Юз – жағ хирургияси тошкент – 015 муаллифлар


Периферик нерв тўқималарининг ўсмалари ва ўсмасимон


Download 1.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet75/117
Sana13.09.2023
Hajmi1.69 Mb.
#1677224
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   117
Bog'liq
ЮЗ – ЖАҒ ХИРУРГИЯСИ ЖИЛОНОВ 2015

Периферик нерв тўқималарининг ўсмалари ва ўсмасимон
ҳосилалари. Бу ўcмалар амалиётда кам учраб, юз ва жағ
ўсмаларининг 1,5% ини ташкил этади. Хавфсиз турларига:
нейрофиброма ва фибрилема (шваннома); ўсмасимон ҳосилаларига
– 
нейрофиброматоз 
(Рекленгаузен 
касаллиги, 
травматик
невринома); хавфли турларига – шваннома (нейроген саркома)
киради.
Нейрофиброматоз (Рекленгаузен касаллиги). Бу туғма тизимли
касаллик бўлиб, суяклар деформацияси, танадаги сутли қаҳва
рангига ўхшаш доғлар ва юзнинг хунуклашуви сингари белгилар
билан ифодаланади (расм 74).
Расм 74. Юз соҳадаги нейрофиброматоз.
Юзнинг хунуклашуви периферик нерв толалари ва фиброз


220
тўқиманинг 
ҳаддан 
ташқари 
ўсиши, 
тери 
ва 
тери 
ости
тўқималаридаги тугунларнинг йўқолиши ва осилиб қолиши билан
характерланади.
Кўпинча бош, юз ва бўйиннинг бир томонлама зарарланиши
кузатилиб, барча тузилмалар қулоқ супраси билан бирга осилиб
қолади. Бу тўқималар пальпация қилиб кўрилганда, чуқурликда
«вермишел»га ўхшаш қаттиқ тугунлар борлиги кузатилади.
Даволаш: зарарланган тўқималар хирургик йўли билан
босқичма-босқич олиб ташланади.
Травматик невринома – пастки жағда оғиз даҳлизининг ўтув
бурмасида – даҳан нервининг чиқиш соҳасида жойлашади. Кўпинча
ёши катта, оғзида тўлиқ адентияли ва олиб қўйилувчи протездан
фойдаланадиган кишиларда учрайди.
Невриномаларнинг келиб чиқиши – протез қирраларининг
ментал тешикдан чиқадиган нервни доимий равишда зарарлаши
билан боғлиқдир.
Клиник кўриниши: думалоқ овал шаклли, ҳажми 0,5 см. гача
бўлган, 
оғриқли, 
қаттиқ 
эластик 
консистенцияли, 
баъзида
ғадир-будур ҳосила кўринишида бўлади.
Оғиз ичида пастки жағнинг вестибуляр юзасида кичик озиқ
тишлар соҳасидаги ўтув бурмасида жойлашади.
Травматик невриномаларни даволаш, биринчи навбатда,
доимий жароҳатловчи таъсирни йўқ қилишдан иборат. Бундай
вақтда хирургик даволаш усуллари қўлланилмайди, чунки
травматик 
невриномаларни 
олиш 
даҳан 
нервининг
сезувчанлигини камайтиради.

Download 1.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling