Юз – жағ хирургияси тошкент – 015 муаллифлар


Download 1.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet71/117
Sana13.09.2023
Hajmi1.69 Mb.
#1677224
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   117
Bog'liq
ЮЗ – ЖАҒ ХИРУРГИЯСИ ЖИЛОНОВ 2015

Мушак тўқимаси ўсмаси. Мушак тўқимаси ўсмалари хавфли
ва хавфсиз бўлиши мумкин. Силлиқ мушаклардан ривожланадиган
ўсмалар: 
хавфсиз 
тури 
– 
лейомиома
хавфлиси 
эса 

лейомиосаркомалар деб номланади. Кўндаланг тарғил мушакларда
учрайдиган ўсмалар ҳам хавфли ёки хавфсизлигига қараб,
рабдомиомалар ва рабдомиосаркомалар деб номланади.
Бундай ўсмалар юз-жағ соҳасида жуда кам учрайди. Даволаш
хирургик усулда амалга оширилади.
Расм 70. Маделунг касаллиги билан касалланган беморнинг ташқи
кўриниши.
Қон томир ўсмалари ва ўсмасимон ҳосилалари. Қон томир
ўсмалари энг кўп учраб, юз -жағ ўсмаларининг 25 % и ва юмшоқ
тўқима ўсмаларининг 65 % ини ташкил этади. Қон томир ўсмалари
кўпинча юзда жойлашиб, юз деформацияси ва хунуклашувига
ҳамда 
юз-жағ 
соҳаси 
функциясининг 
бузилишига 
ва 
ўша
соҳалардан қон кетишига сабаб бўлади. Қон томир ўсмалари ҳам
хавфсиз ва хавфли бўлиши мумкин ва улар ҳар хил: гемангиомалар,
гломусли 
ўсма 
(гломангиома), 
тизимли 
гемисигеометоз
«гемангиома» грануляцияли тузилмали шакли (пиоген гранулема)
ва хавфли ангиосаркомалар кўринишида бўлиши мумкин.
Гемангиома–хавфсиз, чегараланмаган, қон томирларининг


214
пролиферациясидан ҳосил бўлувчи ўсмасидир. Келиб чиқиши
номаълум бўлиб, кўпчилик тадқиқотчилар гемангиомаларни қон
томирларининг 
аномалияси 
деб 
ҳисоблашади. 
Лекин
гемангиомаларнинг бир қисми ҳақиқий ўсмаларга кирса- да,
уларни бир-биридан ажратиш жуда қийин. Гемангиомалар кўпинча
туғма бўлиб, организм ўсган сари улар ҳам катталашиб боради,
баъзида эса тўқималар орасида жойлашиб, мутлақо сезилмайди ёки
кеч сезилади. Юзнинг юмшоқ тўқималаридаги гемангиомалар
баъзида юз-жағ суяги ўзгаришлари билан бирга учрайди.
Гемангиома инфильтратив ўсиб, атроф тўқимани емиради ва
камдан-кам ҳолларда хавфлига айланади. Ёш болаларда гемангиома
йўқ бўлиб кетиши ҳам мумкин. Гемангиомаларнинг капилляр,
каверноз, веноз, шингилсимон ва хавфсиз гемангиоэндотелиома
турлари фарқланади.

Download 1.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling