Юз – жағ хирургияси тошкент – 015 муаллифлар
Download 1.69 Mb. Pdf ko'rish
|
ЮЗ – ЖАҒ ХИРУРГИЯСИ ЖИЛОНОВ 2015
Ринофима – ёғ безининг ўсмасимон ҳосиласи бўлиб, бурун
терисининг тоғайли қисмида, асосан, ўрта ва катта ёшли эркакларда учрайди (расм 79). Ринофима оғриқсиз, ғадир-будур, тўқ қизил кўкимтир тусда бўлиб, қаттиқ эластик консистенцияга эга. Ринофима секин ўсади ва бир неча 10 йиллар давомида юзнинг хунуклашувини келтириб чиқаради. Патоморфологик ёғ безларининг гиперплазияси ва сурункали яллиғланиши, сезиларли томирланиши кузатилади. 225 Даволаш: патологик ўзгарган тўқималар олиб ташланади ва бир вақтнинг ўзида тери пластикаси ўтказилади. Кичик ринофималар фреза ёрдамида олиб ташланади ҳамда ярага мазли (малҳам дорили) боғлам қўйиб, эпителизация кутилади. Расм 79. Ринофима. Невус – бу жигар ранг тусдаги ва ҳар хил ҳажмдаги хавфсиз ўсма. Невуслар эпидермис ва дерма меланоцитларидан ривожланади. Улар туғма ва орттирилган бўлиб, кўп учраши мумкин (расм 80). Расм 80. Гигант пигпентли невус. Гигант пигментли невус туғма бўлиб, кўпинча бошнинг сочли қисмини зарарлайди. Клиник кўриниши бўйича ясси, тери юзасидан кўтарилган, силлиқ ёки сўгалсимон ҳосила. Невус ўз-ўзидан йўқолиб кетиши ёки хавфли турга ўтиши мумкин. Невус ҳажмининг катталашуви ва ундаги пигментлашувнинг кўпайиши ҳамда яллиғланиш белгиларининг қўшилиши, атрофида қизариш (олов тили) билан яраланиш ва янги ҳосилаларнинг юзага келиши касалликнинг хавфли турга ўтганлигини билдирувчи белгилар сирасига киради. Невуснинг малигнизациясига кўпинча кучли инсоляция таъсир қилади. Даволаш хирургик йўл билан бўлиб, унинг натижаси невуснинг ҳажми, жойлашуви ва клиник белгиларига боғлиқ. Жуда 226 ҳам катта невусларни олиб ташлаб, ҳосил бўлган нуқсон бир вақтнинг ўзида маҳаллий ёки эркин тўқималар билан беркитилади ёки босқичли даволанади. Тез-тез жароҳатланадиган невуслар албатта олиб ташланади. Невусларнинг ўсиши жадаллашишида хавфсиз ёки хавфли эканлигини аниқлаш учун радиоизотоп ташхислаш усуллари ишлатилади. Невусларни олиб ташлашда криодеструкция усулидан кенг фойдаланилади. Download 1.69 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling