З. М. Махмудов, С. Н. Искандарова Операцион тизимлар ва


Қатьий белгиланган(фиксирланган) бўлимли схемалар


Download 1.04 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/71
Sana27.10.2023
Hajmi1.04 Mb.
#1727380
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   71
Bog'liq
Операцион тизимлар

Қатьий белгиланган(фиксирланган) бўлимли схемалар 
Тезкор 
ҳотирани 
бошқаришнинг 
энг 
оддий 
йўли 
уни 
олдиндан(генерация босқичида ёки тизим юкланиши вақтида) бир қанча 
қатьий белгиланган улчамдаги бўлимларга бўлишдан иборатдир.
Келиб тушаётган жараёнлар у ёки бу бўлимга жойлаштирилади. Шу 
сабабли физик адреслар майдонининг шартли бўлиниши юзага келади. 
Жараённинг мантиқий ва физик адреслари боғланиши уни аниқ бир 
бўлимга юклаш вақтида ёки баьзан компилация вақтида юзага келади. 
Ҳар бир бўлим ўзининг жараёнлар навбатига эга, ёки ҳамма бўлимлар 
учун жараёнлар глобал навбати мавжуд бўлиши мумкин. 
Бу схема IBM ОS/360 (MFT), DES РСХ-11 ва шунга яқин бошқа 
системаларда қўлланилган. 
Ҳотирани бошқариш тизими жараённи хажмини баҳолайди, унга мос 
келувчи бўлимни танлайди, жараённи бу бўлимга юклайди ва адресларни 
созлайди. 
8.4 расмда фиксирланган бўлимли схемалар кўрсатилган:(а) навбати 
умумий бўлган жараёнлар,(б)-алохида навбатли жараёнлар 
Бу схеманинг камчилиги кўриниб турибдики, бир вақтда бажариладиган 
жараёнлар сони бўлимлар сони билан чекланган. Бошқа муҳим камчилиги 
шундан иборатки,таклиф қилинаяпган схема, ички фрагментлашдан, яьни 
жараёнга ажратилган, аммо ишлатилмаган хотира қисмини йўқотиш билан 


91 
қаттиқ зарарланади. Фрагментация, жараён ўзига ажратилган бўлимни тўлиқ 
банд қилмаслиги ёки баьзи бўлимлар, бажариладиган фойдаланувчи 
дастурлари учун кичик бўлганлигидан келиб чиқади. 
8.4-расм. Оверлейли(қопланган )тузилиш. 
Жараён мантиқий адреслар майдони ҳажми, унга ажратилган бўлим 
ҳажмидан катта (ёки энг катта ҳажмдан ҳам катта) бўлган ҳолатларда, баьзан 
оверлей номли ёки қопланадиган тузилишли ташкил этадиган техникадан 
фойдаланилади. 
Асосий ғоя – фақат айни вақтда керак бўлган дастур кўрсатмаларини 
ҳотирада сақлаб туришдир. 
Оверлай тузилиш дастурининг кодининг дискда аниқ ҳотира 
кўринишида бўлади ва оверлей керакли вақтда уни драйвер орқали ўқиб 
ишлатади. Оверлей структуранинг тавсифини ёзиш учун одатда махсус содда 
(overley 
description 
language) 
тилдан 
фойдаланилади. 
Дастурда 
ишлатиладиган ҳамма файллар дастурнинг ички чақириқларига дарахт 
кўринишдаги файл ёрдамида тўлдирилади. 
Шуни назарда тутиш керакки,оверлейли структурани ташкил этиш кўп 
жихатдан локаллилик хоссасига боғлиқдир, бу эса ўз навбатида хотирада 
айни вақтда фақат керак маьлумотларни сақлаш имконини беради.

Download 1.04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling