З. М. Махмудов, С. Н. Искандарова Операцион тизимлар ва


ОТ ресурсларни бошқарувчи сифатида


Download 1.04 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/71
Sana27.10.2023
Hajmi1.04 Mb.
#1727380
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   71
Bog'liq
Операцион тизимлар

ОТ ресурсларни бошқарувчи сифатида. 
ОТ, авваламбор фойдаланувчига қулай интерфейс яратувчидир деган 
ғоя албатта, масалани юқоридан пастга қараб назар солишга мос келади.
Бошқа нуқтаи назар, яъни пастдан юқорига қараб назар ташлаш, бу ОТ 
га мураккаб тизимнинг ҳамма қисмларини бошқарувчи механизм назар 
солишдир. 
Замонавий ҳисоблаш тизимлари, процессорлар, хотира, таймерлар, 
дисклар, жамғармалар, тармоқ коммуникация қурилмалари, принтерлар ва 
бошқа қурилмалардан иборатдир. Иккинчи ёндашишга мос равишда ОТ нинг 
функцияси, процессорлар, яъни ресурсларни рақобатдош жараёнлар орасида 
тақсимлашдан иборатдир. ОТ ҳисоблаш машина ресурсларини жаъмисини 
шундай бошқариш керакки, уни ишлаши максимал самарадорликни 
таъминлаши зарурдир. Самарадорлик кўрсаткичи, м-н, тизим ўтказувчанлик 
қобилияти ёки реактивлиги бўлиши мумкин. 
Ресурсларни бошқариш, масала ресурси типига боғлиқ бўлмаган 
иккита умумий масалани ечишни ўз ичига олади: 
- ресурсни режалаштириш –яъни берилган ресурсни кимга, қачон ва 
қандай тақсимлашдан иборатдир; 
- ресурс ҳолатини кузатиш – ресурсни банд ёки бўшлиги, бўлинадиган 
ресурслар ҳақида эса ресурснинг қанча қисми эса тақсимланмаганлиги 
ҳақидаги оператив маълумотни олиб туришдан иборатдир.


22 
Ресурсларни бошқаришни умумий масаласини ечишда, турли ОТ лар 
турли алгоритмлардан иборатдир, бу эса ўз навбатида ОТ ларни умумий 
қиёфаси, унумдорлик характеристикалари, қўлланилиш соҳалари ва ҳатто 
фойдаланувчи интерфейсини юқори даражада ОТ вақтни бўлиш тизими, 
пакетли ишлов бериш тизими ёки реал вақт тизимига мутаносиблигини 
белгилайди.
Тизимли дастурий таъминот (ДТ) энг қуйи дастурий таъминотдир. 
Бундай дастурий таъминотга қуйидагилар киради: Операцион тизим-ОТ
файлларни бошқарув тизимлари, ОТ билан фойдаланувчи мулоқоти учун 
интерфейс қобиқлари, дастурлаш тизимлари, утилиталар. 
Операцион тизим-бу тизимли бошқарувчи дастурларнинг зарурий 
маълумот массивлари билан тартибга солинган кетма-кетлигидир. У 
фойдаланувчи дастурларининг бажарилиши ва режелештириш, ҳисоблаш 
тизимларининг барча ресурсларини (дастурлар, маълумотлар, аппаратура ва 
бошқа тақсимланадиган ва бошқариладиган объектларини), фойдаланувчига 
улардан самарали фойдаланиш имконини берадиган ва маълум маънода 
ҳисоблаш машинаси терминларида тузилган масалаларни ечишга 
мўлжалланган. 
ОТ махсус дастур ва микродастурлардан иборат бўлиб, улар 
аппаратурадан фойдаланиш имконини таъминлайди. Амалий дастурий 
таъминот албатта ОТ бошқаруви остида ишлайди. 

Download 1.04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling