З. М. Бобур номли
Ҳаракат кўникмаларини ривожлантиришга йўналтирилган усуллар
Download 314.5 Kb.
|
406-16
Ҳаракат кўникмаларини ривожлантиришга йўналтирилган усуллар. Ўрганилаётган ҳаракат фаолиятларини такомиллаштиришда жисмоний сифатларни ҳаракат тузилишини ўзгартирмай, ўзаро боғлиқ таъсир деб аталмиш йўл билан, яъни ўзаро боғлиқ машқ усули билан рағбатлантиришга имкон берадиган қўшимча юкламали шароитда фаолиятнинг яхлит бошқарилиши билан тавсифланадиган усуллар етакчи ҳисобланади. Масалан, курашда асосий туриш ҳолатидаги ошириб ташлашларни такомиллаштиришда анча оғир вазн тоифаларидаги шерик танланади, бунда ошириб ташлашни бажариш техникаси бенуқсон бўлиши шарт. Бу тезлик куч қобилиятларини ошириб ташлаш техникасини яхшилаш билан биргаликда ривожлантиришга ёрдам беради.
Бир меъёрдаги усулнинг хусусияти шундайки, уни қўллашда шуғулланувчилар жисмоний машқни узлуксиз равишда, нисбатан доимий шиддат билан, ҳаракатланиш тезлиги, иш суръати, ҳаракатлар катталиги ва амплитудасини сақлаб қолишга интилган ҳолда бажарадилар. Мазкур усулнинг 2 варианти бор: узоқ муддатли бир меъёрдаги машғулот ва қисқа муддатли бир меъёрдаги машғулот чидамлиликнинг аэроб-анаэроб таркибий қисмидаги ривожлантиришда қўлланилади. Бир меъёрдаги усулнинг устунлиги шундаки, у катта ҳажмли иш бажариш имконини беради, ҳаракат кўникмасининг барқарорлашувига кўмаклашади, юрак фаолияти қувватини оширади, мушаклардаги марказий ва периферик қон айланишини, ташқи нафас аппарати қуввати ҳамда нафас олиш мушаклари чидамкорлигини яхшилайди, ички аъзолар ва мушаклар фаолияти мувофиқлигининг такомиллашувига кўмаклашади. Танлаш-йўналтириш машқлари усули асосан организмнинг алоҳида ҳаракат сифатлари ёки морфофункционал хусусиятларини такомиллаштиришга йўналтирилганлиги билан тавсифланади. Масалан, қўл кучини ривожлантиришга йўналтирилган оғирликлар билан бажариладиган машқлар шулар сирасига киради. Вариантли (ўзгарувчан) машқ усули машқни узлуксиз бажариш давомида ҳаракат тезлигини, суръатини, ритмнинг давомийлигини, ҳаракатлар аплитудасини, кучланиш катталикларини ўзгартириш, ҳаракатлар техникасини алмаштириш, дам олиш оралиқларини турли вариантларда қўллаш йўли ва бошқалар билан тавсифланади. Стандарт-такрорий ва вариантли (ўзгарувчан) машқ усуллари, ўз навбатида, машқларни бажариш чоғидаги юкламалар ҳамда дам олишнинг уйғунлашуви билан боғлиқ тарзда 2 та гуруҳчага бўлинади: узлуксиз (яхлит) юклама режимидаги машқ усули ва оралиқли юклама режимидаги машқ усули. Биринчи ҳолатда берилаётган машғулот юкламаси дам олиш оралиқлари билан узилиб қолмаслиги керак. Юклама умуман тугаганидан кейингина дам олиш кўзда тутилган. Оралиқли усул такрорийга ўхшаб кетади. Уларнинг ҳар иккиси машқнинг муайян дам олиш оралиқлари билан кўп маротабалаб такрорланиши асосига қурилади. Лекин, агар такрорий усулда юкламанинг организмга таъсир кўрсатиш хусусияти мутлақо машқнинг ўзи билан аниқланса, у ҳолда оралиқли усулда дам олиш оралиқлари ҳам катта машғулот таъсирига эга бўлади. Тренировка жараёни маълум даврларга бўлиб тузилади. Тренировка таркиби ва мазмунининг барча элементларига-йўналишига, воситаларига, услубларига, умумий ва махсус тайёргарлик нисбатларига, юкламалар динамикасига ва ҳоказоларга таъсир этадиган қонуний суратдаги даврий ўзгаришлар бўлади. Спорт формаси, спортда такомиллашишнинг ҳар бир янги босқичидаги тегишли тайёргарлик кўриш натижасида қўлга киритиладиган ҳолатни, спортда ютуқларга эришиш учун оптимал тайёргарлик ҳолати. Спорт формаси кўп жиҳатлидир. Физиологик нуқтаи назардан спорт формасига қуйидагилар хосдир: спорт формаси даврида организм энг функционал даражага эга бўлади; Спорт формаси ҳақида психологик тасаввурлар ҳозирча тўла ва етарли даражада конкрет эмас. Шундай бўлсада қуйидаги белгиларни кўрсатиш мумкин: танланган спорт фаолияти шароитлари билан боғлиқ махсус идрок этиш қобилиятининг яхшиланиши; ҳаракатларни онгли равишда бошқариш ва спорт тактика тафаккурининг ижодий намоён бўлиш имкониятларининг юксалиш; ирода кучи диапазонининг кенгайиши; мусобақалашишга ва ютуқларга эришишга қаратилган алоҳида эмоционал кайфият; спорт формаси-ўз куч-қувватига қатoий ишонишга асосланиб, энг зўр жасорат кўрсатиш мумкин бўлган давр. Спорт формаси педагогик нуқтаи назардан қараганда спортчининг ютуққа эришишга оптимал тайёр экани ҳамма томонларининг-психик, жисмоний, спорт-техник ва тактик жиҳатдан тайёр эканининг-гармоник бирлигидан иборат. Спорт формасини баҳолаш учун хилма-хил услублардан фойдаланадилар. Уларни педагогик ва врачлик-физиологик услубларга бўлиши мумкин. Педагогик услублар спортчининг фазилатлари, малакалари ва маҳоратларини умумлаштириб баҳолаш асосида унинг тайёргарлик даражасини аниқлайди. Бунда спорт мусобақаларида, яъни спорт формасини баҳолашда ҳисобга олиниши керак бўлган спорт натижалари энг умумий мезон бўлади. Жисмоний, техник ва тактик тайёргарлик бўйича назорат машқлардан фойдаланилади. Шунингдек, мусобақалар ва маъсулиятли чамалашлар шароитида спортчининг техникасини, тактик ҳаракатларини ва умуман ўзини қандай тушишини кузатиш ҳам кенг қўлланилади. Танлаб баҳолаш яна ҳам аниқроқ бўлиши учун тугал ҳаракатларни ёки ҳатто уларнинг айрим элементларини махсус аппаратлар ёрдамида ҳам ҳисобга олинади. Спорт формасини баҳолашнинг врач-физиологик услублари организмнинг ҳаракат фаолиятини амалга оширадиган ҳамда таъмин этадиган энг муҳим системалари иш қобилиятини аниқлашга қаратилган. Тадқиқотлар спорт формасининг тараққиёт жараёни фазали характерга эга эканини кўрсатади. Бу жараён уч фазадан-формага кириш, уни сақлаш ва спорт формасини вақтинча йўқотишдан иборат бўлади. Спорт формасига кириш фазаси спорт формаси учун зарур шароит шаклланиши ва тараққий этишдан ҳамда спорт формаси бевосита ташкил топишидан иборат бўлади. Спорт формасини нисбатан стабиллаштириш фазаси спортда ютишга оптимал тайёр эканликни сақлаб бориш билан характерланади. Спорт формасини вақтинча йўқотиш фазасида машқ кўрганликнинг маълум томонлари реадаптацион пасаяди, спорт формасининг айрим элементларини бирлаштириб турган алоқалар сўна боради ва организм бошқача даражада ишлашга ўта боради. Спорт формасининг йўқотилиши организм ҳаётий функцияларининг тушкунлиги эмас. Тренировка жараёни уч даврга бўлинади: 1) спорт формасига кириш учун зарур сабаб ва шароитлар яратиладиган давр; 2) спорт формасини сақлаб туриладиган ва уни спорт ютуқларига айлантириладиган давр; 3) зарурият туфайли спортчига актив дам олишга имкон бериладиган давр. Малакали спортчилар учун даврларнинг тахминан қуйидаги муддатларини белгилаш мумкин: тайёрлов даври-3,5-4 ойдан 5-7 ойгача; мусобақалар даври-1,5-2 ойдан 4-5 ойгача; ўтиш даври-3-4 ҳафтадан 6 ҳафтагача. Download 314.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling