Юз – жағ хирургияси тошкент – 015 муаллифлар


Download 1.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet68/117
Sana13.09.2023
Hajmi1.69 Mb.
#1677224
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   117
Bog'liq
ЮЗ – ЖАҒ ХИРУРГИЯСИ ЖИЛОНОВ 2015

Полиморф аденома хавфсиз ўсма ҳисобланиб, сўлак безлари
эпителиал 
ўсмаларининг 
72%ини 
ташкил 
қилади. 
Сўлак
безларининг аденома билан зарарланиши бўйича биринчи ўринда
қулоқ олди сўлак безлари туради. Иккинчи ўринда танглайнинг
кичик сўлак безлари ва камроқ ҳолларда жағ ости, тил ости ва лаб
ҳамда лунжларнинг кичик сўлак безларида учрайди (расм 65).
Полиморф аденома узоқ йиллар давомида секинлик билан
ўсиб, катта ўлчамга эга бўлади. Мимика мушаклари зарарланиши
кузатилмайди. Текширганимизда сўлак бези соҳасида ҳаракатчан,
кўп ҳолатларда эса усти ғадир-будир ўсма борлиги аниқланади. Ўсма
консистенцияси зич, айрим қисмларда юмшаш кузатилади. Ўсма
устидаги тери ўзгаришсиз, бурмага эркин йиғилади.


208
Расм 65. Қулоқ олди сўлак бези полиморф аденомаси.
Сўлак безларининг сўлак ажратиш фаолияти бузилмайди (Расм
66). Полиморф аденома капсула билан ўралган бўлиб, айрим
қисмларида капсула бўлмайди. Бу қисмларда ўсма ҳужайралари без
тўқимасига ўсиб киради. Ўсма капсуласи билан олиб ташлангандан
кейин баъзан қайталаниши мумкин. Айрим ҳолларда ўсманинг
ўсиши тезлашиб, оғриқ пайдо бўлади. Бундай белгиларнинг
кузатилиши ўсманинг хавфли ўсмага айланаётганлигидан далолат
беради.
Расм 66. Жағ ости сўлак бези полиморф аденомаси.
Олинган 
пунктатнинг 
цитологик 
текширувидан 
кейин,
аввалги қўйилган ташхисга аниқлик киритилади. Макроскопик
кўрганимизда, ўсма капсуласининг юпқалиги, ичи оқ-кулранг
бўтқасимон масса билан тўлганлиги кўринади.
Микроскопда 
кўздан 
кечирилганда 
эса 
– 
эпителиал
тўқималардан 
ташқари, 
мезенхима 
хусусиятига 
эга 
бўлган
тўқималар мавжудлиги аниқланади.
Даволашда хирургик усулдан фойдаланилади. Жағ ости ва тил
ости сўлак безларида жойлашган ўсмалар без билан биргаликда
олиб ташланади. Танглай, лунж ва лабда учрайдиган ўсмалар
соғлом тўқима чегарасида олиб ташланади. Юз нервининг
тармоқланишини 
ҳисобга 
олиб, 
қулоқ 
олди 
сўлак 
безида
учрайдиган ўсмаларни бартараф этишнинг ўзига хос хусусиятлари
бор. Операцияни ўтказиш тартиби ўсманинг ўлчами ва қайси
соҳада жойлашганлигига боғлиқ бўлади. Ўсма сўлак безининг


209
пастки қисмида жойлашган бўлса, шу қисмнинг резекцияси
ўтказилади.
Агар ўсма тўқимаси сўлак безининг ўртасида – юз нервининг
устида жойлашса, безнинг субтотал резекцияси бажарилади. Ўсма
сўлак безининг катта қисмини эгаллаганда ёки рецидив берганда,
шунингдек, безнинг ютқин қисмида учраганда юз нервини сақлаб
қолиб, паротидэктомия операцияси ўтказилади. Паротидэктомия
операцияси Ковтунович ва Редон усуллари бўйича бажарилади.
Ковтунович 
бўйича 
паротидэктомияда 
қулоқнинг 
олди
тарафидан 2-3 мм. ташлаб, чакканинг сочли қисмидан кулоқ
солиндоғини айланиб ўтувчи кесув ўтказилиб, у жағ орти ва жағ
ости соҳасигача давом эттирилади (расм 67).
Тери – тери ости ёғ қаватли лахтак ажратилиб, олдинга
сурилади. Қулоқ олди чайнов фасцияси ва сўлак безининг олдинги
қирғоғи очилади. Юз нервининг периферик тармоғини ажратишда,
унинг ўрта тармоғига эътибор қаратилади. У сўлак безининг
чиқарув йўли бўйлаб жойлашади.
Нервнинг ўрта тармоғи асосигача ажратилгач, юқори ва пастки
тармоқлар ҳам бездан ажратилади. Безнинг юза қатлами олиб
ташланиб, сўлак чиқарув йўли боғланади. Юз нервлари юқорига
кўтарилиб, безнинг чуқур ва ютқин қисмлари ўсма билан
биргаликда олиб ташланади. Йўналиши бўйича ташқи уйқу
артерияси боғланади.
Расм 67. Паротидэктомия операциясининг босқичлари.
Редон усули бўйича операция ўтказилганда эса тери – тери
ости ёғ қаватли лахтак ажратилгач, сўлак безининг орқа қирғоғи
очилади. Ташқи уйқу артерияси боғланади. Кейин сўрғичсимон


210
ўсиқ ва пастки жағ шохининг орқа қирғоғи оралиғида юз
нервининг асоси топилади. Юз нервининг тармоқлари топилиб,
ҳаммаси 
бездан 
ажратилади. 
Операциянинг 
давоми 
худди
Ковтунович усули сингари олиб борилади.
Ўсма қулоқ олди сўлак безининг юза қаватида жойлашганида
безнинг субтотал резекцияси ўтказилади. Сўлак безининг пастки
қисми резекциясида жағ бурчагини айланиб ўтувчи кесув
ўтказилади. Тери – тери ости ёғ тўқимаси, мушак ва фасция кесилиб,
ўсма топилади ва олиб ташланади. Тўқималар қаватма-қават
тикилади.

Download 1.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling