З. М. Бобур номли


Мусобақалар ва тренировка даврларини режалаштириш


Download 314.5 Kb.
bet15/24
Sana11.01.2023
Hajmi314.5 Kb.
#1089294
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   24
Bog'liq
406-16

Мусобақалар ва тренировка даврларини режалаштириш
Тренировкани даврлашга бутун йил давомида спорт мусобақаларининг тақсимланиш системаси, шунингдек, йил фаслларига қараб иқлим шароитларининг алмашиниши анча таъсир этади.
Тайёрлов даври.
Тайёрлов даврида, юқорида айтганимиздек, спорт формасига кириш учун керакли шарт шароит яратилиши ва ривожлантирилиши ҳамда спорт формасига бевосита пайдо бўлиши таъминланиши лозим.
Жисмоний тайёргарликда биринчи даражали вазифа организмнинг барча жисмоний ривожлантириш йўли билан унинг умумий даражасини анча юксалтиришдан иборат.
Спорт-техник ва тактик тайёргарликда биринчи босқичдаги характерли вазифалар қуйидагилардан иборат:
спорт фаолиятининг назарий асосини ташкил этувчи билимлар олиш ва уларни мустаҳкамлаш;
танланган спорт турида камолотга эриши учун қулай шароит яратувчи маҳорати ва малакаларини кенгайтириш;
танланган спорт техникаси ва тактикаси составига кирувчи маҳорат ва малакаларни шакллантириш ёки қайта тартиблаш ва такомиллаштириш.
Маънавий-иродавий тайёргарликда катта ҳажмдаги тайёргарлик ишларини шакллантириш, спортчига хос меҳнатсеварликни тарбиялаш, спорт фаолиятидаги муваффақиятни таъминловчи иродавий имкониятлар умумий даражасини юксалтириш биринчи этапда алоҳида аҳамият касб этади.
Восита ва услубларнинг хусусиятлари.
Тайёрлов даврининг бошланғич босқичи тренировка воситаларининг кенг комплекси мавжуд экани билан фарқ қилади. Мазкур этапда ҳар томонлама таъсир этувчи машқлар кейинги этапларга қараганда анча кўпроқ бўлади. Тренировканинг асосий йўналишига мувофиқ биринчи этап умумий тайёргарлик кўп бўлиши билан фарқ қилади. Умумий тайёргарликнинг махсус тайёргарликка нисбати спорт турининг ўзига хос хусусиятларига, спортчининг малакасига ҳамда унинг индивидуал хусусиятларига қараб, анча ўзгариб туради.
Тайёрлов даврининг биринчи босқичидаги юкламалар динамикасининг умумий қонуниятлари уларнинг ҳажми ва интенсивлигининг аста-секин ортиб бориши билан характерланади.
Биринчи босқичнинг микроцикллари спортчи ҳар томонлама ривожланиши учун оптимал шароит яратишга мослаб тузилади. Энг кенг тарқалган цикли-бир ҳафталик циклдаги асосий машғулотларнинг миқдори турли соҳадаги спортчиларда одатда 3 тадан 5 тагача бўлади.
Мусобақа даври.
Мусобақа даврининг структураси оддий ва мураккаб бўлиши мумкин. Биринчи ҳолда у асосий бир турдаги микроцикллардан-мусобақа ва юклама танлаш микроциклларидан иборат бўлади. Иккинчи ҳолда эса, 4-6 ҳафталик махсус оралиқ босқич билан бир-биридан ажралган иккита мусобақа босқичларидан иборат бўлади. Спорт формасига кириб олингандан кейин, уни бутун масъулиятли мусобақалар давомида сақлаб туриш ва спорт ютуқларига эришишга айлантириш вазифаси пайдо бўлади.
Жисмоний тайёргарлик мусобақа даврида энг кўп куч-ғайрат талаб қиладиган кучланишларга бевосита функционал тайёргарлик характерига эга бўлади ва махсус машқ кўрганликнинг максимал даражасига эришишга, уни ана шу даражада сақлаб туришга қаратилган бўлади.
Спорт-техника ва тактик тайёргарлик ҳаракат фаолиятининг танланган шаклларини имкон борича юқори поғонада такомиллаштиришни таъминлайди.
Маънавий-ирода тайёргарлиги мусобақалар даврида мусобақаларга бевосита психологик жиҳатдан тайёр бўлиши, спортчининг жисмоний ва руҳий куч-қувватни олий даражада намоён этишга сафарбар этишда алоҳида аҳамият касб этади.
Восита ва услублардаги ўзгаришлар.
Мазкур даврда спорт мусобақалари янада такомил топишнинг энг муҳим воситаси ва услуби ҳисобланади. Мусобақа шароити ҳамда мусобақа жараёнининг ўзи юзага келтирадиган алоҳида физиологик ва эмоционал ҳолат тренировка машғулотлари жараёнида кўринмайдиган заҳиралар ҳисобига жисмоний машқларнинг таъсирини оширади ва организм функционал имкониятлари олий даражада намоён бўлишига кўмаклашади.
Нисбатан узоқ давом этмайдиган мусобақа даврида тренировка юкламаларининг динамикаси қуйидагича кўринади:
тренировка вақти юкламаларнинг умумий ҳажми дастлаб бир оз пасайишда давом этади ва кейин стабиллашиб қолади:
специфик юкламаларнинг интенсивлиги эса то максимум даражагача ўсиб боради ва ана шу даражада у ҳам стабиллашиб қолади.
Мусобақа давридаги юкламалар динамикасининг айрим хусусиятлари, қуйидаги шарт-шароитларга ҳам боғлиқ:
1) юкламаларнинг бир ҳафталик динамикасида спорт мусобақалари кўп ҳолларда асосий ҳисобланади;
2) спорт мусобақалари кескин таъсир кўрсатиш билан характерланади; улар организмда анча сезиларли биологик ўзгаришлар пайдо қилади ҳамда тиклаш жараёнлари вақтини анча узайтиради;
3) машқ кўрганлик ўса боргани сари махсус юкламаларнинг айрим функционал системаларга таъсири ҳам ортади.
Мусобақа давридаги микроциклларнинг асосий шакли мусобақа микроцикли бўлади. Асосий мусобақалар ўтадиган кунларни ўз ичига олган микроцикллар ҳафталик юклама ҳажмининг камайиши ва тренировка машғулотларининг энг кам миқдори билан характерланади.
Ўтиш даври.
Ўтиш даври узлуксиз тренировка системасида ғоят ўзига хос бир звенодир. Бунда асосий машғулот фаол дам олиш характерига эга бўлади. Жисмоний тайёргарлик ўтиш даврида илгари қўлга киритилган функционал ва морфологик ўзгаришларнинг мастаҳкамланишини таъминлайди, айрим жисмоний фазилатларни қисман такомиллаштиради, мослашув имкониятларини тиклаб олишга кўмаклашади. Ўтиш давридан техник ва тактик тайёр эканликдаги айрим камчиликларни йўқотиш учун ҳам фойдаланилади. Бир-мунча янги ҳаракат шаклларини ўзлаштириб олиш ҳам мумкин.
Восита ва услубларининг хусусиятлари.
Ўтиш даврида асосий фаол дам олиш машқ кўрганликни сақлаш учун қўлланиладиган умумий жисмоний тайёргарлик воситалари тизимидан олинган машқлар асосий ўрин эгаллайди.
Ўтиш даврида юкламалар умумий даражаси фаол дам олиш ва машқ кўрганликни сақлаб туриш қонуниятлари билан белгиланади. Спортчилар ўзини қандай ҳис қилишига қараб, машғулот ва дам олиш кунларининг сони шундай белгиланадики, унда ҳар ким ўз куч-қувватининг узлуксиз ошиб бораётганини ҳис этсин.
Дастлабки спорт тайёргарлиги босқичи одатда кичик мактаб ёшидан бошланади ва спорт ихтисосини танлаш билан бирга кейинги босқичга ўтади. Машғулотлар ҳар томонлама жисмоний таълим ва тарбия беришнинг оддий воситаларидан фойдаланган ҳолда умумий тайёргарлик шаклида ташкил этилади.
Бошланғич ихтисослашиш босқичида умумий тайёргарликдан кенг фойдаланиш асосий ўринни эгаллайди. Махсус босқичда асосий вазифа организмни ҳар томонлама уйғун ривожланишини таъминлаш ҳамда кўплаб ҳаракат малака, кўникмаларини ва спорт маҳорати асосларини эгаллаш ҳисобланади.



Download 314.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling