентгенологик тасвири


194
чегараланган гомоген соя, қаттиқлиги тишнинг тож қисмига ўхшаб,
нотекис, бигизсимон малина ёки тут мевасини эслатувчи шаклда
бўлади (расм 55). Ўсмалар кўпинча соғ нормал тишлар соҳасида
жойлашиб, 
унинг 
остида 
қийшайган 
ретинирланган 
тиш
кузатилади.
Мураккаб одонтомада – таркибида тиш шаклини эслатувчи
ҳосилалар 
тутган 
фиброз 
қаватида 
ўчоқли 
емирилишлар
кузатилганлиги сабабли, унинг сояси бир хил бўлмайди.
Ташхислаш. Одонтомаларни ташхислаш, одатда, қийинчилик
туғдирмайди. Фақат юмшоқ одонтомаларни ташхислаш бироз
мураккаб бўлиши мумкин.
Даволаш. Одонтомаларни даволаш хирургик усул билан амалга
оширилиб, бунда ўсма капсуласи билан бирга олиб ташланади.
Катта ҳажмдаги одонтомалар жағ суякларига бирикиб кетган бўлса,
хирургик ҳаракат жағ суякларининг қисман резекцияси билан
биргаликда бажарилади.
Расм 55. Пастки жағ одонтомасини рентген тасвири.
Пастки жағда ва юқори жағда ҳосил бўлган нуқсонлар суяк
пластикаси, обтурацияловчи протезлар билан беркитилади. Юмшоқ
одонтомаларда радикал хирургик ҳаракат ўтказилади.

Download 1.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling