Юз – жағ хирургияси тошкент – 015 муаллифлар


Download 1.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet70/117
Sana13.09.2023
Hajmi1.69 Mb.
#1677224
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   117
Bog'liq
ЮЗ – ЖАҒ ХИРУРГИЯСИ ЖИЛОНОВ 2015

Юмшоқ тўқима ўсмалари.
Бутун дунё соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотларига
кўра, юмшоқ тўқималарга суякдан ташқаридаги барча ноэпителиал
тўқималар киради, лекин ретикулоэндотелиал тизим ва махсус
ҳамда ички аъзоларни ушлаб турувчи тўқималар бундан
мустаснодир. Бундан ташқари, периферик ва мустақил (автоном)
асаб тизимини ташкил этувчи нейроэктодермал тўқималар ҳам
юқорида айтиб ўтилганлар қаторида юмшоқ тўқималар сафини
кенгайтиради. Юз ва оғиз бўшлиғи аъзоларида ривожланадиган
юмшоқ тўқима ҳосилалари бошқа соҳада учрайдиган ўсмалар каби
бўлса ҳам, жойлашган соҳасига қараб, бир қатор ўзига хос
хусусиятларга эга бўлади. Улар ичида кўпроқ кўрсаткични хавфсиз
ўсмалар эгаллаб, хавфли ўсмалар 0,2% дагина учрайди. Гистологик
жиҳатдан бундай ўсмалар: фиброз тўқима, мушак, қон томиридан
ва периферик нерв толаларидан ривожланиши мумкин.
Ёғ тўқималарининг ўсмалари ва ўсмасимон ҳосилалари.
Липома: етилган ёғ тўқимасидан ҳосил бўлувчи хавфсиз ўсма
ҳисобланади.
Кўпинча липома лунж, даҳан ости, жағ ости ва қулоқ олди
соҳаларида жойлашади (расм 69).
Ўсма ўз капсуласига эга бўлиб, секин ўсади, оғриқ безовта
қилмайди, майда ва зарарланган анатомик соҳада шиш ҳосил
қилади. Болаларда хамирсимон консистенцияга эга, аниқ чегарали
ҳосила кузатилади.
Расм 69. Липома турлари: а) қулоқ олди соҳаси; б) даҳан ости
соҳаси липомаси.
Диффузли липоматоз. Бу ўсмасимон ҳосила бўлиб, етук ёғ


213
тўқимасининг пролиферацияси ҳисобига ривожланади. Юз ва тери
соҳасида кўплаб липоматоз тугунлари шаклида ёки маделунг
касаллиги шаклида: бўйин соҳасида «ёқа» кўринишида ёғ
тўқимасининг ўсиши каби учраши мумкин. Даволаш хирургик
усулда, айниқса, юз ва бўйиннинг сезиларли деформацияси юзага
келганда бажарилади (расм 70).

Download 1.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling