Юз – жағ хирургияси тошкент – 015 муаллифлар


Лунж шиллиқ қаватининг рак касаллиги


Download 1.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet60/117
Sana13.09.2023
Hajmi1.69 Mb.
#1677224
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   117
Bog'liq
ЮЗ – ЖАҒ ХИРУРГИЯСИ ЖИЛОНОВ 2015

Лунж шиллиқ қаватининг рак касаллиги. Бундай турдаги
ўсма жуда кам учрайди ва кўпинча 50 ёшдан ошган эркакларда
лейкоплакия касаллиги фонида ривожланади. Лунж шиллиқ
қаватининг олдинги қисми раки бирмунча енгилроқ кечади.
Кўпинча ўсма оғиз шиллиқ қаватида тишлов баландлиги чизиғи
бўйлаб жойлашади.
Клиникаси 
жиҳатдан 
лунж 
шиллиқ 
қавати 
раки
ярали-инфильтратив 
ёки 
сўгалли 
зарарланиш 
кўринишида
аниқланади. Ўсма катталашиб боргани сари остидаги мушак
тўқимаси 
ва 
лунж 
терисига, 
қанотсимон 
жағ 
бурмасига,


186
бодомсимон безлар соҳасига ҳамда жағ суякларига қадар ўсиб
кириши мумкин. Асосан, даҳан ости ва жағ ости лимфа тугунларига
метастаз беради. Микроскопда текширилганда кўпинча ясси
ҳужайрали мугузланадиган эпителийдан иборатлиги аниқланади.
Даволаш комбинацияланган усулда, худди оғиз туби ракидаги
каби амалга оширилади.
Танглай шиллиқ қавати раки. Қаттиқ танглайда хавфли
ўсмалар кўпинча майда сўлак безидан ҳосил бўлади (цилиндрома,
аденокистоз карцинома). Кўпинча иккиламчи ўсмалар юқори жағ
ва бурун бўшлиқларига тарқалган ўсмалар ҳисобига кузатилади.
Қаттиқ танглай раки тез яраланади, дастлаб ёқимсиз белгилар
кузатилади. Кейинчалик оғриқ пайдо бўлади. Оғриқ овқатланганда
ва нутқ пайтида кучаяди. Ушбу беморларда асосий шикоят – қаттиқ
танглайда ўсма борлигини ҳис қилишдан иборат. Ўсма ўсиб борган
сари шиллиқ қаватга бўлган босим ҳам кучайиб боради. Натижада,
яра пайдо бўлади ва оғриқ қўшилади. Бундай ўсма жараёнига
барвақт танглай ўсимтаси ҳам қўшилади.
Юқори ва пастки жағ альвеоляр ўсиғининг шиллиқ қавати
раки. Деярли ҳар доим ясси ҳужайрали рак тузилишига эга бўлади.
Касаллик белгилари эрта пайдо бўлади, чунки тишлар жараёнга
қўшилиши натижасида тишларда оғриқ пайдо бўлади ва бу ҳолат
врачнинг нотўғри ташхис қўйишига сабаб бўлиши мумкин.
Бошланғич даврда ўсма фақат маҳаллий бўлиб, енгил таъсирот
натижасида ҳам қонаши мумкин. Суяк инфильтрацияси бир неча
ойдан кейин юз беради ва бу ҳолат касалликнинг кечки босқичи
сифатида қаралади. Ўсма жараёнининг суякда тарқалиш даражаси
рентгенологик белгиларга қараб баҳоланади. Айрим беморларда
маҳаллий метастаз кузатилади.
Оғиз бўшлиғи органлари ракида метастазлар бўйиннинг юзаки


187
ва чуқур лимфа тугунларига тарқалади. Метастазланиш частотаси
анча юқори бўлиб, бу 40-70% ни ташкил қилади. Маҳаллий метастаз
тугунлари аниқланганда, бирламчи ўсма ўлчамига қарамасдан, бу
ҳолат ёмон аломат ҳисобланади.
Қиёсий 
ташхис. 
Оғиз 
бўшлиғидаги 
хавфли 
ўсма
касалликларини рак олди касалликларидан, кичик сўлак бези
ўсмаларидан, 
ўзига 
хос 
(специфик) 
ва 
одатдан 
ташқари
характердаги (носпецифик) яллиғланиш жараёнларидан фарқлаш
лозим. Диагностикага махсус реакциялар ва биопсия ёрдам беради.
Даволаш. Оғиз бўшлиғи хавфли ўсмаларини даволаш анча
мураккаб иш ҳисобланади. Даволашни шартли равишда қуйидаги
икки босқичга бўлиш мумкин:
• бирламчи ўчоқни даволаш;
• маҳаллий метастазларни даволаш.
Бирламчи 
ўчоқни 
даволаш 
учун 
нур, 
кимёвий 
ва
комбинацияланган 
усуллардан 
фойдаланилади. 
Мазкур
ўчоқлашувдаги ўсмаларни даволашнинг энг кенг тарқалган усули
нур терапиясидир. Бу усул оғиз бўшлиғидаги хавфли ўсмаларни
даволашнинг 89% ини ташкил қилади. Изоляцияланган нур
терапияси оғиз бўшлиғининг дистал қисми ўсмаларини даволашда
асосий усул ҳисобланади. Оғиз бўшлиғининг ясси ҳужайрали раки
иккита препаратга нисбатан юқори сезувчанликка эга: метотрексат
ва блеомицин. Оғиз бўшлиғи хавфли ўсмаларини хирургик
даволашда зарарланган орган соғ тўқимага қадар 2,5-3,0 см. олган
ҳолда резекция қилинади.

Download 1.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   117




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling