Юз – жағ хирургияси тошкент – 015 муаллифлар


Download 1.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet86/117
Sana13.09.2023
Hajmi1.69 Mb.
#1677224
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   117
Bog'liq
ЮЗ – ЖАҒ ХИРУРГИЯСИ ЖИЛОНОВ 2015

Пастки жағ саркомаси. Клиник 
ва 
рентгенологик
текширувларда пастки жағ саркомасининг эпителиал ўсмаларга
ўхшаш томонлари мавжудлигини кўрамиз. Ракка қараганда
яраланишга мойиллиги кам бўлиб, саркомаларнинг тез ўсиши


242
уларнинг катта ҳажмларни эгаллашига олиб келади. Пастки жағ
саркомаларининг айрим турлари ўзига хос хусусиятларга эга.
Асосан, остеоген ва думалоқ ҳужайрали саркомаларда хавфли
ўсмага хос клиник белгилар мавжуд (расм 89). Улар учун характерли
хусусиятлар: тез ўсиш, суяк тўсиқларининг заифлашуви, юмшоқ
тўқималар инфильтрацияси, ўпкага эрта метастаз бериши ва
кахексия. Касаллик бошланишидан кейинги қисқа вакт ичида
бемор вафот этиши мумкин.
Расм 89. Пастки жағ остеоген саркомаси.
Пастки жағдаги хавфли ўсмани қиёсий ташхислаш. Пульпит,
периодонтит, пародонтит, сурункали одонтоген остеомиелит,
эпулис, 
остеобластокластома, 
амелобластома, 
фиброз
остеодисплазия, 
эозинофил 
гранулёма, 
туберкулёз, 
суякнинг
бирламчи актиномикози ва жағнинг одонтоген кисталари билан
солиштирган ҳолда қиёсий ташхислаш лозим.
Пастки жағнинг хавфли ўсмаларини даволашПастки жағ раки
асосан комплекс даволанади.
Юқори жағнинг хавфли ўсмалари.
Юқори жағнинг хавфли ўсмалари организмдаги барча бошқа
ўсмаларнинг 2-4% ини ташкил этади. Нисбий таққослангандаги кам
миқдорга қарамасдан, бундай беморлар кўп учрайди. А. А. Пачес
(1983) нинг маълумотларига кўра, юқори жағдаги хавфли ўсмалар
аёлларда эркакларга нисбатан салгина кўпроқ кузатилган.
Халқаро гистологик классификация бўйича (№ 19 ВОЗ) улар
эпителиал ўсма (рак) ва бириктирувчи ўсма (саркомаларга) ларга
бўлинади.
Кўплиги жиҳатидан эпителиал ўсмалар юқори жағнинг


243
хавфли ўсмаларига нисбатан устун туради. Юқори жағ раки юқори
жағнинг 
иккиламчи 
яллиғланиши 
ҳисобланиб, 
юқори 
жағ
бўшлиғининг 
эпителиал 
шиллиқ 
қаватидан, 
бурун 
суяги
лабиринтидан, бурун шиллиқ қавати, альвеоляр ўсиқ ёки қаттиқ
танглайдан ҳосил бўлади (расм 90).
Расм 90. Юқори жағ раки.
Юқори жағнинг хавфли ўсмалари клиникаси. Юқори жағдаги
хавфли 
ўсмаларнинг 
клиник 
кўриниши 
ўсманинг 
тугаши,
тарқалиши, йўналиш ва шакли ҳамда морфологик структураси
билан боғлиқ ҳолда турлича бўлиши мумкин. Эпителиал ўсмалар
юқори жағ бўшлиғининг шиллиқ қаватидан ҳосил бўлганлиги
сабабли, касалликнинг 1-2 - даврида тўсатдан аниқланади (масалан,
гайморитларда). Бундай тарқалган ўсмалар визуал кўринмайди,
яъни кўзга ташланмайди ва клиник белгиларсиз кечиши ҳам
мумкин. Кўпгина беморларда юқори жағ соҳасидаги оғриқнинг
бошга иррадиация бериши (тарқалиши) мазкур касалликнинг илк
белгиларидан ҳисобланади. Бунда кўпинча бурун бўшлиғида бурун
орқали нафас олишнинг бир томонлама қийинлашуви ёки
бутунлай нафас олиб бўлмаслиги, шунингдек, сероз-йирингли ёки
қонли ажралма ҳосил бўлиши сингари патологик ўзгаришлар
кузатилади. Аксарият ҳолларда юқори жағдаги хавфли ўсмаларда
бир томонлама кўп ёш келиши, қовоқ ёки кўзнинг шу томондаги
шиши, тери сезувчанлигининг йўқолиши кузатилади. Айрим
беморларгина юзидаги кўзга кўринувчи ўзгаришлардан шикоят
қилиши мумкин. Тўлиқ клиник характерига кўра, юқори жағдаги
хавфли ўсмаларни тўғри ташхислаш мақсадида 1933 йилда швед
онкологи Онгрен юқори жағни секторларга бўлишни тавсия қилди.


244
Бу бўлиниш хаёлий тортилган чизиқлар, яъни кўз косасининг ички
қиррасидан пастки жағ қиррасигача тортилган хаёлий чизиқ
орқали амалга оширилади. Бунда иккита сектор ёки сегмент ҳосил
бўлади: юқори-орқа ва пастки-олдинги қисмлар. Иккинчи чизиқ
юқори жағ бўшлиғини сагиттал кесиб, ҳар қайси сегментни латерал
ва медиал қисмларга бўлади. Шундай қилиб, иккита латерал ва
иккита медиал қисмлар пайдо бўлади, яъни:
– юқори - орқа ички;
– юқори - орқа ташқи.
Юқори жағ хавфли ўсмаларининг белгиларини қулайроқ
аниқлаш мақсадида кўз, бурун ва тишлар гуруҳларга бўлади. Оғриқ
бу соҳалардаги ўсмаларнинг асосий белгиси саналади. Бунда оғриқ
юқори жағ бўшлиғининг бирламчи яллиғланишида ўсма билан
бирга аниқланади ёки унинг 1-6 ой ичида пайдо бўлиш эҳтимоли
бор. Улар турли табиатли бўлиб, бошнинг ҳар хил жойларига
оғриқли иррадиация беради. Оғриқнинг табиати ва кучлилик
даражаси ўсманинг қаерда жойлашганлиги ва қай ҳажмдалигига
боғлиқ. Юқори жағ соҳасидаги доимий бўғиқ оғриқлар чегараланган
ўсмаларга хос белги бўлиб, улар горизонтал ҳолатда кучаювчи ва
бошни пастга эгганда қон томирларининг кенгайганлиги ва нерв
охирларининг сиқилганлиги сабабли пайдо бўлади. Юқори жағ
хавфли ўсмаларининг оқибати деярли доим нохуш прогноз билан
якунланади.
Комбинацияланган даволаш усули – яъни даволашнинг
биринчи босқичида нур терапияси, кейинги босқичида олиб
бориладиган хирургик усул ижобий самара беради (расм 91). Нур ва
кимёвий даволаш усуллари вақтинчалик ёрдам беради, шунинг
учун улар кам самарали усуллардан ҳисобланади. Ўсманинг
қайталаниши кўп ҳолларда салбий натижаларга олиб келади.


245
Расм 91. Юқори жағ резекцияси.

Download 1.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling