З. М. Махмудов, С. Н. Искандарова Операцион тизимлар ва
Жараён контексти ва Process Control Block (жараён дискриптори)
Download 1.04 Mb. Pdf ko'rish
|
Операцион тизимлар
- Bu sahifa navigatsiya:
- Бир марталик амаллар (операциялар) 74 1.Жараённи яратиш. 2. Жараённи тугаллатиш.
Жараён контексти ва Process Control Block (жараён дискриптори)
ОТ, жараён устидаги амалларни бажара олиши учун, ҳар бир жараён ОТда маълум маълумотлар структураси сифатида тасвирланиши лозим бу структура(тузилма) шу жараёнга хос маълумотларни ўз ичига олади. Бу маълумотлар қуйидагилар: - Жараён холати - Жараён дастурли(счётчиги) ҳисоблагичи, ёки бошқача қилиб айтганда, жараён учун кейинги бажариладиган команда адреси. - Процессор регистри таркиби. - Хотирани бошқариш ва процессордан фойдаланишни режалаштириш учун зарур маълумотлар(жараён приоритети, адрес макони, ўлчами ва жойлашган ўрни ва хоказолар.) - Хисоб(қайд) маълумотлари жараён идентификация номери, қайси фойдаланувчи унинг ишини инициализация қилди, жараённинг процессордан фойдаланиш умумий вақти ва хоказолар - Киритиш –чиқариш қурилмалари билан боғлиқ маълумотлар(масалан, жараёнга қандай қурилмалар боғланган, очиқ файллар жадвали ва хоказолар). Албатта бу маълумотлар тизимини ва таркиби хар бир ОТга боғлиқдир. Кўпгина ОТларда жараённи характерловчи маълумот битта эмас, балки бир нечта маълумотлар структурасида сақланади. Бу структуралар ҳар хил номланиши, юқорида келтирилган маълумотларни бир қисмини ёки қўшимча маълумотларни ҳам ўз ичига олиши мумкин. Уни жараён дискриптори, PCB(Process Control Block) ёки жараённи бошқариш блоки деб номлаш мумкин. Бир марталик амаллар (операциялар) 74 1.Жараённи яратиш. 2. Жараённи тугаллатиш. Жараённинг компьютердаги мураккаб хаёт йўли уни туғилишидан бошланади. Жараёнлар концепциясини қўлловчи ихтиёрий ОТ, жараён яратиш воситасига эга бўлиши керак. Энг оддий тизимларда(масалан, фақат битта аниқ илова иши учун лойихалаштирилган тизимларда) хамма жараёнлар тизим сатрида туғилиши мумкин. Мураккаброқ операцион тизимлар, жараёнларни зарурият бўйича динамик холда яратадилар. Операцион тизим стартидан сўнг, янги жараён туғилиши сабабчиси бўлиб махсус тизимли чақириқ бажарган фойдаланувчи жараёни ёки операцион тизим бўлиши мумкин, яъни натижада яна жараён бўлиши мумкин. Янги жараён туғилишига сабаб бўлган жараён ота жараён(parent process) дейилади, қайтадан янги яратилган жараён–фарзанд жараён дейилади(child process). Фарзанд жараён ўз навбатида яна янги фарзанд жараённи яратиши мумкин ва тизим ичида жараённинг генеологик дарахтини тўпламини хосил қиладилар, яъни генеологик ўрмон хосил бўлади. Расм.7.3 соддалаштирилган жараёнларнинг ўрмони. Стрелка ота –фарзанд муносабатини кўрсатади. Жараён туғилишида тизим янги PCB тузади бунда жараён туғилиши холати билан уни тўлдира бошлайди, янги жараён ўзининг ягона Жараён 2 Жараён 4 Жараён 23 Жараён 1 Жараён 12 Жараён 255 Жараён 3 Жараён 14 Жараён 15 Жараён 24 Жараён 128 75 идентификация тартиб рақамини олади. Бирор бир жараён тугаши билан бўшаган идентификация номери бошқа жараён учун ишлатилиши мумкин. Одатда ўзининг функцияларини бажариш учун жараён –фарзанд маълум ресурсларни талаб қилади: хотира, файллар, киритиш –чиқариш қурилмалари ва хоказолар. Уларни ажратишнинг икки хил холати бор. Янги жараён ўзига ота жараён ресурсларини олиши мумкин. Бунда у ресурсларни ота –жараён ёки бошқа фарзанд –жараёнлар билан бўлишади ёки ресурсларин бевосита операцион тизимдан олиши мумкин. Ажратилган ресурслар хақидаги маълумот PCBга киритилади. Download 1.04 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling