З. М. Махмудов, С. Н. Искандарова Операцион тизимлар ва


Мутаносиблик принципи (совместимость)


Download 1.04 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/71
Sana27.10.2023
Hajmi1.04 Mb.
#1727380
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   71
Bog'liq
Операцион тизимлар

Мутаносиблик принципи (совместимость). Бу принцип, бир ОТ учун 
яратилган дастур таъминотининг (ДТ) бошқа ОТ ва шу ОТ нинг олдинги 
версияларида ҳам бажарилиш имкониятини белгилайди. Мутаносиблик ижро 
файллари ва дастур берилган матни даражасида бўлиши мумкин. Биринчи 
ҳолатда тайёр дастурни бошқа ОТда ишга тушириш мумкин. Бунинг учун 
микропроцессор 
командаси, 
тизимли 
ва 
кутубхона 
чақириқлари 
даражасидаги мутаносиблик талаб қилинади. Қоида бўйича, машина кодини 
қайта кодлаш имконини берадиган ва уларни бошқа процессорлар 
терминларидаги эквивалент командалар кетма-кетлигига алмаштирадиган 
махсус ишлаб чиқиладиган эмуляторлардан фойдаланилади. Бошланғич матн 
даражасидаги мутаносиблик, мос транслятор мавжудлигини, тизимли ва 
кутубхона чақириқлари даражасидаги мутаносибликни талаб қилади.
Очиқлик ва қўшимча имкониятлар қўшиш принципи. Очиқлилик 
тахлил учун нафақат тизимли мутахассисларга балки фойдаланувчиларга ҳам 
имконият борлигини кўзда тутади. Қўшимча имкониятлар қўшиш, ОТ 
таркибига янги модуллар қўшиш ва мавжудларини ўзгартириш 
(модификация) имконини беради.
ОТ ни микроядро структурасидан фойдаланиб, клиент-сервер 
технологиясига асосан қуриш, қўшимча имкониятлар қўшиш кенг имконият 
яратади. Бу холда ОТ имтиёзли бошқарувчи дастурлар ва имтиёзсиз сервер-
хизматлар мажмуаси тарзида қурилади. Асосий қисм ўзгартирилмасдан 
қолиб, серверлар осон ўзгартирилади, алмаштирилади ва қўшимча қўшилади. 
Мобиллилик принципи (кўчириб ўтказиш). Бу принцип ОТни бир 
платформадан, бошқа типдаги платформага кўчириш имконини назарда 
тутади. Кўчириб ўтказиладиган ОТ ни ишлаб чиқишда қуйидаги қоидаларга 
риоя қилинади: ОТ нинг деярли катта қисми, фойдаланишга мўлжалланган 
ҳамма платформаларда трансляторлари мавжуд бўлган тилда ёзилади. Бу 
юқори даражадаги, қоида бўйича С тилидир. Ассемблердаги дастур умумий 
ҳолда, кўчириб бўлмайдиган дастурдир. Кейин, аппарат ресурслари билан 


46 
бевосита муносабатда бўлган код фрагментлари олиб ташланади ёки 
камайтирилади. Аппаратга боғлиқ код, бир нечта яхши локаллаштирилган 
модулларда ажратилган ҳолда бўлади. 

Download 1.04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling