З. М. Махмудов, С. Н. Искандарова Операцион тизимлар ва


 ОТ ни қуриш асосий принциплари


Download 1.04 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/71
Sana27.10.2023
Hajmi1.04 Mb.
#1727380
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   71
Bog'liq
Операцион тизимлар

2. ОТ ни қуриш асосий принциплари 
 
Частота принципи. Дастур алгоритмларида, ишлов бериладиган 
массивларда амал ва катталикларни фойдаланиш частотасига қараб 
ажратишга асосланган. Кўп марта ишлатиладиган амал ва маълумотларга 
тезроқ мурожаат қилишни таъминлаш учун, уларни оператив хотирага 
жойлаштирилади. Бундай мурожаатнинг асосий воситаси, кўп сатҳли 
режалаштиришни ташкил этишдир. Узоқ муддатли режалаштиришга тизим 
фаолиятининг камёб ва узун амаллари ажратилса, қисқа муддатли 


40 
режалаштиришга эса кўп ишлатиладиган ва қисқа амаллар ажратилади. 
Тизим дастурлаш бажарилишини инициализация қилади ёки узади, динамик 
тарзда талаб қилинадиган ресурсларни беради ва қайтиб олади, энг биринчи 
навбатда бу ресрслар – хотира ва процессордир. 
Модуллилик принципи. Модул-бу тизимнинг тугалланган элементи 
бўлиб, у модуллараро интерфейсга мос равишда бажарилгандир. Модул 
таърифи бўйича, уни ихтиёрий бошқасига, мос интерфейсс мавжуд бўлганда 
алмаштириш имконини назарда тутади. Кўпинча, ОТни қуришда имтиёзга 
эга бўлган, қайта кирадиган ва ринтерабель модуллар катта аҳамиятга эгадир. 
Имтиёзга эга бўлган модуллар имтиёзли режимда амалга ошади, бу режимда 
узилишлар тизими ўчирилади, ва хеч қандай ташқи ходиса ҳисоблашлар 
кетма-кетлигини буза олмайди. Рентерабл модуллар бажарилишни (ижрони) 
кўп марта, такроран узилишини ва бошқа масалалардан қайта ишга 
туширишни назарда тутади. Бунинг учун, оралиқ ҳисоблашларни сақлаш ва 
узилган нуқтадан уларга қайтиш таъминланади. Қайта кирадиган модуллар 
кўп марта параллел фойдаланишни назарда тутади, аммо узилишни назарда 
тутмайди. Улар имтиёзли блоклардан ташкил топган бўлиб, уларга қайта 
мурожаат, бу блокларнинг бирортасининг тугалланганидан кейин мумкин 
бўлади. Модуллилик принципи, тизимнинг технологик ва эксплуатация 
хоссаларини акс эттиради. Фойдаланишнинг максимал самарадорлиги, агар 
бу принцип ОТ га ҳам, амалий дастурларга ҳам аппаратурага ҳам хос бўлса. 

Download 1.04 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling