Юз – жағ хирургияси тошкент – 015 муаллифлар
Download 1.69 Mb. Pdf ko'rish
|
ЮЗ – ЖАҒ ХИРУРГИЯСИ ЖИЛОНОВ 2015
Марказий генез устунлиги билан кечадиган уч шохли нерв
невралгияси. Бу касаллик тури кўпинча аёлларда (3:2 нисбатда) учрайди. Касаллик 40–60 ёшлар оралиғида бошлангани учун невралгиянинг ривожланиш механизмида маҳаллий қон томир 248 тизими ҳамда эндокрин алмашинувининг бузилишлари катта аҳамиятга эга, деб ҳисоблаш мумкин. Оғриқлар уч шохли нервнинг битта шохи ёки бир нечта шохлари иннервация қиладиган соҳаларида қисқа хуружсимон кўринишда бошланади. Бу шаклдаги оғриқ пароксизмлари бир неча секунддан бир неча минутгача давом этади. Улар бирданига тўхтаб, кескин узилади ва хуружсимон давраро оғриқлар бўлмайди. Хуружсимон оғриқлар, кўпинча, вегетатив белгилар билан (юз гиперемияси, кўз ёши оқиши, сўлак ажралиши), шунингдек, мимика ва чайнов мушакларининг рефлектор қисқариши билан кечади. Хуруж вақтида бемор азобланган ҳолатда бўлиб, қимирлашга ҳам қўрқади. Баъзилари эркин ҳолатда бўлса, баъзиларида – нафас тўхташи ёки унинг тезлашуви кузатилади, айримлари эса оғриқли соҳаларни бармоқлари билан босади ёки ишқалайди. Касалликнинг ўткир даврида касаллар кам гапиради. Юз териси, шиллиқ қавати ва тишлар, оғиз атрофи ва милк соҳасига бериладиган механик ёки ҳароратли таъсирлар оғриқли пароксизмни келтириб чиқаради. Мазкур соҳалар триггер ёки алкоген соҳалар атамаси билан юритилади. Бу уч шохли нерв невралгиясининг асосий белгиси ҳисобланади. Оғриқли пароксизмнинг авж олиши учун арзимаган куч таъсир қилса ҳам, етарли бўлиши мумкин. Тери тукига ёки шиллиқ қават қисмига тегиниш, ҳатто шамол эсиши ҳам хуруж бошланишига асос бўлади. Одатда, уч шохли нерв невралгиясида оғриқлар II ва III шох зоналарда ёки иккала шохлар соҳасида бошланади. I шох невралгияси кам учрайди. Бундай беморларга ташхис қўйишда эҳтиёт бўлиш керак. Баъзи ҳолатларда уч шохли нерв невралгияси фронтитларда, маҳаллий яллиғланиш жараёнларида, синусли тромбозда кузатиладиган белгилар билан 249 кечиши мумкин. Периферик генез устунлиги билан кечувчи уч шохли нерв невралгияси. Уч шохли нерв периферик қисмининг ҳар хил соҳаларига патологик жараёнлар таъсир кўрсатиши натижасида уч шохли нерв невралгияси келиб чиқади. Буларга калла суягининг орқа ёки ўрта чуқурчасида жойлашган ўсмалар, базал менингит, тишлар нисбатининг бузилиши, чайнов-жағ тизими ва бурун бўшлиқларининг касалликлари сабабчи бўлиши мумкин. Марказий компонент патогенезнинг устунлиги билан юзага келувчи невралгиядан фарқли равишда, бу шаклдаги невралгия касаллигининг клиник кўриниши бир қатор ўзига хос хусусиятларга эга. 1. Оғриқлар кўпинча бирламчи патологик жараёнлар (ўсма, яллиғланиш ўчоғи, жароҳат) соҳасига мувофиқ бўлади. 2. Тригеминал невралгияда хуружлар, кўпинча уч шохли нерв шохи иннервация қиладиган соҳаларда юзага келиб, оғриқли сезгилар узоқ ва оғир ҳолда кечади. 3. Оғриқли синдром хуружсимон кўринишда кучайиб, узоқ вақт давом этади (соатлаб ва суткалаб) ва секин кучсизланади. 4. Оғриқлар, асосан, уч шохли нерв асосий шохининг алоҳида тармоғидаги шохланиш соҳасида, тишлар чигали ёки уларнинг шохи ва бошқа соҳаларда чегараланиши мумкин. 5. Новокаинли ва спиртли-новокаинли блокадалар жуда қисқа вақтдаги ремиссияга олиб келиб, новокаинли таъсир даврида терапевтик самара беради. Кейинчалик, одатда, кучли оғриқ синдроми бошланади. 6. Анальгетикларни қўллаш анчагина сезиларли терапевтик самара бериши мумкин. Карбамазепин гуруҳ препаратлари 250 нисбатан оғриқ камайишига олиб келса-да, уларнинг қўлланиши узоқ муддатли самара бермайди. 7. Невралгиянинг клиник кўриниши асосий патологик жараён ҳолатига кўра ўзгариши мумкин. Download 1.69 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling