З. М. Бобур номли
Яккакураш машғулотларини ташкил этишнинг мақсад ва вазифалари
Download 314.5 Kb.
|
406-16
- Bu sahifa navigatsiya:
- Спорт машғулотларининг мақсади
- Спорт машғулоти воситалари
- Жисмоний машқлар
Яккакураш машғулотларини ташкил этишнинг мақсад ва вазифалари
Спорт машғулоти-бу танланган спорт турида юқори спорт натижаларига эришишга йўналтирилган педагогик ихтисослаштирилган спорт такомиллашуви жараёнидир. Спорт машғулотларининг мақсади мазкур спортчи учун мумкин бўлган энг юқори тайёргарлик даражасига эришиш ҳамда мусобақа фаолиятида юксак натижаларни намойиш этишдан иборатдир. 1) танланган спорт турининг техника ва тактикаси, чуқур ўзлаштирилади; 2) жисмоний қобилиятлар ривожининг зарур даражаси тасдиқланади; 3) спортчилар организмининг функционал имкониятлари кучаяди ва соғлиги мустаҳкамланади; 4) машғулот ва мусобақалар вақтида спортчи ҳаракатларининг юқори даражада жамланиши ва сафарбар этилишини таъминловчи руҳий, аҳлоқий-иродавий сифатлар мақсадли равишда тарбиялаб борилади; 5) спортчи тайёргарлигининг эришилган даражасини юзага чиқариш қобилиятини мажмуали тарзда такомиллаштириш ва уни мусобақа фаолиятида намойиш этиш амалга оширилади; 6) машқ ва мусобақа фаолиятини муваффақиятли олиб бориш учун зарур назарий билимлар ҳамда амалий тажриба эгалланади. Спорт машғулотларининг айрим хусусиятлари мавжуд: Танланган спорт тури бўйича муайян спортчининг энг юқори натижага эришишга йўналтирилганлиги; машғулотларнинг қатъий чегараланган муддати ва мунтазамлиги; маълум қонуниятларга мувофиқ кўп йиллик режалаштириш; машғулот юкламаларининг изчил равишда ошириб борилиши; спортчининг етарлича мустақиллиги ҳамда машғулот жараёнига ижодий ёндашуви шароитида тренернинг раҳбарлик роли; спортчининг бутун ҳаёт фаол таъсир кўрсатиш. Спорт машғулоти воситалари-бу танланган спорт турининг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда шаклланадиган ҳар хил жисмоний машқлар бўлиб, улар тўрт асосий гуруҳга бўлинади: умумтайёрловчи, ёрдамчи, махсус тайёрловчи ва мусобақа машқлари. Улар ёрдамида спортчиларнинг спорт маҳорати даражасини кўтариш мумкин. Жисмоний машқлар жисмоний тарбиянинг асосий воситаси ҳисобланиб, улар ёрдамида спортчи организмига аниқ мақсадли таъсир кўрсатилади, шунингдек, улар ёрдамида ўқув-машқ дарсларини самарали ташкил этиш ҳамда ўтказиш учун шароит яратилади, бу жараёнда соғломлаштирувчи, таълим ва тарбияга оид вазифалар ҳал этилади. Спорт машғулотларининг ёрдамчи воситаларига: табиий муҳитга боғлиқ, тиббий-биологик, руҳий ва моддий техник воситалар киради. Download 314.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling