З. М. Махмудов, С. Н. Искандарова Операцион тизимлар ва
Download 1.04 Mb. Pdf ko'rish
|
Операцион тизимлар
2.ОТлар асосий функциялари.
фойдаланувчидан (ёки тизим операторидан) маълум тилда тузилган команда ёки топшириқларни қабул қилиш ва уларга ишлов бериш. Топшириқлар операторлар, матн кўрсатмалари (директивалар) ёки монипулятор (м-н сичқонча ёрдамида) бажариладиган кўрсатмалар ёрдамида берилади. Бу командалар, авваламбор, дастурларни ишга тушириш (тўхтатиш, тўхтатиб туриш) билан боғлиқдир, файллар устидаги амаллар (жорий каталогда 23 файллар рўйхатини олиш, у ёки бу файлни яратиш, номини ўзгартириш, нусхасини олиш, жойини ўзгартириш ва х.к.) билан боғлиқдир, умуман олганда бошқа командалар ҳам мавжуддир; - ижро қилиниши керак бўлган дастурларни оператив хотирага юклаш; - хотирани бошқариш, аксари барча замонавий тизимларда эса виртуал хотирани ташкил этиш; - барча датсур ва маълумотларни идентификация қилиш; - дастурларни ишга тушириш (унга бошқарувни узатиш, натижада процессор дастурни бошқаради); - бажарилаяпган иловалардан келаяпган турли сўровномаларни қабул қилиш ва бажариш. ОТ жуда кўп сонли тизимли функцияларни (сервисларни) бажара олиши мумкин, улар бажарилаяпган иловалардан сўралиши мумкин. Бу сервисларга мурожаатлар маълум қоидаларга мос равишда амалга оширилиши мумкин, бу эса ўз навбатида бу ОТнинг амалий дастурлаш интерфейсини аниқлайди (Application Program Interface, API); - барча киритиш-чиқариш амалларига хизмат қилади; - файлларни боқшариш тизимлари (ФБТ) ишини ва/ёки маълумотлар базасини бошқариш тизимлари (МББТ) ишини таъминлаш, бу эса ўз навбатида бутун дастурий таъминот самарасини кескин равишда оширади; - мультидастурлаш режими, таъминлаш, яъни битта ёки бир нечта дастурларни битта процессорда параллел бажарилишни ташкил этиш- бу эса уларни бир вақтда бажарилиши тасаввурини ҳосил қилади; - берилган хизмат қилиш дисциплиналари ва стратегияларига асосан масалаларни режалаштириш ва диспечерлаштириш; - бажарилаяпган дастурлар орасида маълумотлар ва маълумотлар алмашиш механизмини ташкил этиш; - тармоқ ОТ лари учун, боғланган компьютерлар орасидаги мулоқотни таъминлаш функциясидир; 24 - битта дастурни бошқа дастур таъсиридан ҳимоя қилиш, маълумотларни сақланишини таъминлаш, операцион тизимни ўзини компьютерда бажарилаяпган иловалардан ҳимоялаш; - фойдаланувчиларни аутентификация ва муаллифлаштириш(кўпгина диалогли ОТ учун). Аутентификация – фойдаланувчи номи ва паролини қайд ёзувидаги қийматга мослигини текшириш. Агар фойдаланувчи кириш номи (login) ва унинг пароли мос келса, демак у ўша фойдаланувчидир. Авторлаштириш (муаллифлаштириш) дегани, аутентификациядан ўтган фойдаланувчига маълум ҳуқуқ ва имтиёзлар берилиб, у компьютерда нима қила олиши мумкин ёки нима қила олмаслигини аниқлайди; - реал вақт режимида жавоб бериш вақти қатъий чегаралирини қондиради; - фойдаланувчилар ўз дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланадиган дастурлаш тизими ишини таъминлаш; - тизимни қисман ишдан чиқиши ҳолатида хизмат кўрсатиш; 2.1.Расм. Фойдаланувчи ва унинг дастурлари компьютер билан ОТ орқали ўзаро алоқаси. Одам Қайта ишлаш дастурий таъминот узилишлари |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling