З. М. Бобур номли


Download 314.5 Kb.
bet7/24
Sana11.01.2023
Hajmi314.5 Kb.
#1089294
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   24
Bog'liq
406-16

Руҳий тайёргарлик деганда руҳий педагогик тадбирлар ва спортчилар фаолияти ҳамда ҳаётига мувофиқ шароитлар йиғиндиси тушунилади. Улар каратэчиларда тренировка ва мусобақада қатнашиш вазифаларини муваффақиятли ҳал этишни таъминлайдиган руҳий функциялар, жараёнлар, ҳолатлар ва шахс хусусиятларини шакллантиришга қаратилган. Каратэчининг «руҳий тайёргарлиги» тушунчаси 2 та тушунчани ўз ичига олади: умумий руҳий тайёргарлик ва муайян мусобақага руҳий тайёргарлик деганда руҳий-педагогик тадбирлар ва спортчилар фаолияти ҳамда ҳаётига мувофиқ шароитлар йиғиндиси тушунилади. Умумий руҳий тайёргарлик бутун спорт такомиллашуви жараёни давомида жисмоний, техник ва тактик тайёргарлик билан олиб борилади. Унинг ёрдамида қуйидаги ўзига хос вазифалар ҳал этилади.

  1. Каратэчининг аҳлоқий сифатларини тарбиялаш.

  2. Спорт жамоаси ва жамоадаги руҳий муҳитни шакллантириш.

  3. Ирода сифатларини тарбиялаш.

  4. Илғаб олиш жараёнларини ривожлантириш, хусусан, “рақибни ҳис қилиш”, “вақт ва маконни ҳис қилиш” каби илғашнинг махсус турларини такомиллаштириш ва ҳ.к.

  5. Диққатни, унинг мустаҳкамлаштириш, жамланиши, тақсимланиши ҳамда биридан иккинчисига ўтишини ривожлантириш.

  6. Тактик фикрлашни ривожлантириш.

  7. Ўз ҳаяжонларини бошқариш қобилиятини ривожлантириш.

Каратэчини тайёрлаш жараёнида жисмоний сифатларини тарбиялаш ва техник-тактик ҳаракатларни такомиллаштириш билан ёнма-ён шахс хусусиятлари ҳамда шахсий сифатларнинг шаклланишига таъсир кўрсатиш жуда муҳимдир. Спортчини ўз устида ишлашга, маданияти ва тафаккурини оширишга мунтазам йўналтириб туриш лозим. Тренировка жараёни давомида ва мусобақаларда шахсий сифатларни шакллантиришга изчил таъсир кўрсатиб, жамоа ёрдамида салбий ҳолатларни тўғри бартараф этиб бориш зарур.
Жамоа орасида яшашдек юксак ҳиссиёт, дўстона муносабатлар, каратэчиларнинг бирдамлиги – тренировка машғулотлари ва мусобақалардаги яхши руҳий иқлим учун зарур шартлардан бири ҳисобланади.

Download 314.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling