З. М. Бобур номли


Қобилиятларни ривожлантиришда мутаносиблик тамойили


Download 314.5 Kb.
bet22/24
Sana11.01.2023
Hajmi314.5 Kb.
#1089294
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24
Bog'liq
406-16

Қобилиятларни ривожлантиришда мутаносиблик тамойили. Инсон ҳаётининг ҳар бир ёшига хос ривожланиш босқичида қобилиятлар даражасидаги энг мақбул нисбатга риоя қилинишини кўзда тутади. У ёки бу қобилиятларнинг энг муваффақиятли мутаносиблиги алоҳида машқларда натижаларнинг янада юқори даражасини таъминлайди.
Ўзаро боғлиқ ҳолда таъсир кўрсатиш тамойили.
Бу тамойил жисмоний қобилиятларни ривожлантириш ва ҳаракат кўникмаларини шакллантириш жараёнларининг ўзаро узвий алоқаси ҳамда уни бошқариш имкониятига асосланади. Бу тамойилга кўра, машғулотлар таъсири зарур қобилиятларни ривожлантиришгина эмас, уларни муайян машқнинг ҳаракат тузилмасида қўллаш малакасига ҳам мос бўлиши зарур. Бунга бир вақтнинг ўзида куч, чидамлилик ва бошқа қобилиятларни, ҳаракат кўникмасининг алоҳида элементларини ёки бутун бир кўникмани шакллантиришга йўналтирилган махсус машқларни танлаб олиш йўли билан эришиш мумкин. Сузишда қўллар ҳаракати тузилмасида улардаги мушак кучини ривожлантириш учун шерикни шатакка олиб ёки резина тасма билан унинг қаршилигини енгиб қўл билан сузиш тавсия этилади; енгил атлетикада оғирлаштирилган белбоғ таққан ҳолда сакраш машқлари, баландликка ва узунликка сакрашлар бажарилади.
Спорт машғулотининг мақсади руҳий тетиклик ва аҳлоқий поклик билан гармоник муносабатда юқори жисмоний такомиллиликка эришишдан иборат.
Спорт машғулотининг вазифалари: соғлиқни мустаҳкамлаш ва аҳлоқий кодекс талаблари руҳида шахсларни ҳар томонлама гармоник ривожлантириш; спорт техникаси ва тактикасини эгаллаш; танланган спорт турига хос жисмоний ва иродавий сифатларни ривожлантириш, спорт, гигиена ва ўз-ўзини назорат қилиш соҳасида амалий ва назарий билимларни эгаллаш.

Амалга оширилган ишлар
Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида ташкил этилган педагогик амалиёт жараёнларида яккакураш спорти билан шуғулланувчиларнинг умумий ва махсус спорт тайёргарлик жараёнлари ўрганилди. Болаларни жисмоний тайёргарлиги, шахсий хусусиятлари, жисмоний қобилиятлари ҳамда оила аъзолари тавсиясига мувофиқ спорт билан шуғулланиш учун сараланди. Машғулотлар дастлабки жараёнида болалар организмини ҳолатини ўрганиш бўйича шифокор раҳбарлигида тиббий кўрикдан ўтказилди. Соғлом болалардан шакллантирилган гуруҳда дастлабки тайёргарлик машғулотлари уюштирилди. Дастлабки тайёргарлик машғулотларида болаларнинг жисмоний тайёргарликлари ва шахсий хусусиятларига мувофиқ ҳолда яккакураш спорти ҳаракатлари ўргатила бошланди. Дастлабки тайёргарлик гуруҳи машғулотларининг мақсади жисмоний фазилатларни ривожлантириш билан умумий жисмоний тайёргарликка эга бўлиш бўлди. Шу билан бирга яккакураш спортининг оддий ҳаракатлари шакллари ўргатила бошланди.
Яккакураш спорти ҳаракатларига ўргатиш жараёнларида махсус машқлардан кенг фойдаланилди. Буларга қўл ва оёқ ҳаракатлари, гавда ҳаракатлари киритиш мумкин. Жисмоний фазилатларни ривожлантиришда умумривожлантирувчи машқлар мосламалардаги машқлар ва тренажёрдаги машқлар қўлланилди. Спорт машғулоти жараёнларида оғзаки тушунтириш, ҳаракатларни изоҳлаш, кўрсатма ва тавсия бериш, ҳаракатларни амалда бажариб кўрсатиш, кўргазмали қуроллар, кино ва видео фильмлар фойдаланиш тавсия этилди.
Яккакураш спорти машғулотларида таълим тамойилларидан кенг фойдаланиш ташкил этилди. Спорт билан ва жисмоний машқлар билан онгли ва фаол шуғулланиш мақсад қилиб қўйилди. Ҳаракатларни жисмоний қобилиятлар ва қизиқишларга мувофиқ ҳолда индивудиаллаштириш тавсия этилди. Ҳаракатларни ўргатишда оддийдан бошлаб аста секин мураккаблаштириш ташкил этилди. Бу билан ҳаракатлар техникасини бажара бериш тамойилига амал қилинди. Машғулотлар жараёнларида мунтазам шуғулланиш спорт формасини бир хилда сақлаб туришга, ҳаракатлар техникаси ва тактикасини тўлиқ эгаллашга тўлиқ ёрдам берди. Машғулотлар жараёнларида жисмоний юкламаларни орттириб бориш, ҳаракатларни мураккаблаштириш, техник ва тактик тайёргарликни такомиллаштириш, жисмоний фазилатларни ривожлантиришга олиб келди.
Ёш спортчиларнинг жисмоний тайёргарликларини аниқлаш ва баҳолаш учун махсус нормативлар ва тестлар қабул қилинди. Уларнинг техник ва тактик тайёргарликлари даражаларини аниқлаш учун ўзаро спаринг беллашувлари ўтказилди, спорт мусобақаларида иштирок этилди.



Download 314.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling