З. М. Бобур номли
Машғулот жараёнининг узлуксизлиги
Download 314.5 Kb.
|
406-16
- Bu sahifa navigatsiya:
- Юкламани ошириб боришнинг тадрижийлиги ва юқори юкламаларга йўналиш бирлиги.
Машғулот жараёнининг узлуксизлиги. Ушбу тамойилнинг уч асосий қоидаси бор:
1) спорт машғулоти йил давомида олиб бориладиган кўп йиллик жараён сифатида ташкил этилиб, унинг барча халқлари ўзаро боғлиқ бўлиши ва энг юқори натижаларга эришиш мақсадига бўйсиндирилиши лозим; 2) ҳар бир кейинги машғулот, микроцикл, босқич, даврнинг таъсири аввалги натижаларга қўшила бориб, уларни мустаҳкамлаши ва ривожлантириши керак; 3) машғулотлар оралиғи шундай чегараланиши керакки, улар зарур сифат, қобилият ва кўникмаларнинг ривожланишини, умуман спорт натижаларининг оғишмай ўсиб боришини таъминлаши шарт. Спортчиларнинг машғулотида дарслар орасидаги танаффусларнинг 3-4 хил варианти қўлланиши лозим: А) навбатдаги дарс суперконмпенсация босқичига, яъни спортчининг юқори ишчанлик даражаси даврига мос келади; Б) навбатдаги дарс ишчанлик тўла тикланган босқичга мос келади; В) навбатдаги дарс организмнинг ишчанлик қобилияти ва айрим функционал кўрсаткичлари тўла тикланмаган, яъни спортчи турли даражада толиққан даврга мос келади. Юкламани ошириб боришнинг тадрижийлиги ва юқори юкламаларга йўналиш бирлиги. Дунёдаги энг кучли спортчиларнинг тайёргарлик тажрибаси кўрсатадики, спортдаги буюк ютуқларнинг кўпчилиги асосида фақат юқори даражадаги машғулот ва мусобақа юкламалари ётади. Демак, спорт ютуқлари йўлидаги ҳар бир янги қадам машғулот юкламаларининг янги даражасини ҳам кўзда тутади. Мазкур тамойилни рўёбга чиқаришда қуйидаги қоидаларга риоя қилиш зарур: 1. Спорт муваффақиятларининг ўсиши алоҳида машғулотларда, шунингдек, ҳафта, ой, йил ва бутун кўп йиллик машғулотлар давомида юкламалар ҳажми ҳамда шиддатини оғишмай тобора орттира бориш туфайлигина содир бўлади. 2. Спортчининг функционал имкониятлари жиддий ортишини таъминлаш учун унинг шуғулланганлик даражаси, асосий хусусиятлари, танланган спорт турининг ўзига хос жиҳатлари, машғулот жараёнининг босқичи ва даврига мувофиқ равишда машғулотга вақти-вақти билан энг юқори юкламаларни киритиб туриш лозим. 3. Спортчининг машқланганлик даражаси ортган сайин юклама «максимуми» ҳам ошиб бориш керак, чунки илгари «максимум» бўлган юклама энди оддийга айланиб, организмнинг функционал қобилиятлари ўсишига ёрдам бермай қўйиши мумкин. Download 314.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling