Юз – жағ хирургияси тошкент – 015 муаллифлар
Download 1.69 Mb. Pdf ko'rish
|
ЮЗ – ЖАҒ ХИРУРГИЯСИ ЖИЛОНОВ 2015
- Bu sahifa navigatsiya:
- Суякланувчи фиброма (фиброостеома).
Гиперостоз – суякнинг аввалги сурункали яллиғланиш
жараёнлари натижасида келиб чиққан патологик ўсиши ҳисобланади. Уни келиб чиқишига кўра, суякланувчи периостит деб ҳам аташади. Чегараси ҳам ноаниқ бўлади. Сўлак тошлари безнинг ичида жойлашганда худди пастки жағда жойлашгандек кўриниши мумкин. Буни аниқлаштириш учун оғиз туби юмшоқ тўқималарининг рентген текшируви ўтказилади. Ғовак остеомаларни хондрома, остеосаркома ва фиброз остеодисплазия билан солиштириб, қиёсий ташхислаш зарур. Остеодисплазиялар билан қиёслаб ташхисланганда, гистологик текширувдан сўнг уларда етилмаган суяк тўқима мавжудлиги аниқланади. Зарарланган ўчоқдан олинган суяк тўқимасида етилган суяк тузилмаларининг бўлиши ва айрим соҳаларида суяк емирилиш нуқталарининг кўриниши препаратнинг ғовак остеомалигидан далолатдир. Даволаш фақатгина хирургик усулда амалга оширилиб, хирургик ҳаракати ўсмалар беморни безовта қилганда, яъни юз деформацияланишига сабабчи бўлганда ёки функционал ва косметик ноқулайликлар туғдирганда ўтказилади. Ўсма соғлом тўқима чегарасида олиб ташланади. Экзостозлар нормал суяк тузилмасигача текисланади. Суякланувчи фиброма (фиброостеома). Суякланувчи фиброма – хавфсиз ўсма бўлиб, фақат жағ суякларида учрайди. Бу турдаги ўсма кўпроқ болаларда ва ёшларда учрайди. Клиник манзараси рентгенологик фиброз дисплазияга ўхшаб кетади, фақат 231 аниқ чегараси ва капсуласи билан фарқланади. Шу сабабли, авваллари суякланувчи фибромани фиброз дисплазиянинг ўчоқли тури, деб ҳисобланган. Рентген тасвирида суяк тўқимасининг емирилган ўчоқлари билан ёнма-ён зичлашган ўчоқларни кўриш мумкин (расм 82). Расм 82. Рентген суратида: суякланувчи фиброма. Гистологик текширилганда, ўсма патологик ўчоқ атрофи бўйлаб зич фиброз капсула билан қопланганлиги, марказида эса – таркибида остеокласт ҳужайралари ва янги ҳосил бўлган остеоген оролчаларни аниқлаш мумкин. Қиёсий ташхис. Суякланувчи фиброма – десмопластик фиброма, амелобластик фиброма, хавфсиз цементобластомалар билан солиштирган ҳолда қиёсий ташхисланади. Даволаш. Ўсмани капсуласи билан олиб ташлаб, кюретаж ўтказиш тавсия этилади. Агарда жараён қайталанса, жағнинг зарарланган ўчоғида суяк усти пардаси остидан резекция ўтказиш мақсадга мувофиқдир. Download 1.69 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling