З. М. Махмудов, С. Н. Искандарова Операцион тизимлар ва


Режалаштириш кўрсаткичи ва алгоритмларга талаблар


Download 1.04 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/71
Sana27.10.2023
Hajmi1.04 Mb.
#1727380
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   71
Bog'liq
Операцион тизимлар

Режалаштириш кўрсаткичи ва алгоритмларга талаблар. 
Жараёнларни режалаштириш хар бир даражаси учун, хар турли жуда кўп 
алгоритмларни таклиф қилиш мумкин. Қайси алгоритмни танлаш, хисоблаш 
тизими ечадиган масалалар ва биз режалаштиришдан фойдаланиб 
эришмоқчи 
бўлган 
мақсадларимизга 
боғлиқдир. 
Бу 
мақсадлар 
қуйидагилардир. 

Хаққонийлик –компютер тизимида, хар бир жараён ва топшириқ учун 
процессордан фойдаланиш вақтининг маълум қисми ажратилишига кафолат 
бериш. Яъни, бир фойдаланувчи жараённи хар доим процессор вақтини банд 
қилиши ва бошқа фойдаланувчи жараёни бажарилмай туришига йўл 
қўймаслик. 

Самарадорлик –процессор иш вақтининг хамма 100%ни банд қилишга 
харакат қилиш. Бунда у, бажаришга тайёр жараёнларни кутиб туриши керак 


79 
эмас. Реал хисоблаш тизимларида процессор юкланиши 40та 90%гача 
ўзгариб туради. 

Тўлиқ фойдаланиш вақтининг қисқариши(turn aroid time) –жараённи 
старти ёки топшириқни юклашга навбат қўйиши ва уни тугаллаши орасидаги 
минимал вақтни таъминлаш. 

Кутиш вақтини қисқартириш() –жараёнларнинг тайёр холати ва 
юклашга навбатни бериш вақтини қисқартириш. 

Жавоб бериш вақтини қисқартириш –жараённинг интерактив 
тизимларда фойдаланувчи сўровига жавоб бериш учун керак вақтини 
минималлаштириш. 
Режалаштиришнинг қўйилган мақсадларига боғлиқ бўлмаган холда, 
алгоритмлар қуйидаги хоссаларга эга бўлиши керак. 

Аниқ бўлиши керак, масалан, битта топшириқ хар доим бир хил вақда 
бажарилиши зарур. 

Минимал харажатлар билан боғлиқ бўлиши керак. Масалан, 
процессорнинг хар бир юз миллисекундига, жараён ўзининг бажарилишига 
қайси процессорни олиши мумкинлигини аниқлаш учун 200 миллисекунд 
керак бўлса, бундай алгоритмни қўллаш мақсадга мувофиқ эмас. 

Хисоблаш тизими ресурсларини бир хил тақсимлаш зарур, бунда кам 
фойдаланиладиган ресурсларни банд қиладиган жараёнларга имтиёз бериш 
керак. 

Масштаблаштириш хоссасига эга бўлиш, яъни юклама ошганда 
ишловчанлик қобилиятини йўқотмаслик. 
Юқорида келтирилган мақсад ва хоссалар бир –бирига қарама –қаршидир. 
Алгоритмни бир критерист(кўрсатгич) нуқтаси назаридан яхшиласак
иккинчиси нуқтаи –назаридан холат ёмон томонга ўзгаради. 

Download 1.04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling