Юз – жағ хирургияси тошкент – 015 муаллифлар


Download 1.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet73/117
Sana13.09.2023
Hajmi1.69 Mb.
#1677224
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   117
Bog'liq
ЮЗ – ЖАҒ ХИРУРГИЯСИ ЖИЛОНОВ 2015

Шингилсимон 
– 
шохли 
гемангиома. 
Шингилсимон
гемангиома каверноз гемангиомадан ўсмаларнинг пульсацияси
билан фарқланади.
Микроскопда текширилганда – у қалин деворли артериал ва
веноз турдаги қон томирларидан иборат эканлиги кўринади.
Шингилсимон гемангиома – артериал-веноз аневризмалардан
қиёслаб ташхисланади.
Баъзи 
беморларда 
гемангиомаларнинг 
бир 
неча 
хили
биргаликда учраши мумкин.
Даволаш. Хирургик стоматологияда гемангиомаларнинг тури,
ҳажми, 
жойлашишига 
қараб, 
даволашнинг 
ҳар 
хил 
тури
қўлланилади. Капилляр, каверноз ва бошқа кичик ҳажмдаги
гемангиомалар хирургик йўл билан олиб ташланади. Катта ҳажмни
эгаллаган капилляр гемангиомаларда биринчи қаватнинг ўзини
олиб ташлаб, эркин тери тўқимасини кўчириб ўтқазиш яхши
натижа беради. Тарқалган каверноз ва шингилсимон гемангиома
хирургик операция вақтида қон кетишига сабабчи бўлиши мумкин.
Шунинг учун кўпинча, аввал склерозлаш амалиёти ва
кейинчалик 
операция 
ўтказилади. 
Баъзи 
ҳолларда 
спирт
юборишдан аввал ўсмага келувчи ва кетувчи артериялар боғлаб
қўйилади. Тил каверноз гемангиомасида ипак чоклар ёрдамида
матрасли чоклар қўйилади, бу эса, ўз навбатида, ўсманинг
чандиқланишига ва ҳажмининг кичрайишига сабаб бўлади.
Склерозловчи терапия – бу ўсмада асептик яллиғланиш
белгиларини чақириб, ўсма бўшлиқларининг склерозлашуви ва
бўшашишини келтириб чиқаради. Бунинг учун 2 % ли салицил


217
спирти ва 70% ли этил спирти аралашмаси ишлатилади. Бундай
аралашмани 5-50 мл. гача, яъни ўсма ҳажмига қараб юборилади ва у
томирларда қоннинг тромблашувини келтириб чиқаради. Спирт
юборилгандан сўнг, босиб турувчи боғлам қўйилади. Операциядан
сўнг бир неча кун давомида шиш ва оғриқли инфильтрат
кузатилиши мумкин. Қайта спирт юбориш 2 ҳафтадан кейин
қилинади, бундай даволаш натижасида ўсма кичраяди ёки умуман
йўқолиб кетиши ҳам мумкин. Бундан ташқари, спиртни каверна
бўшлиқларига юбориб, ўсмани қисқич билан ушлаб турган ҳолатда
бўшлиқни ювиш ёки ўсмани электрокоагуляция қилиш ҳам
мумкин. Коагуляция натижасида юза гемангиомалар усти қавати
меъёр 
тўқимага 
яқинлашади, 
чуқур 
гемангиомалар 
эса
чандиқлашади. Охирги вақтларда ўсмаларда суюқ азот билан
криодеструкция 
ўтказиш 
кенг 
қўлланилмоқда.
Криодеструкциянинг аппликация усули кенг қўлланилади, ундан
ташқари, нур терапиясидан ҳам фойдаланиш мумкин.

Download 1.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling