Юз – жағ хирургияси тошкент – 015 муаллифлар


Download 1.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet65/117
Sana13.09.2023
Hajmi1.69 Mb.
#1677224
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   117
Bog'liq
ЮЗ – ЖАҒ ХИРУРГИЯСИ ЖИЛОНОВ 2015

КератокистаОдатда, уни бирламчи киста ҳам дейишади ва бу
ўсма, асосан, пастки жағда учрайди. Жуда кам учрайди.
Билинмасдан, пинҳона ривожланиб, узоқ вақтгача аниқланмайди.
Яллиғланганда ёки бошқа касалликларда рентгенологик текширув
ўтказилганда 
тасодифан 
аниқланиши 
мумкин. 
Кератокиста
жағнинг узунасига жойлашиб ўсади ва жағ шаклининг яққол
бузилишига олиб келмайди. Шу боис, ҳажми катта ўлчамга
етгандагина аниқланади. Кератокиста пастки жағнинг танаси,
бурчаги ва шох қисмида учрайди (расм 60).
Расм 60. Пастки жағ кератокистаси.
Рентген тасвирида суяк тўқимасининг аниқ полициклик (кўп
даврийлик 
хусусиятига 
эга 
бўлган) 
чегарали 
емирилиши
кузатилади. Суякнинг бир текисда сўрилмаслиги рентген тасвирида


200
кўп камерали кистага ўхшаб кўриниши мумкин.
Киста пастки жағнинг шох қисмида жойлашганда бўғим ва
тожсимон ўсиқларни ҳам эгаллаши мумкин. Кортикал пластинка
юпқалашади ва айрим қисмларда сўрилиб кетади. Рентген
тасвирида киста соҳасида жойлашган тишларнинг периодонтал
ёриғи аниқланади.
Кератокистага клиника-лаборатория текширувлари асосида
ташхис қўйилади. Амелобластома билан солиштириб қиёсий
ташхис қилинади. Амелобластомада жағда яққол шиш кузатилади.
Якуний ташхис биопсия материали текширувларидан сўнг
қўйилади. Очиқ биопсия ўтказилиб, жағ суяги ва киста деворидан
материал олинади. Айни пайтда, биопсия хирургик усулда
даволашнинг биринчи босқичи бўлиб ҳисобланади.
Макроскопик кўздан кечирилганда, кератокиста бир бутун
бўшлиқ ҳосил қилиб, девор билан қопланганлиги ва ичи кулранг
оқиш 
тусдаги 
аморф 
масса 
билан 
тўлганлиги 
кўринади.
Микроскопда текширилганда, киста девори фиброз капсула ва
шохланадиган кўп қаватли эпителийдан ташкил топганлиги
аниқланади. 
Кератокисталар 
хирургик 
усулда 
даволанади.
Кератокисталар қайталаниши ва хавфли ўсмага айланиши
мумкинлигини ҳисобга олиб, унинг қобиғи тўлалигича олиб
ташланиши керак.

Download 1.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   61   62   63   64   65   66   67   68   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling