З. М. Махмудов, С. Н. Искандарова Операцион тизимлар ва


Download 1.04 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/71
Sana27.10.2023
Hajmi1.04 Mb.
#1727380
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   71
Bog'liq
Операцион тизимлар

 



1-Маъруза Кириш 
Режа: 
1. Ҳисоблаш тизимлари таркиби 
2. Дастурий таъминот таркиби 
3. Тизимли дастурий таъминот 
4. Бошқа дастурий таъминот синфлари 
Маълумки, ахборот технологияларининг инсон фаолияти ҳамма 
жабхаларга кириб бориш жараёни борган сари ривожланиб чуқурлашиб 
бормоқда. Умумий сони, кўп юз миллиондан ошиб кетган, кенг тарқалган 
шахсий компьютерлардан ташқари, ҳисоблаш тизимларининг махсус 
воситалари ҳам кўпайиб бормоқда. Бу турли-туман ҳисоблаш техникасидан 
фойдаланувчилар сони ҳам кўпайиб бораётганини билдиради, бунда икки 
қарама-қарши тенденцияни ривожланиши кузатилмоқда. Бир томондан, 
ахборот технологиялари борган сари мураккаблашмоқда ва уларни қўллаш 
учун, ва уларни кейинги ривожланиши учун жуда чуқур билимлар талаб 
қилинади. Бошқа томондан, фойдаланувчиларнинг компьютерлар билан 
мулоқати соддалашмоқда. Компьютерлар ва ахборот тизимлари борган сари 
“дўстона” бўлиб бормоқда, ва ҳатто улар информатика ва ҳисоблаш 
техникаси соҳасида мутаҳассис бўлмаган одамлар учун ҳам тушунарли бўлиб 
бормоқда. Бу нарса, энг аввало фойдаланувчилар ва уларнинг дастурлари, 
ҳисоблаш техникаси билан махсус (тизимли) дастурий таъминот – операцион 
тизим орқали мулоқат қилганликлари учунгина юзага келди. 
ОТ, фойдаланувчилар учун ҳам, бажарилувчи иловалар учун ҳам 
интерфейсни ташкил этади. Фойдаланувчилар ва кўпгина ҳизматчи 
дастурлар, ДТдан ҳамма дастурларда тез-тез учрайдиган амалларни 
бажаришни сўрайди. Бундай амалларга, биринчи навбатда, киритиш-
чиқариш, бирор-бир дастурини ишга тушириш ва тўхтатиш, қўшимча хотира 
блокини олиш ёки уни бўшатиш ва бошқа кўпгина амаллар киради. Бундай 
амалларни ҳар сафар дастурлаш ва иккилик код сифатида дастур ичига 



бевосита киритиш мақсадга мувофиқ эмас балки, уларни биргаликда йиғиб 
дастурдан “сўров” орқали бажаришга бериш қулайдир. Бу ўз навбатида ОТ 
нинг муҳим функцияларидан биридир. Амалий дастурлар, ва кўпгина 
тизимли ишлов берувчи дастурлар, (м-н, дастурлаш тизимлари ёки 
маълумотларни бошқариш тизимлари) компьютер аппаратураси билан 
бевосита боғлана олмайди ва улар билан ОТ га мурожаат этиш орқали 
боғланадилар. Фойдаланувчилар учун ҳам, ОТ командасини киритиш билан 
ёки тизим таклиф қиладиган мумкин бўлган ҳаракатлар орқали ўз дастурлари 
ва компьютер билан мулоқат қиладилар. Бундай ўзаро мулоқат фақат ОТ 
орқалигина амалга оширилади. Бундай муҳим функцияни бажаришдан 
ташқари, ОТ ҳисоблаш ресурсларини самарали тақсимлаш ва ҳисоблашни
ишончли ташкил этишга жавоб беради. 
ОТ асосларини ва уларнинг ишлаш принципларини билиш,
компьютердан самарали фойдаланишга олиб келади. ОТ ларни чуқур 
ўрганиш, авваламбор бу билимларни, дастурий таъминот яратишда 
ишлатишга имкон беради. 
Албатта, бизнинг мамлакатимизда ҳозирги вақтда, амалда янги ОТ лар 
яратиш устида иш олиб борилмаяптган бўлса ҳам, мураккаб ахборот 
тизимларини ишлаб чиқиш, замонавий ОТ ларда ишлашга мўлжалланган 
дастурлар, мажмуаси ва иловалар яратиш ишлари жадал сураътда олиб 
борилмоқда. Шунинг учун ҳам ОТ ларни ва уларни ишлаш принциплари ва 
ҳисоблашларни ташкил этишни билиш зарурдир. Ҳозирги вақтда, 
компьютерда ишлаш камлик қилади, балки ҳисоблашларни ташкил этишни 
тушуниш шартдир. 

Download 1.04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling